Ситмуратов Уктам Тенгеловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кичик бизнесни ривожланиш тенденцияларини статистик тадқиқи (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)», 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3456.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Илёс Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Досчанов Тангриберган Досчанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Холмуратов Фозил Сарибаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD).
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик бизнеснинг ривожланиш тенденцияларини статистик ва эконометрик усуллар асосида тадқиқ қилган ҳолда, устувор йўналишларини аниқлаш ҳамда барқарор ривожини таъминлаш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақада кичик тадбиркорлик субектлари фаоллик даражаси яшовчанлик коеффициентини барқарорлигини таъминлашда тармоқлар кесимидаги фарқлар ролини баҳолаш моделлари ишлаб чиқилиб, муҳим бўлган тармоқлар аниқланилган;
минтақада кичик бизнес тараққиётини таъминлашда ҳудудлар кесимидаги номутаносибликларнинг мавжуд ҳолати миқдорий баҳоланилиб, уларнинг кичик бизнес ривожланиш тенденцияларига таъсирини аниқлаш моделлари ишлаб чиқилган;
минтақада ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлаш, яратилаётган қўшилган қийматни оширишнинг кичик бизнес ривожини таъминлашдаги аҳамиятини баҳолаш ва акс таъсирни аниқлаш моделлари ишлаб чиқилган;
Қорақалпоғистон Республикасида 2028-йилгача бўлган даврга кичик бизнес риволаниши муҳим индикаторларининг прогноз моделлари асосланиб, улар асосида ишлаб чиқилган прогноз натижаларига кўра фаоллик даражаси ҳамда яшовчанлик коеффициентлари ҳисобланилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик бизнесни ривожланиш тенденцияларини статистик тадқиқини амалга ошириш ва эконометрик моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақада кичик тадбиркорлик субектлари фаоллик даражаси яшовчанлик коеффициентини барқарорлигини таъминлашда тармоқлар кесимидаги фарқлар ролини баҳолаш моделларини ишлаб чиқиш, муҳим бўлган тармоқларни аниқлаш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг “Қорақалпоғистон Республикаси тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаравонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022-йил 7-сентябрдаги 457-13-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 2024-йил 11-сентябрдаги 01/10-214-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш, тармоқлар кесимидаги фарқларни минимал даражага тушуриш ва бартараф этиш асосида кичик бизнес субектлари фаоллик даражасини 14,1 фоизга, яшовчанлик коеффициентини 9,6 фоизга ошириш имконияти мавжудлигини аниқлашга хизмат қилган;
минтақада кичик бизнес тараққиётини таъминлашда ҳудудлар кесимидаги номутаносибликларнинг мавжуд ҳолатини миқдорий баҳолаш, уларнинг кичик бизнес ривожланиш тенденцияларига таъсирини аниқлаш моделлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг “Қорақалпоғистон Республикаси тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаравонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022-йил 7-сентябрдаги 457-13-0-Қ/22-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 2024-йил 11-сентябрдаги 01/10-214-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ҳудудлар кесимидаги номутаносибликларни бартараф этиш асосида кичик бизнес субектлари яшовчанлик коеффициентини, қўшимча равишда 5,8 фоизга оширишга хизмат қилган;
минтақада ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлаш, яратилаётган қўшилган қийматни оширишнинг кичик бизнес ривожини таъминлашдаги аҳамиятини баҳолаш ва акс таъсирни аниқлаш моделлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг “Қорақалпоғистон Республикаси тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаравонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022-йил 7-сентябрдаги 457-13-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 2024-йил 11-сентябрдаги 01/10-214-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш, тармоқлар кесимида яратилаётган қўшилган қийматнинг кичик бизнес ривожини таъминлашдаги муҳим кўрсаткичларга таъсирини баҳолаш асосида истиқболли йўналишларни аниқлашга муайян даражада хизмат қилган;
Қорақалпоғистон Республикасида 2028-йилгача бўлган даврга кичик бизнес риволаниши муҳим индикаторларининг прогноз моделлари асосланиб, улар асосида ишлаб чиқилган прогноз натижаларига кўра фаоллик даражаси ҳамда яшовчанлик коеффициентларини ҳисоблаш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг “Қорақалпоғистон Республикаси тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаравонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022-йил 7-сентябрдаги 457-13-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 2024-йил 11-сентябрдаги 01/10-214-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз натижалари истиқболдаги даврда минтақада кичик бизнесни ривожлантириш учун мақсадли режаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган.