Sayt test rejimida ishlamoqda

Халилов Жаҳонгир Мансур ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интенсив боғ қатор ораларига ишлов берадиган такомиллашган машина иш органларининг параметрларини асослаш”, 05.07.01 - Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Т3742
Илмий раҳбар: Имомқулов Қутбиддин Боқижонович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD.03/30.06.2020.Т.111.02.
Расмий оппонентлар: Батиров Зафар Лутфуллаевич, техника фанлари доктори, доцент; Исломов Ёрқин Искандарович, техника фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Оъзбекистон Республикаси Қишлоқ хоъжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хоъжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интенсив боғ қатор ораларига ишлов берадиган иш орган турини танлаш ва параметрларини асослаш йўли билан боғ қатор ораларига ишлов бериш, бегона ўтларни йўқотиш, машинанинг кам энергия сарфляган ҳолда иш сифатини ошириш, ёнилғи ва ресурс харажатларини камайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
интенсив боғ қатор ораларига ишлов берадиган такомиллашган машина иш органларининг конструктив схемаси ва технологик иш жараёни, интенсив боғнинг умумий ҳолати ва тупроқнинг механик-физик хоссаларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ва асосланган;
интенсив боғ қатор ораларига ишлов берадиган такомиллашган машинанинг кенг қамровли хивичли ясси кесувчи иш органларининг тупроқ билан ўзаро таъсирлашиш жараёнлари ва параметрларини аниқлаш имконини берадиган аналитик боғланишлар боғ қатор ораларида белгиланган чуқурликкача ишлов бериш ва бегона ўтларни тўлиқ кесиб йўқотиш мезонлари асосида чиқарилган;
интенсив боғ қатор орасига сифатли ишлов бериб, бегона ўтларни кесиб йўқотадиган иш органининг иш сифати ва тортишга қаршилигини унинг параметрлари ва иш тезлигига боғлиқ равишда ўзгариш қонуниятлари ўрганилган;
интенсив боғ қатор оралари тупроқларига белгиланган агротехник талаб даражасида ишлов бериб, бегона ўтларни кесиб йўқотадиган кенг қамровли хивичли ясси кесувчи иш органларининг мақбул қийматлари уларнинг агротехник ва энергетик иш кўрсаткичларини баҳоловчи регрессия тенгламаларини биргаликда ечиш орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Интенсив боғ қатор орасига ишлов берадиган такомиллашган машинанинг кенг қамровли хивичли ясси кесувчи иш орган параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
интенсив боғ қатор ораларига ишлов берадиган ва бир ўтишда очилиб қолган дарахт илдизларини кўмадиган машинага Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Тошкент вилоят, Янгийўл тумани боғдорчилик фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 7-августдаги 05/04-04-377-сон маʼлумотномаси). Натижада сарфланадиган меҳнат сарфи 46,08 фоизга, эксплуатасион харажатлар 26,02 фоизга камайган.
интенсив боғларга ишлов берадиган такомиллашган машинани ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари «Ўзагрореммашсервис» МЧЖ да лойиҳалаш жараёнига жорий этилган («Ўзагрореммашсервис» МЧЖ нинг 2024-йил 10-июндаги №22-сон маълумотномаси). Натижада интенсив боғ қатор оралари тупроғига ишлов берадиган ва бир ўтишда дарахт илдизларини кўмадиган машинани ишлаб чиқариш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish