Сулаймонов Шерали Абдупаттаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Охйтропис росеа ва Охйтропис маcроcарпа ўсимликларининг терпеноидлари ва фенол бирикмалари», 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/К208.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Шавкат Вахидович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Наманган давлат университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.05.01.
Расмий оппонентлар: Гафуров Маҳмуджон Бакиевич, кимё фанлари доктори, профессор; Нишанов Миркозимжон, техника фанлари номзоди, профессор..
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Охйтропис росеа ва Охйтропис маcроcарпа ўсимликларидан терпеноид ва фенол бирикмаларни ажратиб олиш, олинган моддаларни тузилишини кимёвий ва физик-кимёвий усуллар ёрдамида аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бор Охйтропис росеа ва Охйтропис маcроcарпа ўсимликларидан жами 14 та, жумладан, 4 та тритерпен, 1 та пинитол ва 9 та флавоноид соф ҳолда ажратиб олиниб, уларнинг кимёвий тузилишлари замонавий физик-кимёвий усуллар ёрдамида исботланган;
Охйтропис росеа ўсимлиги ер устки қисми этилацетатли фракциясидан янги тузилишдаги флавоноид росеаназид ажратиб олиниб, унинг тузилиши замонавий спектрал усулларда исботланган;
Охйтропис росеа ўсимлиги ер устки қисми этилацетатли фракциясидан ажратиб олинган лутеолиннинг янги кристалл тузилиши РТТ усули ёрдамида исботланган;
Охйтропис росеа ва Охйтропис маcроcарпа ўсимликларининг макро- ва микроелементлари сифат ва миқдорий жиҳатдан текширилиб, ўсимликлар таркибида муҳим биологик фаол элементларнинг миқдори рухсат этилган консентрацияларда мавжудлиги аниқланган;
Охйтропис росеа ўсимлигидан ажратиб олинган росеаназид ҳамда рамноситрин-3-О-глюкозиднинг микробларга ва яллиғланишга қарши фаоллиги аниқланган;
Ўсимликлардан ажратиб олинган экстрактлар ҳамда хлороформли ва этилацетатли фракцияларининг биологик фаолликларини аниқлаш натижасида уларнинг антиоксидант, микробларга ва яллиғланишга қарши самарали таъсири аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Охйтропис росеа ва Охйтропис маcроcарпа ўсимликларининг кимёвий таркибини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
Охйтропис росеа ва Охйтропис маcроcарпа ўсимликлари ер устки қисмидан ажратиб олинган намуналар биологик фаоллигини ўрганиш натижалари асосида улардан доривор препаратлар олиш учун услубий тавсиянома Экология вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжаликларида Охйтропис росеа ва Охйтропис маcроcарпа ўсимликларини кўпайтириш учун амалиётда фойдаланилмоқда (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024-йил 29-ноябрдаги № 03-03/3-11832-сон маълумотномаси). Натижада, доривор ўсимликларни етиштириш хўжаликларида доривор ўсимликларни кўпайтириш имконини берган;
Охйтропис росеа ўсимлигидан ажратиб олинган 2-(3,4-дигидроксифенил)-5,7-дигидрокси-4Ҳ-хромен-4-он+CО2 модданинг рентген тузилиши маълумотлари Кембридж халқаро тузилиш маълумотлар базасида (Тҳе Cамбридге Струcтурал Датабасе ҳттпс://www.ccдc. cам.аc.ук/) рўйхатга олинган (CCДC: 2400699 CИНРАҚ). Натижада, бирикманинг тузилиши, табиати, рентген тузилиши таҳлили ёрдамида олинган молекулалараро ўзаро таъсирлар ва таҳлил маълумотларидан соҳа олимларининг фойдаланишига имкон яратилган.