Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухитдинов Шоҳижаҳон Ҳудоёр ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа туризмини ривожлантиришнинг оптимал тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш (Қашқадарё вилоят мисолида)”, 08.00.06–“Эконометрика ва статистика”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Iqt481.
Илмий маслаҳатчи: Абдуллаев Илёс Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Рузметов Бахтиёр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саухонов Жонибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Аллаяров Пиратдин Атабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади глобал иқтисодиётда минтақа туризмини ривожлантиришнинг оптимал тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа туризмини ривожлантиришда инфратузилма, йўл, транспорт, меҳмонхона, коммуникация ва бошқа инфратузилмаларни оптимал жойлашуви самарадорлиги индекси 12,4 фоиз бўлганда, туристлар оқимини ошириш коеффициенти  8% га ўсиши асосланган;
давлат ва хусусий сектор ўртасидаги мувозанатни таъминлаш учун минтақавий туризмни оптимал жойлаштириш даромадлар индекси 9,6% туризм хизматларнинг фойда  маржаси 68,7%  га  ошиши аниқланган ҳамда  туризм кластерларини яратиш орқали минтақа иқтисодиётига қўшилган қийматни аниқлаш модели  K_E=∑_(i=1)^n▒〖(P_i*S_i*M_i)〗таклиф этилган;
туризм тизимидаги мураккаб жараёнларни оптимал тартибга солишда симуляция ва имитация моделлаштириш алгоритмлари асосида моделнинг рентабеллик индекси 3,4 баробарга ошиши мумкин бўлган ссенарийлари синовдан ўтказилиб, умумий иқтисодий самарадорлик индекси 8,7 баробарга ошириш таклифи берилган;
Қашқадарё вилоятида туристик марказларни оптимал жойлаштириш орқали  самарадорлик  индекси 0,159 %  туристик оқим коеффициенти  108% ошишига олиб келувчи рақамли трансформация учун ягона рақамли платформани ташкилий-иқтисодий модели таклиф этилган;
минтақа туризмини ривожлантиришнинг оптимал тартибга солишни эконометрик моделлаштириш асосида мамлакатимизда туристик маҳсулотларни диверсификациялаш ва мавсумийликнинг таъсирини камайтириш, ҳудудлар туристик салоҳияти ва унга таъсир этувчи кўрсаткичларнинг прогноз ҳисоб-китоблари асосида 2030-йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа туризмини ривожлантиришнинг оптимал тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақа туризмини ривожлантиришда инфратузилма, йўл, транспорт, меҳмонхона, коммуникация ва бошқа инфратузилмаларни оптимал жойлашуви самарадорлиги индекси 12,4% ошганда, туристлар оқимини ошириш коеффициенти 8% га ўсиши таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2024-йил 8-августдаги 01-16-331-сон “Ҳудудда жойлашган умумий овқатланиш, меҳмонхона, маданий мерос ва туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 16-январ 07-07/499-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш натижасида вилоятда туризм соҳаси бўйича инфратузилма, йўл, транспорт, меҳмонхона, коммуникация ва бошқа инфратузилма обектларини  оптимал жойлашуви самарадорлигига эришилган;
давлат ва хусусий сектор ўртасидаги мувозанатни таъминлаш учун минтақавий туризмни оптимал жойлаштириш даромадлар индекси 9,6% туризм хизматларнинг фойда  маржаси 68,7%  га  ошиши аниқланган ҳамда  туризм кластерларини яратиш орқали минтақа иқтисодиётига қўшилган қийматни аниқлаш модели K_E=∑_(i=1)^n▒〖(P_i*S_i*M_i)〗 бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2024-йил 8-августдаги 01-16-331-сон “Ҳудудда жойлашган умумий овқатланиш, меҳмонхона, маданий мерос ва туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 16-январ 07-07/499-сон маълумотномаси). Натижада вилоятда минтақавий туризмни оптимал жойлаштириш ва давлат ва хусусий сектор ўртасидаги мувозанатни таъминлаш ҳамда туризм кластерларини яратиш орқали минтақа иқтисодиётига ижобий таъсир этаётганлиги кўрсатиб берилган;
туризм тизимидаги мураккаб жараёнларни оптимал тартибга солишда симуляция ва имитация моделлаштириш алгоритмлари асосида моделнинг рентабеллик индекси 3,4 баробарга ошиши мумкин бўлган ссенарийлари синовдан ўтказилиб, умумий иқтисодий самарадорлик индекси 8,7 баробарга ошириш таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2024-йил 8-августдаги 01-16-331-сон “Ҳудудда жойлашган умумий овқатланиш, меҳмонхона, маданий мерос ва туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 16-январ 07-07/499-сон маълумотномаси). Натижада вилоятда туризм соҳасини оптимал тартибга солишда симуляция ва имитация моделлаштириш алгоритмлари асосида модели ишлаб чиқилган ва умумий иқтисодий самарадорлик индекси ошганлиги исботланган;
Қашқадарё вилоятида туристик марказларни оптимал  жойлаштириш орқали  самарадорлик  индекси 0,159 %  туристик оқим коеффициенти 108% ошишига олиб келувчи рақамли трансформация учун ягона рақамли платформани ташкилий-иқтисодий модели бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2024-йил 8-августдаги 01-16-331-сон “Ҳудудда жойлашган умумий овқатланиш, меҳмонхона, маданий мерос ва туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 16-январ 07-07/499-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш вилоятда туризм соҳасини рақамлаштиришдаги таъсири ва унинг қўлланилиши учун рақамли трансформацияни ҳисобга олиб ягона рақамли платформани ташкилий-иқтисодий модели таклифи берилган ва замонавий технологиялардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилган;
минтақа туризмини ривожлантиришнинг оптимал тартибга солишни эконометрик моделлаштириш асосида мамлакатимизда туристик маҳсулотларни диверсификациялаш ва мавсумийликнинг таъсирини камайтириш, ҳудудлар туристик салоҳияти ва унга таъсир этувчи кўрсаткичларнинг прогноз ҳисоб-китоблари асосида 2030-йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз параметрлари Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2024-йил 8-августдаги 01-16-331-сон “Ҳудудда жойлашган умумий овқатланиш, меҳмонхона, маданий мерос ва туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 16-январ 07-07/499-сон маълумотномаси). Илмий натижалар  туристик хизматлар бозорини ривожлантириш ва оптимал қарорлар қабул қилиш, туризм соҳасидаги талаб ва эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда истиқболдаги имкониятлардан самарали фойдаланиш имкониятларини кенгайтирган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish