Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмадалиев Аъзамжон Абдулвохидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудуд молиявий имкониятларини махсус иқтисодий зоналар фаоллигини таъминлаш асосида ривожлантириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3466.
Илмий раҳбар: Рустамов Даврон Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳудуд молийавий имконийатларини махсус иқтисодий зоналар фаоллигини таъминлаш асосида ривожлантириш йоъналишлари боъйича илмий таклиф ва амалий тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
махсус иқтисодий зоналарда инвестицияларнинг ҳажми 3 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача бўлганда, 7 йил муддатга божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаш таклиф этилган;
махсус иқтисодий зоналарга киритилган  инвестициялар миқдорига қараб табақалашган ҳолда 15 йил  муддатга сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод этилиш таклиф этилган;
махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари божхона тўловлари бўйича имтиёздан фойдаланган ҳолда импорт қилган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлардан тайёрланган маҳсулотларни экспорт қилиш муддатини 5 йил  белгилаш зарурлиги асосланган;
махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига тенг рақобат муҳитини яратиш учун географик ва логистик жойлашуви ҳамда минтақанинг иқтисодий ривожланишидан келиб чиқиб, табақалаштирилган имтиёз ва преференсияларни қўллаш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Банк капиталини иқтисодий баҳолашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ҳудуд молийавий имконийатларини махсус иқтисодий зоналар фаоллигини таъминлаш асосида ривожлантириш йоъналишларининг услубий ва илмий асосларини такомиллаштириш боъйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
махсус иқтисодий зоналарда инвестицияларнинг ҳажми 3 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача бўлганда, 7 йил муддатга божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 6-августдаги 283-сон “Марказий Осиё халқаро саноат кооперацияси маркази” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 14-ноябрдаги 06/33-1-23604-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2024-йил давомида махсус иқтисодий зоналарга жалб қилинган инвесторларга қўлланган божхона имтиёзлари 7,2 фоизга оширишга ҳамда улардаги инвестицион лойиҳалар самарали ижросини таъминлашга имкон берган;
махсус иқтисодий зоналарга киритилган  инвестициялар миқдорига қараб табақалашган ҳолда 15 йил муддатга сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод этилиш таклифи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан махсус иқтисодий зоналарни 2023–2025-йилларда ривожлантириш консепсиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 14-ноябрдаги 06/33-1-23604-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2024-йил давомида махсус иқтисодий зоналарда инвесторларни сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод этилиши натижасида корхоналар ихтиёрида қоладиган маблағлар миқдори 14,7 фоизга ўсишига эришилган;
махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари божхона тўловлари бўйича имтиёздан фойдаланган ҳолда импорт қилган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлардан тайёрланган маҳсулотларни экспорт қилиш муддатини 5 йил белгилаш таклифи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан махсус иқтисодий зоналарни 2023–2025-йилларда ривожлантириш консепсиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 14-ноябрдаги 06/33-1-23604-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2024-йил давомида махсус иқтисодий зоналардаги корхоналарда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни экспорт қилиш ҳажми 21,5 фоизга ўсишига эришилган;
махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига тенг рақобат муҳитини яратиш учун географик ва логистик жойлашуви ҳамда минтақанинг иқтисодий ривожланишидан келиб чиқиб, табақалаштирилган имтиёз ва преференсияларни қўллаш таклифи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан махсус иқтисодий зоналарни 2023–2025-йилларда ривожлантириш консепсиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 14-ноябрдаги 06/33-1-23604-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида махсус иқтисодий ва саноат зоналаридаги ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча 26 трлн сўмлик 1255 та янги истиқболли инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish