Sayt test rejimida ishlamoqda

Беков Бекзод Хусановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Устюрт минтақасидаги кўп қатламли табиий газ конларини қазиб олиш самарадорлигини ошириш», 04.00.13 – Нефт ва газ конларини ўзлаштириш ҳамда ишлатиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Т3863.
Илмий раҳбар: Назаров Азизбек Улуғбекович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «ЎЗЛИТИНЕФТГАЗ» АЖ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “ЎЗЛИТИНЕФТГАЗ” АЖ, DSc.23/25.08.2021.Т.136.01.
Расмий оппонентлар: Махмудов Назирила Насимхонович, техника фанлари доктори, профессор; Акрамов Бахшилло Шафиевич, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: газ қазиб олиш суръатларини ошириш ва геологик захираларни максимал даражада қазиб олишга қаратилган кўп қатламли конларни ишлатиш самарадорлигини оширишнинг янги ёндашувларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Устюрт минтақасидаги конларнинг кўп қатламлилиги, уюм майдони бўйлаб алоҳида тўсилган қисмларининг тарқалганлиги ва коллекторларни газ билан тўлиқ тўйинмаганлиги билан тавсифланиши асосланиб, уларнинг захираларни ишлаш билан қамраб олиниши чекланишига, қудуқларни ишлатишни бошидан олинаётган маҳсулот таркибида сувни ошишига ва газ захираларини олиш суръатини камайишига олиб келувчи кон-геологик хусусиятлари аниқланган;
мураккаб тузилишга эга кўп қатламли газ-конденсат конларини разведка қилиш билан ишлатиш вазифаларни бирлаштириш самарадорлиги, бу эса уларни саноат миқёсида ўзлаштириш муддатини қисқартириши ва капитал харажатларни тежаши асосланган;
кўп қатламли конларда қудуқлар тўрини зичлаштириш ва сувланган қудуқларнинг ишлатиш технологик кўрсаткичларини оптималлаштириш йўли билан, линзасимон уюмларни нисбатан тўлиқ қамраб олинишига ва олинаётган газ таркибидаги сувни минималлаштириб, уларнинг ишлатиш муддатини узайтиришга қаратилган, ишлатиш самарадорлигини оширишнинг янги ёндашувлари асослаб берилган;
кўп қатламли конларда ишлатиш бошидан кичик босимли сиқиш компрессор станцияларнинг қўшилиши қудуқлар маҳсулдорлигини, ҳамда газ ва конденсат чиқариб олиш коеффициентини оширишини таъминлаши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кўп қатламли табиий газ конларини ишлатиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қудуқлар тўрини янги газ қазиб олиш қудуқларини бурғулаш билан зичлаштириш тавсиялари Бердак-Шимолий Бердак ва Шарқий Бердак-Учсай конларида жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2024 йил 10 июндаги 03-18-8-499-сон маълумотномаси). Натижада; Бердак-Шимолий Бердак ва Шарқий Бердак-Учсай конларини газ чиқариб олиш табиий тушиш суръати олди олинди ва бир меъёрда ушлаб туриш имконини берган;
углеводородларни қазиб олиш суръатини ва максимал даражада қолдиқ захираларини чиқариб олишни ошириш мақсадида газни йиғиш ва тайёрлаш тизимини оптималлаштириш бўйича ишлаб чиқилган «Шарқий Бердак» сиқув компрессор станциясини ўрнатиш билан боғлиқ геологик-техник тадбирлар Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли кўп қатламли конларда жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2024 йил 10 июндаги 03-18-8-499-сонли маълумотномаси). Натижада, конлардан 2017-2020 йилларда қўшимча 1,5 миллиард м³ газ ва 58,0 минг тонна конденсат қазиб олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish