Sayt test rejimida ishlamoqda

Ганиев Бекзод Гафуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Токлар илдиз тизими яқинига йўлакли ҳажмий ишлов бериш билан бирга суюқ ўғит соладиган қуролнинг параметрларини асослаш”, 05.07.01 - Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Т5133                             
Илмий раҳбар: Маматов Фармон Муртозевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “ТИҚХММИ” МТУ Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD.03/30.06.2020.Т.111.02.
Расмий оппонентлар: Мусурмонов Аззам Турдиевич, техника фанлари доктори, профессор; Қузиев Улуғбек Таджиевич, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади токлар илдиз тизими яқинига белгиланган чуқурлик ва кенгликда йўлакли ҳажмий ишлов бериш билан бирга суюқ ўғит солишни таъминлайдиган қурол конструксияси ва параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
токлар илдиз тизими яқинига йўлакли ҳажмий ишлов бериш билан бирга суюқ ўғит соладиган скоба кўринишидаги ишчи орган билан жиҳозланган қурол конструксияси ишлаб чиқилган ва технологик иш жараёни асосланган;
қурол ишчи органининг исканаси эни, узунлиги ва увалаш бурчаги токлар илдиз тизими яқинига йўлакли ҳажмий ишлов бериш билан бирга суюқ ўғит солишда кам энергия сарфляган ҳолда тупроқни талаб даражасида уваланиши ва белгиланган меъёрдаги суюқ ўғитни солинишини ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
қуролнинг устунлари ва исканаси билан токлар илдиз тизими яқинига йўлакли ҳажмий ишлов бериш жараёнларини ифодалайдиган аналитик боғланишлар токзорлар тупроғининг хусусиятларини ҳисобга олинган ҳолда келтириб чиқарилган ва улар асосида иш органнинг параметрлари аниқланган;
скоба кўринишидаги иш органнинг белгиланган ишлов бериш чуқурлигига ботиши ва бир текис сақланиши қуролнинг таянч текислигидан пастки осиш нуқталаригача бўлган тик масофани ўзгартириш ҳисобига таъминланиши исботланган..
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Токлар илдиз тизими яқинига йўлакли ҳажмий ишлов бериш билан бирга суюқ ўғит соладиган қуролнинг параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
токлар илдиз тизими яқинига йўлакли ҳажмий ишлов бериш билан бирга суюқ ўғит соладиган қуролга дастлабки талаблар ва техник топшириқ тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 05/04-04-509-сон маълумотномаси). Натижада, токлар илдиз тизими яқинига агротехник талаблар даражасида йўлакли ҳажмий ишлов бериш билан бирга суюқ ўғит солишни амалга оширадиган иш сифати юқори қуролнинг конструксиясини ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
токлар илдиз тизими яқинига йўлакли ҳажмий ишлов бериш билан бирга суюқ ўғит соладиган қурол Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани фермер хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 05/04-04-509-сон маълумотномаси). Натижада токлар илдиз тизими яқинига йўлакли ҳажмий ишлов бериш билан бирга суюқ ўғит солишда ёнилғи сарфи 24 фоизга ва фойдаланишдаги харажатлар 23,7 фоизга камайган;
токлар илдиз тизими яқинига йўлакли ҳажмий ишлов бериш билан бирга суюқ ўғит соладиган қуролни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари (дастлабки талаблар, техник топшириқ, техникавий шартлар ва чизмалар) “БМКБ-Агромаш” АЖ да лойиҳалаш жараёнига жорий этилган («БМКБ-Агромаш» АЖ нинг 2024-йил 5-июлдаги 01-53-сон маълумотномаси). Натижада асосланган параметрларга эга токлар илдиз тизими яқинига йўлакли ҳажмий ишлов бериш билан бирга суюқ ўғит соладиган қуролнинг саноат нусхаларини ишлаб чиқариш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish