Sayt test rejimida ishlamoqda

Махсумова Ирода Шавкатовнанинг
фан доктори (DSc) диссертатсияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий ҳимоя омиллари бузилишларининг 1 тип қандли диабет билан касалланган болаларнинг стоматологик статусига таъсири» 14.00.21 – Стоматология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Tib705.
Илмий маслаҳатчи: Даминова Шахноза Бадриддиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01
Расмий оппонентлар: Камилов Ҳайдар Пазилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ризаев Жасур Алимжанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Беленова Ирина Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси)
Етакчи ташкилот: ProMed Career Institute (Америка Қўшма Штатлари).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Маҳаллий ҳимоя омиллари бузилишларининг 1 тип қандли диабет билан касалланган болаларнинг стоматологик статусига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1-тип қандли диабет ташхиси қўйилган болаларда эндокринопатиянинг давомийлиги ва компенсация даражасига қараб тиш қаттиқ тўқималари, пародонт ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қават холатини индекс бахолаш асосланган;
болаларда 1- тип қандли диабетнинг оғиз суюқлиги цитокин профили (ИЛ-6, ИЛ-10, ФНОа, ИЛ-4) ва гуморал ((IgA, IgM, IgG, sIgA, лизоцим) иммунитет тизимига салбий таъсири исботланган;
1-тип қандли диабет билан касалланган болалар қон зардоби ва оғиз суюқлигининг биокимёвий (глюкоза миқдори, умумий Cа, Cа2+, Р, ишқорий фосфатаза) кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқлик эндокринопатияни эрта ташхислашда оғиз суюқлигидан фойдаланишга имкон яратиши исботланган;
1-тип қандли диабет билан касалланган болаларда кариесоген ҳолатнинг пайдо бўлиши сабаби оғиз суюқлиги таркбида калций-фосфор алмашинувини тартибга солувчи гормонлар остеокалцин, 25 гидроксивитамин Д3 камайиши эканлиги исботланган;
1-тип қандли диабет ташхиси қўйилган болаларда саливация тезлигининг камайиши, сўлакнинг қовушқоқлик ва pH даражасининг ортиши оғиз бўшлиғи микрофлорасида Candida albicans титрини кескин кўпайишига ҳамда чуқур дисбиотик бузилишларга олиб келиши исботланган;
илк бор 1-тип қандли диабет билан касалланган болаларниг стоматологик саломатлигини яхшилаш учун касалликнинг давомийлигини хисобга олган холда патогенетик асосланган даволовчи профилактик дастур ишлаб чиқилган ва унинг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Махаллий химоя омилларини 1 тип қандли диабет билан касалланган болаларнинг стоматологик статусига таъсири диагностикаси ва даволаш бўйича олинган илмий натижаларга кўра:
биринчи илмий янгилик: 1- тип қандли диабет билан касалланган болаларда эндокринопатиянинг давомийлиги ва компенсатсия даражасига қараб тиш қаттиқ тўқималари, пародонт ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги ўзгаришлар Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 02.11.2023 № 04-п/82-сонли хулосаси “Болалар ёшида қандли диабет 1 типини оғиз бўшлиғидаги ўзига хос клиник хусусиятлари” услубий тавсияларда асосланган. Илмий янгиликларни амалиётга жорий этиш: ишлаб чиқилган усуллар соғлиқни сақлаш соҳаси амалиётига, ҳусусан, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 3 сонли болалар поликлиникаси (16.11.2023 йилдаги 48-сонли буйруқ) ва Тошкент шахар Яшнаобод тумани 4 сонли болалар поликлиникаси (25.11.2023 йилдаги 74-сонли буйруқ) шифокорларининг амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликларнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат Болаларда 1 тип қандли диабетга стоматологик статусга кўра эрта тахминий ташхис қўйиш ва эндокринологга юбориш декомпенсатсия босқичидаги болаларни субкомпенсатсия босқичига ўтказиш, инсулин препаратларини касалликни дастлабки фазаларида қабул қилиш бошқа орган ва системаларда углеводлар метаболизми бузилишларидан юзага келадиган чуқур ўзгаришларни олдини олишга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича: тиш қаттиқ тўқималари, пародонт ва шиллиқ қават холатига қараб болаларни эрта эндокринолог кўригига юборишни жорий этилиши туфайли болаларда метаболик бузилишларни даволаш учун қўшимча дори-дармонларга эҳтиёж, шифокорларга ташрифлар сони камайди. Хулоса: 1 тип қандли диабетда тиш қаттиқ тўқималари, пародонт ва шиллиқ қават холатига қараб болаларни эрта эндокринолог кўригига юборишни жорий этилиши касалликни эрта босқичларида аниқлаш ва ўз вақтида эндокринологик ёрдам олишга сабаб бўлади.
иккинчи илмий янгилик: болаларда 1- тип қандли диабетнинг оғиз суюқлиги цитокин профили (ИЛ-6, ИЛ-10, ФНОа, ИЛ-4) ва гуморал ((IgA, IgM, IgG, sIgA, лизоцим) иммунитет тизимига салбий таъсири Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 02.11.2023 № 04-п/83-сонли хулосаси “1 тип қандли диабет билан касалланган болалар оғиз бўшлиғининг махаллий иммун холатини бахолаш” услубий тавсияларда асосланган. Илмий янгиликларни амалиётга жорий этиш: ишлаб чиқилган усуллар соғлиқни сақлаш соҳаси амалиётига, ҳусусан, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 3 сонли болалар поликлиникаси (16.11.2023 йилдаги 49-сонли буйруқ) ва Тошкент шахар Яшнаобод тумани 4 сонли болалар поликлиникаси (25.11.2023 йилдаги 73-сонли буйруқ) шифокорларининг амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликларнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Махаллий химоя факторларинин фаоллаштириш оғиз бўшлиғи микробиотсенозини нормаллаштириш ва пародонт ва шиллиқ қаватда яллиғланиш жараёнларининг ривожланишини олдини олиш; кариес ва унинг асоратларни камайтириш; беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликларнинг иқтисодий самарадорлиги: ушбу усулдан фойдаланиш оғиз бўшлиғида яллиғланиш жараёнларининг ривожланишини сезиларли даражада камайтириши ва тиш шифокорига қўшимча ташриф буюриш ва қўшимча дори-дармонларни сотиб олиш эҳтиёжини камайтиради. Хулоса: касалликни қайси босқичида махаллий иммун тизимда қандай бузилишлар юзага келишини билган холда патогентик асосланган даво чораларини қўллаш оғиз бўшлиғида кариес, пародонт ва шиллиқ қават касалликларни камайтиради ва юзага келиши мумкин бўлган асоратларини олдини олади.
учинчи илмий янгилик: 1-тип қандли диабет билан касалланган болалар қон зардоби ва оғиз суюқлигининг биокимёвий (глюкоза миқдори, умумий Са, Са2+, Р, ишқорий фосфатаза) кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқлик эндокринопатияни эрта ташхислашда оғиз суюқлигидан фойдаланишга имкон яратиши Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 02.11.2023 № 04-п/83-сонли хулосаси “1 тип қандли диабет билан касалланган болалар оғиз бўшлиғининг махаллий иммун холатини бахолаш” услубий тавсияларда асосланган. Илмий янгиликларни амалиётга жорий этиш: ишлаб чиқилган усуллар соғлиқни сақлаш соҳаси амалиётига, ҳусусан, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 3 сонли болалар полтклиникаси (16.11.2023 йилдаги 49-сонли буйруқ) ва Тошкент шахар Яшнаобод тумани 4 сонли болалар поликлиникаси (25.11.2023 йилдаги 73-сонли буйруқ) шифокорларининг амалий фаолиятига жорий этилди. Илмий янгиликларнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагича: Переферик қонда ва оғиз бўшлиғи суюқлигида биокимёвий кўрсаткичлари ва иммун холатини яхшиланиши кариес, гингивит, пародонтит ва шиллиқ қават касалликлари пайдо бўлиш хавфини камайтиради. Бу усулнинг ноинвазивлиги қўшимча жарохат ва иккиламчи инфекция каби асоратларни пайдо қилмайди. Илмий инновацияларнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болалар оғиз бўшлиғида қандли диабетда юзага келадиган биокимёвий ва иммунологик ўзгаришларни ташхислаш ўз вақтида уларга стоматологик ёрдам кўрсатилишига сабаб бўлади, бунинг натижасида беъморларни стоматологик ёрдам олиш учун шифокорга мунтазам ташрифларидан озод қилади ва сарф харажатларни сезиларли камайтиради. Хулоса: қон зардоби ва оғиз суюқлигининг биокимёвий ва иммунологик кўрсаткичлари орасидаги боғлиқлик оғиз суюқлигини болаларда 1тип қандли диабетни ташхислашда қўшимча ноинвазив усул сифатида тавсия этилган.
тўртинчи илмий янгилик: 1-тип қандли диабет билан касалланган болаларда кариесоген ҳолатнинг пайдо бўлиши сабаби оғиз суюқлиги таркбида калций-фосфор алмашинуви тартибга солувчи гормонлар остеокалсин, 25 гидроксивитамин Д3 камайиши Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 02.11.2023 № 04-п/84-сонли хулосаси “1 тип қандли диабет билан касалланган болалар оғиз бўшлиғининг махаллий иммун холатини бахолаш” услубий тавсияларда асосланган. Илмий янгиликларни амалиётга жорий этиш: ишлаб чиқилган усуллар соғлиқни сақлаш соҳаси амалиётига, ҳусусан, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 3 сонли болалар полтклиникаси (16.11.2023 йилдаги 49-сонли буйруқ) ва Тошкент шахар Яшнаобод тумани 4 сонли болалар поликлиникаси (25.11.2023 йилдаги 73-сонли буйруқ) шифокорларининг амалий фаолиятига жорий этилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент давлат стоматология институти қошидаги мувофиқлаштирувчи экперт кенгаши 02.11.2023 йилдаги 04-п/82- сон, 04-п/83- сон  ва 04-п/84-сонли хулосалар олинган). Илмий янгиликларнинг ижтимоий самарадорлиги 1тип қандли диабет билан касалланган болаларда оғиз бўшлиғи микрофлорасини тиклаш орқали паордонт ва шиллиқ қават касалликларини олдини олиш ва даволашдан иборат. Илмий инновацияларнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: оғиз бўшлиғида дисбиотик ва иммуносупрессив холатларни бартараф этилши гигиеник холатни яхшиланишига, пародонт тўқималарида яллиғланишни бартараф бўлишига  олиб келади, афта ва эрозияларни эпителизатсиясига олиб келади, натижада болаларнинг стоматолог қабулига боришлар сони хамда сарф харажатлар миқдори камаяди. Хулоса: 1 тип қандли диабетли болаларда микрофлора мувозанати бузилишини ва махаллий иммунитет бузилишларини бартараф этиш орқали орал гомеостазни тиклаш кариес, пародонт ва шиллиқ қават касалликларини камайишига ва регенератсияни кучайишига олиб келади.
бешинчи илмий янгилик: 1-тип қандли диабет ташхиси қўйилган болаларда саливация тезлигининг камайиши, сўлакнинг қовушқоқлик ва рН даражасининг ортиши оғиз бўшлиғи микрофлорасида Сandida albicans титрини кескин кўпайишига хамда чуқур дисбиотик бузилишларга олиб келиши Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 02.11.2023 № 04-п/84-сонли хулосаси “1 тип қандли диабет билан касалланган болаларда стоматологик касалликларни даволовчи профилактик алгоритми” услубий тавсияларда асосланган.  Илмий инновацияларни амалиётга татбиқ этиш: ишлаб чиқилган усуллар соғлиқни сақлаш соҳаси амалиётига, ҳусусан, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 3 сонли болалар полтклиникаси (16.11.2023 йилдаги 48-сонли буйруқ) ва Тошкент шахар Яшнаобод тумани 4 сонли болалар поликлиникаси (25.11.2023 йилдаги 73-сонли буйруқ) шифокорларининг амалий фаолиятига жорий этилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент давлат стоматология институти қошидаги мувофиқлаштирувчи экперт кенгаши 02.11.2023 йилдаги 04-п/82- сон, 04-п/83- сон  ва 04-п/84-сонли хулосалар олинган). Илмий янгиликларнинг ижтимоий самарадорлиги 1тип қандли диабет билан касалланган болаларда оғиз бўшлиғи микрофлорасини тиклаш орқали паордонт ва шиллиқ қават касалликларини олдини олиш ва даволашдан иборат. Илмий инновацияларнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: оғиз бўшлиғида дисбиотик ва иммуносупрессив холатларни бартараф этилши гигиеник холатни яхшиланишига, пародонт тўқималарида яллиғланишни бартараф бўлишига  олиб келади, афта ва эрозияларни эпителизатсиясига олиб келади, натижада болаларнинг стоматолог қабулига боришлар сони хамда сарф харажатлар миқдори камаяди. Хулоса: 1 тип қандли диабетли болаларда микрофлора мувозанати бузилишини ва махаллий иммунитет бузилишларини бартараф этиш орқали орал гомеостазни тиклаш кариес, пародонт ва шиллиқ қават касалликларини камайишига ва регенератсияни кучайишига олиб келади.
олтинчи илмий янгилик: 1-тип қандли диабет билан касалланган болаларниг стоматологик саломатлигини яхшилаш учун касалликнинг давомийлигини хисобга олган холда патогенетик асосланган даволовчи профилактик дастур ишлаб чиқиш ва унинг самарадорлиги исботлаш Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 02.11.2023 № 04-п/84-сонли хулосаси “1 тип қандли диабет билан касалланган болаларда стоматологик касалликларни даволовчи профилактик алгоритми” услубий тавсияларда асосланган. Илмий инновацияларни амалиётга татбиқ этиш: ишлаб чиқилган усуллар соғлиқни сақлаш соҳаси амалиётига, ҳусусан, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 3 сонли болалар полтклиникаси (16.11.2023 йилдаги 48-сонли буйруқ) ва Тошкент шахар Яшнаобод тумани 4 сонли болалар поликлиникаси (25.11.2023 йилдаги 73-сонли буйруқ) шифокорларининг амалий фаолиятига жорий этилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент давлат стоматология институти қошидаги мувофиқлаштирувчи экперт кенгаши 02.11.2023 йилдаги 04-п/82- сон, 04-п/83- сон ва 04-п/84-сонли хулосалар олинган). Илмий янгиликларнинг ижтимоий самарадорлиги 1 тип қандли диабетли болаларда кариес жадаллигини пасайиши, эмал резистентлигининг ошиши, гингивит ва пародонтит тарқалишини камайишига олиб келади, бу эса болаларнинг ва ота оналарнинг хаёт сифатини оширади. Илмий инновацияларнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 тип қандли диабет билан касалланган болалар учун уларнинг ёши, касаллик давомийлиги, углеводлар алмашинуви бузилишларининг компенсатсия даражасини хисобга олган холда яратилаган даволаш профилактик дастур, даволаш самарадорлигини ошириш ва тиш шифокорига қўшимча ташриф буюриш ва қўшимча дори-дармонларни сотиб олиш эҳтиёжини камайтиради. Хулоса: 1 тип қандли диабет билан касалланган болалар учун ишлаб чиқилган ва йўлга қўйилган дастур стоматологик статусни яхшилашга хамда махаллий иммунитетни, сўлакнинг суткалик ажралиш хажмини, минерализатсия қобилятини, микрофлорани тикланишини таъминлайди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish