Sayt test rejimida ishlamoqda

Валижанов Шерзод Абдуғани ўғлининг
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз ва ўзбек тилларида интенсивлик семантикасини ифодаловчи ҳаракат феълларининг лингвокогнитив хусусийатлари” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Fil1614
Илмий раҳбар: Зияев Авазжон Ихтиёрович, Филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Fil.76.05.
Расмий оппонентлар: Андижон давлат чет тиллари институти профессори, филология фанлари доктори Воситов Валижон Абдувахобович; Самарқанд давлат чет тиллари институти профессори, филология фанлари доктори Мирсанов Ғайбулло Қулмурадивич. Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.   
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида интенсивлик семантикасини ифодаловчи ҳаракат феълларини компонент таҳлил орқали уларнинг структур-семантик ҳамда лингвокогнитив хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат:
тилшуносликда интенсивлик семантикаси ва бу семантиканинг ўрганилиши масалалари таҳлил қилиниб, интенсификатор, интенсив, интенсема тушунчаларининг мазмун мундарижалари асосланган;
интенсивлик семантикасининг сифат, миқдор, меёр каби обектив категориялар ҳамда экспрессивлик, эмоционаллик, баҳолаш, образлилик каби субектив-прагматик категорияларга муносабати масалалари аниқланлган;
интенсивлик семантикасини ифодаловчи ҳаракат феъллари компонент таҳлил орқали уларнинг архисема ва интеграл семалари аниқланган, уларнинг семантик - структур хусусиятлари таҳлил этилган, шунингдек мазкур феълларнинг алломорф ва изоморф жиҳатлари далилланган;
оламнинг лисоний манзарасида интенсивлик семантикасини ифодаловчи ҳаракат феълларининг воқеаланиши, уларнинг лингвокогнитив хусусиятлари, интенсивлик семантикасини ифодаловчи ҳаракат феълларининг фразеологик бирликлар орқали воқеаланиши, шунингдек, уларнининг лингвомаданий хусусиятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида интенсивлик семантикасини ифодаловчи ҳаракат феълларининг лингвокогнитив хусусийатларини тадқиқ этиш жарайонида олинган натижалар асосида:
Интенсивлик категориясининг градуаллик, экспрессивлик, эмоционаллик каби ёндош ҳодисаларга муносабати ва уларни фарқли ва ўхшаш хусусиятлари, инглиз ўзбек тилларида интенсивлик семантикани ифодаловчи ҳаракат феълларининг семантик ва структурал таснифи, миллий қиёсланаётган тилларда интенсивликни ифодаловчи ҳаракат феълларининг фразеологик бирликлар, синономик қаторлар орқали ифодаланиши, инглиз ва ўзбек тилларида интенсивликни ифодаловчи фразеологик бирликларнинг миллий-маданий хусусиятлари ва интенсивликни ифодаловчи ҳаракат феъллари ва фразеологик бирларининг лингокогнитив хусусиятларига оид илмий қарашлар ва хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабийоти университети таъсислигида ташкил этилган Давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2021-2023 йилларда бажарилган Ф3-201912258 “ Ўзбек адабийотининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини йаратиш” номли амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабийоти университетининг 2024-йил 2-октябрдаги 04/1-2675-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа лисоний маданийатни шакллантириш методлари самарадорлигини оширишга, мавжуд дастурлар ва қўлланмаларнинг такомиллашувига хизмат қилган;
Диссертацийа натижаларидан Наманган давлат университети “Инглиз тили амалий курси” кафедраси доценти, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори Д.Саримсакова раҳбарлигида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасининг Алми Оутреач Гранц Програм дастури доирасида 2020-2021 йилларда Наманган давлат университетида бажарилган С-УЗ 800-20-ИН-0106 рақамли “Виртуал Wоркшоп он Cоллоборативе Аcтион ресеарчер фор Энглиш теачерс” амалий лойиҳаси доирасида:
Инглиз ва ўзбек тилларида интенсивлик семантикани ифодаловчи ҳаракат феълларини фразеологик бирликлар орқали ифодаланиши, интенсивлик ҳодисаси тил қонуни мақомида эканлиги, интенсивлик табиий, жисмоний тавсифларга хос бўлган миқдор ўзгаришларининг тадрижий ўзгариши, аста-секин янги сифат касб этишининг онгда (тафаккурда) инъикос этилиши ва тил қонунига айланиши эканлиги борасидаги назарий хулосаларга ва лингвистик таҳлил натижаларига таянилган. Бундан ташқари, интенсивлик ходисаси асносида феълли фразеологик бирликлар ва синонимик қаторларни таҳлил қилиш жиҳатларини ёритишга оид назарий фикрлар ва келтирилган мисоллардан лойиҳада муҳим манба сифатида фойдаланилган.
Натижада, мазкур лойиҳа иши доирасида қўлйозмаларнинг электрон илмий изоҳли матни ва изоҳли луғати диссертацион тадқиқот жарайонидан олинган илмий маълумотлар билан бойитган. (Наманган давлат университетининг 2024 йил 14 сентябрдаги 1112-04 сонли маълумотномаси).
Илмий тадқиқотнинг мавзу юзасидан тўпланган маълумот ва қатор илмий мақолаларда берилган маълумотлардан, жумладан, инглиз ва ўзбек тилларида интенсивликни ифодаловчи феълли фразеологик бирликларнинг миллий маданий хусусиятлари, интенсивлик ҳодисаси асносида феълли фразеологик бирликлар ва синонимик қаторларни таҳлил қилиш жиҳатлари, интенсивликни ифодаловчи ҳаракат феълларининг лингвокогнитив хусусиятларига оид илмий қарашлари ва хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадио компанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМ томонидан 2024 тил май ва сентябр ойларида эфирга узатилган “Таълим ва тарақиёт”, “Адабий жараён”, “Миллат ва маънавият” дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойданилган. Натижада ушбу телекўрсатув ва радио эшиттириш учун тайёрланган материалларининг мазмуни мукаммаллашган, илмий далиллар билан бойиган.
Маълумотнома филология фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий даража берувчи илмий кенгашга тақдим этиш учун берилди. (04-36-1020 сонли маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish