Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурмонова Сарвиноз Фурқат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Сирожиддин Саййид идиостили ва поетик нутқ консептосфераси ”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fil.2175.
Илмий раҳбар: Юсубова Раъно Норбоевна , филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса: Навоий давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/25.08.2021.Fil.01.16.
Расмий оппонентлар: Курбонова Муҳаббат Матёқубовна филологийа фанлари доктори, профессор, Бахронова Дилрабо Келдиёровна филологийа фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сирожиддин Саййид идиостилини лингвомаданий, лингвокогнитив нуқтайи назардан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сирожиддин Саййид шеъриятида севгинигор, ҳилолтирноқ, симсўз, темирдил, ҳаромнамак каби лексемалар шоир ижодида ўзига хосликни таъминловчи окказионал яратилмалар эканлиги шеърий матнлар асосида далилланган;
шоир оламининг консептуал манзарасида урчуқ, лола, чимилдиқ каби лингвокогнитив ва лингвомаданий ўхшатишлар ижодкор индивидуал услубини очиб берганлиги асосланган;
Сирожиддин Саййид поетик тафаккури ва индивидуал манерасини белгилайдиган поетизмлар, индивидуал яратилмалар, миллий-маданий бирликлар “Йил фасллари” консептосферасини ташкил этувчи консептлар ижодкор идиостили доирасида аниқлаштирилган;
Сирожиддин Саййид идиостилини белгиловчи “аёл”, “йигит”, “бахт”, “севги”, “фарзанд”, “она”, “ватан” консептларининг ядро ва перифериал қатлами лингвомаданий, лингвокогнитив нуқтайи назардан таҳлил қилиниб, уларнинг “инсон” консептосферасидаги ўрни очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сирожиддин Саййид идиостили ва поетик матн консептосфераси масаласи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тилшуносликда консепт муаммосининг ўрганилиши, иккиламчи номинатив бирликларнинг бадиий консептни шакллантириши, айнан ана шу маъноларга қараб консептосферага кирувчи консептларнинг сифат ва миқдор алоқаларини белгилаш мумкинлиги, консептуал алоқалар консептларнинг мазмунини бойитиши тўғрисидаги хулосалардан ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 29-мартдаги  109/1-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда келтирилган далиллар, таҳлил натижалари консептуал алоқалар консептларнинг мазмунини бойитишда ижобий самара берган;
     - халқона оҳангдаги шеърларда миллий-маданий бирликлар, хусусан, мақол, ўхшатиш, фразема, метафоралар  ижодкор консептуал оламининг лисоний воқеланиш даражасини кўрсатувчи омил эканлиги, миллий-маданий дунёқараш ифодасида таянч бадиий консептларни ҳосил қилиши тўғрисидаги  хулосалардан ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-Г002 рақамли “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 29-мартдаги 110/1-сон маълумотномаси). Илмий натижалар шеърият тилида “инсон” консептосферасига мансуб “йигит”, “она”, “аёл”, “фарзанд”, “ватан”, “муҳаббат” “бахт”, “соғинч” каби микроконсептларнинг лингвомаданий ва лингвокогнитив хусусиятларини очиб бериш имконини берган.
Сирожиддин Саййид ижодининг индивидуаллиги, идиостилига хос хусусиятлар, поетик матн консептосфераси ва консептлар  талқинига оид илмий хулосалардан Навоий вилоят телерадиокомпанияси “Диёр” телерадиоканали “Адабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт” эшиттиришларининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Навоий вилоят телерадиокомпанияси “Диёр-24” телерадиоканалининг 2023-йил 30-октябрдаги 06-25-915-сон маълумотномаси). Натижада, Сирожиддин Саййид ижодида ўз ифодасини топган  ўзбек халқига хос миллий-маданий хусусиятларни акс эттирувчи консептлардан маънан етук авлодни тарбиялашда фойдаланишнинг илмий-педагогик мезонларини ишлаб чиқишга хизмат қилган. Натижада, ушбу кўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish