Sayt test rejimida ishlamoqda

Холиқова Сурайё Нарзуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қўриқ оч тусли бўз тупроқлар хоссаларининг ҳозирги ҳолати ва улардан самарали фойдаланиш йўллари (Қашқадарё вилояти Ғузор массиви мисолида)», 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/В1294.
Илмий раҳбар: Диёрова Мухаббат Хуррамовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.05.03.
Расмий оппонентлар: Парпиев Ғофуржон Тохирович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Набиева Гулчеҳра Мирергашевна, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қўриқ оч тусли бўз тупроқларнинг ҳозирги ҳолатини аниқлаш, тупроқ хоссаларини яхшилаш ва чорва учун ем-хашак ишлаб чиқариш бўйича иқтисодий жиҳатдан самарали йўлларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қашқадарё вилояти Ғузор массивида тарқалган оч тусли бўз тупроқларнинг морфогенетик, физик-механик, агрокимёвий ва биологик хоссаларини ҳозирги ҳолатини аниқланган;
Ғузор массивида тарқалган қўриқ оч тусли бўз тупроқлар шароитида баҳорги муддатда ўсиб-ривожланадиган ўсимликларни баргдан ва илдиздан озиқлантириш орқали тупроқ қатламларида ўсимлик қолдиқларини (1,42 – 2,72 с/га) ортишига мос равишда тупроқ хоссалари яхшиланиши аниқланган;
қўриқ оч тусли бўз тупроқлар шароитида баҳорги муддатда ўсиб-ривожланадиган ўсимликларни озиқлантиришнинг тупроқ қатламларида ўсимлик илдиз миқдорини ошириши билан бир қаторда тупроқдаги гумус, актиномицетлар, микромицидлар, бактериялар, ҳажм оғирлиги, ғоваклиги яхшиланишида ўзаро боғлиқлик бўлганлиги асосланган;
қўриқ тупроқлар шароитида тупроқ деградациясини олдини олиш ва чорва учун ем-хашак ишлаб чиқариш бўйича агротадбирлар асосида тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғузор ва Нишон туманларида яйлов сифатида фойдаланиладиган майдонларда тарқалган қўриқ оч тусли бўз тупроқлар хоссаларини илмий жиҳатдан таҳлил қилиш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Қўриқ оч тусли бўз тупроқлар шароитида тупроқ хоссаларини яхшилаш ва ем-хашак етиштириш» бўйича тавсиянома Ғузор ва Нишон туманлари фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалик амалиётига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 11 октябрдаги 05/05-02-897-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу тавсиялар республиканинг барча вилоятлари қишлоқ хўжалиги бошқармалари ҳамда чорвачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжалик ва кластерларида қўлланма сифатида хизмат қилган;
оч тусли бўз тупроқлар шароитида баҳорги мавсумда табиий ҳолда ўсиб ривожланадиган ўсимликлардан юқори биомасса ҳосил олиш учун «Гумимакс» воситаси билан 0,5 л/га меёрида баргдан озиқлантириш бўйича агротадбирлар Ғузор туманидаги «Турдиев Арал» ф/х нинг 6 гектар яйлов сифатида фойдаланиб келинадиган майдонида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 11 октябрдаги 05/05-02-897-сон маълумотномаси). Натижада, яйловларда ўсадиган ўсимликларни баргидан озиқлантириш орқали тупроқларнинг агрофизик ва агрокимёвий хоссалари яхшиланиб, чорва моллари учун қўшимча 13,5 с/га биомасса (ем-хашак) ҳосили олишга хизмат қилган;
баҳорги мавсумда табиий ҳолда ўсиб ривожланадиган ўсимликлардан юқори биомасса ҳосили олиш учун аммиакли селитра (НҲ4НО3) маъданли ўғитидан 50 кг/га меёрида илдиздан озиқлантириш бўйича агротадбирлар Ғузор туманидаги «Рўзманов Саркор» ф/х нинг 3 гектар яйлов сифатида фойдаланиб келинадиган майдонида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил  11 октябрдаги 05/05-02-897-сон маълумотномаси). Натижада, яйловларда ўсадиган ўсимликларни озиқлантириш орқали тупроқда тўпланадиган ўсимлик қолдиқлари таъсирида тупроқ хосса ва хусусиятлари яхшиланиб, чорва моллари учун қўшимча 14,2 с/га биомасса (ем-хашак) ҳосил олиш имконини берган;
оч тусли бўз тупроқлар шароитида баҳорги мавсумда табиий ҳолда ўсиб ривожланадиган ўсимликлардан юқори биомасса ҳосили олиш учун «Гумимакс» воситаси билан 0,5 л/га меёрида баргдан ва аммиакли селитра (НҲ4НО3) маъданли ўғитидан 50 кг/га меёрида илдиздан озиқлантириш бўйича агротадбирлар  Нишон туманидаги «Бекниёзов Азизбек» ф/х нинг 2 гектар яйлов сифатида фойдаланиб келинадиган майдонида жорий этилган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 11 октябрдаги 05/05-02-897-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқ хосса ва хусусиятлари яхшилашга эришилиб, чорва моллари учун қўшимча 18,6 с/га биомасса (ем-хашак) ҳосили олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish