Sayt test rejimida ishlamoqda

Жонузоков Мирзабек Кулмаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасаларини инвестицион жозибадорлигини ошириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt3949.
Илмий раҳбар: Калонов Мухиддин Бахритдинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Хожабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Ашурова Насиба Ботировналар, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасаларини инвестицион жозибадорлигини ошириш бўйича илмий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “олий таълимнинг инвестиция жозибадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни таълим сифати, кадрлар тайёрлаш даражаси, молиявий самарадорлик, инновациялар жорий этиш имкониятлари, глобал рақобатбардошлик ва жамият эҳтиёжларига мос келувчи мутахассислар тайёрлаш қобилияти каби кўрсаткичларга боғлиқ бўлган олий таълим муассасаларида соҳа самарадорлигини ошириш имкониятлари ҳамда олий таълим тараққиёти учун зарур инвестиция оқимини вужудга келтириш салоҳияти жиҳатидан такомиллаштирилган;
οлий таълимга киритилган инвестиция самарадοрлиги (Ис) баҳοлаш услуби соҳага киритилган қўшимча инвестициялар самарадорлиги (ИСИ), олий таълимда инвестицияларнинг ҳар бир сўмига тўғри келувчи сарф-харажатлар самарадорлиги (ИС△т) ҳамда олий таълимга киритилаётган қўшимча инвестициялар ҳар бир сўм фοйдаси ҳисοбига οлинган самарадοрлиги (ИСФ)ни умумлаштирувчи кўрсаткич (Ис=ИС△И + ИС△т  + ИСФ) асосида такомиллаштирилган;
олий таълимга инвестицияларни жалб этишда давлат-хусусий шериклик шартномавий муносабатларида ташкилий-ҳуқуқий (РТҲ = 0,35) ва молиявий (РМ = 0,65) хатарларни пасайтирувчи шартларни киритиш орқали олий таълим муассасаларининг инвестицион жозибадорлигини ошириш таклифи асосланган;
Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларининг инвестициявий жозибадорлигига омилларнинг таъсирини векторли авторегрессия модели билан баҳолаш асосида экспоненсиал текислаш усули ёрдамида инвестиция ҳажмини оширишнинг 2028-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида инвестицион жозибадорликни ошириш йўлларини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “олий таълимнинг инвестиция жозибадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмунини таълим сифати, кадрлар тайёрлаш даражаси, молиявий самарадорлик, инновациялар жорий этиш имкониятлари, глобал рақобатбардошлик ва жамият эҳтиёжларига мос келувчи мутахассислар тайёрлаш қобилияти каби кўрсаткичларга боғлиқ бўлган олий таълим муассасаларида соҳа самарадорлигини ошириш имкониятлари ҳамда олий таълим тараққиёти учун зарур инвестиция оқимини вужудга келтириш салоҳияти жиҳатидан такомиллаштириш билан боғлиқ назарий ва услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Молиявий иқтисодиёт” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таʻлим вазирлигининг 2022-йил 22-августдаги 284-сонли буйруғи ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти Кенгашининг 2024-йил 31-майдаги 10-сонли қарори). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда олий таълим муассасаларида соҳа самарадорлигини ошириш имкониятлари ҳамда олий таълим тараққиёти учун зарур инвестиция оқимини вужудга келтириш салоҳияти жиҳатидан такомиллаштирилган олий таълимнинг инвестиция жозибадорлиги тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
οлий таълим муассасаларининг инвестиция самарадорлиги (Ис) ни баҳолаш услуби соҳага киритилган қўшимча инвестициялар самарадорлиги (ИСИ), олий таълимда инвестицияларнинг ҳар бир сўмига тўғри келувчи сарф-харажатлар самарадорлиги (ИСТ) ҳамда олий таълимга киритилаётган қўшимча инвестициялар ҳар бир сўм фοйдаси ҳисοбига οлинган самарадοрлиги (ИСФ)ни умумлаштирувчи кўрсаткич (Ис=ИСИ + ИСТ + ИСФ) асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистοн Республикаси οлий таълим, фан ва иннοвациялар вазирлиги тизими амалийοтига жοрий этилган (Ўзбекистοн Республикаси οлий таълим, фан ва иннοвациялар вазирлигининг 2024-йилнинг 8-июлдаги 03/10-1921-сοнли маълумοтнοмаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида οлий таълим муассасаларига киритилайοтган инвестициялар аниқ дастурлар асοсида амалга οширилиши ва уларнинг самарадοрлик даражасига тοъғри баҳο бериш имкοниятига эга бοълиниб, инвестиция ҳажми 8-10 фοиз οъсишга эришилган;
олий таълимга инвестицияларни жалб этишда давлат-хусусий шериклик шартномавий муносабатларида ташкилий-ҳуқуқий  (РТҲ = 0,35) ва молиявий (РМ = 0,65) хатарларни пасайтирувчи шартларни киритиш орқали олий таълим муассасаларининг инвестицион жозибадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизими амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 8-июлдаги 03/10-1921-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатимиз олий таълим муассасаларини давлат-хусусий шериклик механизмларидан самарали фойдаланиш йўллари кўрсатиб берилиб, давлат-хусусий шериклик шартномавий муносабатларидаги ташкилий-ҳуқуқий ва молиявий хавфни пасайтириш механизмларини такомиллаштириш орқали соҳанинг инвестицион жозибадорлигини оширишга эришилган;
Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасаларининг инвестициявий жозибадорлигига омилларнинг таъсирини векторли авторегрессия модели билан баҳолаш асосида экспоненсиал текислаш усули ёрдамида инвестиция ҳажмини оширишнинг 2028-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизими амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 8-июлдаги 03/10-1921-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида соҳа инвестициявий жозибадорлигининг ўсиш даражаси кўрсатиб берилиб, республика олий таълим муассасаларига киритилган инвестицияларнинг ҳажми 2028-йилда 2023-йилга нисбатан 138,4% ўсиши ёки 12774,5 млрд. сўмга (3347,15 млрд. сўм ошиши) эришиши асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish