Каримова Мадина Махсуд қизининг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақада кичик бизнес стратегик зоналарини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш (Хоразм вилояти мисолида)”, 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4209.
Илмий раҳбар: Рузметов Бахтияр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Кадиров Абдурашид Маджитович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маҳмудов Сухроб Шухратович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақада кичик бизнес стратегик зоналарини шакллантириш механизмларини такомиллаштиришга оид илмий талкиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақада кичик бизнес стратегик зоналарини шакллантиришда тадбиркорлик маҳоратини баҳолашнинг янги тартиби таклиф этилган;
шаҳар ва туманларда тадбиркорлик маҳорати ҚКПИ юқори тадбиркорлик кўникмалари (Ҳигҳ энтрепренеур скиллс)-маркетинг, новаторлик маҳоратлари, менежерлик, таваккалчилик қобилиятлари, иқтисодий ва ҳуқуқий саводхонлик кўрсаткичлари асосида (ҚКПИ > 0.8), ўртача тадбиркорлик кўникмалари (Медиум энтрепренеур скиллс)-ташаббускорлик ва мустақил фаолият кўрсатиш, аналитик фикрлаш ва вазиятга мослашувчанлик, ўзига ишонч ва ўз ишига садоқатлилик, муваффақиятга интилиш ва қатъиятлилик кўрсаткичлари асосида (0.5 ≤ ҚКПИ ≥ 0.8), рақамли тадбиркорлик кўникмалари (Дигитал энтрепренеур скиллс)- Онлайн-тижорат билан шугʻуллана олиш, интернет орқали реклама қилиш, қидирув тизимларида маркетинг кўникмалари кўрсаткичлари асосида (ҚКПИ ≤ 0.5) баҳоланиб, табақалаштирилган гуруҳлари таклиф этилган;
шаҳар ва туманларда шакллантириладиган кичик бизнесни биринчи стратегик зонасига Гурлан, Янгибозор, Урганч туманлари, Урганч ва Хива шаҳри, иккинчи стратегик зонасига Тупроққала, Хонқа, Богʻот ва Янгиариқ туманлари, учунчи стратегик зонасига Хива, Ҳазорасп, Қўшкўпир ва Шовот туманлари кириши асосланган;
Хоразм вилоятида кўп омилли эконометрик моделлар тузиш ҳисобига ялпи ҳудудий маҳсулотини ўсиш даражаси, кичик бизнес стратегик зоналари кўрсаткичларини 2025-2028-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Минтақада кичик бизнес стратегик зоналарини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
минтақада кичик бизнес стратегик зоналарини шакллантиришда тадбиркорлик маҳоратини баҳолашнинг янги тартиби бўйича таклиф Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг 2024-йил 17-майдаги “Хоразм вилояти шаҳар ва туманларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 3-127/4-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 13-ноябрдаги 07-4-09/10463-сон маълумотномаси). Натижада, минтақада кичик бизнес стратегик зоналарини шакллантиришда тадбиркорлик маҳоратини баҳолаш мезонлари аниқланиб, уларнинг асосида тадбиркорларга индивидуал ёндошув орқали қўллаб-қувватлаш дастурларини ишлаб чиқишга имкон берган;
шаҳар ва туманларда тадбиркорлик маҳорати ҚКПИ юқори тадбиркорлик кўникмалари(Ҳигҳ энтрепренеур скиллс)-маркетинг, новаторлик маҳоратлари, менежерлик, таваккалчилик қобилиятлари, иқтисодий ва ҳуқуқий саводхонлик кўрсаткичлари асосида (ҚКПИ > 0.8), ўртача тадбиркорлик кўникмалари (Медиум энтрепренеур скиллс)-ташаббускорлик ва мустақил фаолият кўрсатиш, аналитик фикрлаш ва вазиятга мослашувчанлик, ўзига ишонч ва ўз ишига садоқатлилик, муваффақиятга интилиш ва қатъиятлилик кўрсаткичлари асосида (0.5 ≤ ҚКПИ ≥ 0.8), рақамли тадбиркорлик кўникмалари (Дигитал энтрепренеур скиллс)- Онлайн-тижорат билан шугʻуллана олиш, интернет орқали реклама қилиш, қидирув тизимларида маркетинг кўникмалари кўрсаткичлари асосида (ҚКПИ ≤ 0.5) баҳоланиб, табақалаштирилган гуруҳлар бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимининг 2023-йил 4-февралдаги “Хоразм вилоятида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 37-12-0-Қ/23-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 13-ноябрдаги 07-4-09/10463-сон ма'лумотномаси). Натижада ҳудудларда кичик бизнесни самарадорлигини оширишга эришилган;
шаҳар ва туманларда шакллантириладиган кичик бизнесни биринчи стратегик зонасига Гурлан, Янгибозор,Урганч туманлари, Урганч ва Хива шаҳри, иккинчи стратегик зонасига Тупроққала, Хонқа, Богʻот ва Янгиариқ туманлари, учунчи стратегик зонасига Хива, Ҳазорасп, Қўшкўпир ва Шовот туманлари кириши асослаш бўйича таклиф Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг 2024-йил 17-майдаги “Хоразм вилояти шаҳар ва туманларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 3-127/4-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 13-ноябрдаги 07-4-09/10463-сон маълумотномаси). Натижада Хоразм вилоятининг 2024-йилги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасидаги кичик бизнес соҳасида 422 та инвестисион лойиҳаларда 3,5 трлн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқилган;
Хоразм вилоятида кўп омилли эконометрик моделлар тузиш ҳисобига ялпи ҳудудий маҳсулотини ўсиш даражаси, кичик бизнес стратегик зоналари кўрсаткичларини 2025-2028-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимининг 2022-йил 12-апрелдаги “2022-2026-йилларда Хоразм вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 58-12-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 13-ноябрдаги 07-4-09/10463-сон маълумотномаси). Натижада 2028-йилга келиб, Хоразм вилояти ЯҲМ ҳажми 1,4 баробарга, кичик бизнес ялпи маҳсулоти ҳажми 1,6 баробарга ошиши прогноз қилиниб, барқарор ривожланиш даражасини олдиндан аниқлаш ва самарали режалаштириш имкони яратилган.