Холова Дилором Шарифовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қайталанувчи гипофиз нофаол аденомалари ривожланишининг эпигенетик механизмлари ва башоратлаш омилларини баҳолаш (клиник - иммуногистокимёвий, генетик тадқиқот)”, 14.00.03 – Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.DSc/Tib649.
Илмий раҳбар: Халимова Замира Юсуфовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий эндокринология тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/01.04.2023.Tib.161.01.
Расмий оппонентлар: Трошина Екатерина Анатольевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Махкамов Козим Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори; Абдуллаев Алишер Абдумавлянович, биология фанлари доктори
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
II. Тадқиқотнинг мақсади қайталанувчи гипофиз нофаол аденомаларининг ривожланишида ўсма авж олиш маркерлари ва эпигенетик омилларнинг башоратли ролини баҳолаш, даволаш тактикасини танлаш ва асоратларини коррекция қилиш учун шахсийлаштирилган ёндашувларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ГНАлари авж олишидаги аҳамиятини баҳолаш асосида касалликнинг кечишини, оқибатини ва қайталанишини башоратловчи мезон сифатида илк бор ўсма ўсишининг эпигенетик омиллари miRNA–128, miRNA–155 экспрессиясининг юкори даражаси аҳамияти аниқланган;
ГНАлари ривожланиши ва қайталанишида ўсма ўсишининг ИГК маркёрлари Ki67, р53, хромогранин А юқори даражаси билан тўғри корреляцион боғланиш борлиги аниқланган;
қайталанувчи гипофиз нофаол аденомалари ўсиши ва қайталанишининг патогенезида ИГК маркёрлар Ki67, р53, хромогранин А ҳамда эпигенетик омиллар miRNA – 128, miRNA – 155 экспрессиясининг юқори даражаси билан тўғри корреляцион боғланиш борлиги исботланган;
ўсма ўсишининг ИГК маркёрлари Ki67, р53, хромогранин А ҳамда эпигенетик омиллар miRNA – 128, miRNA – 155 учун чегара қийматлари (“кесиш нуқтаси”) аниқланиб, улар ёрдамида ГНАлари қайталанишини башоратловчи мезонларнинг энг муҳим комбинацияси аниқланган;
кайталанувчи гипофиз нофаол аденомалари ривожланишини эрта ташхислаш ва даволаш алгоритми ҳамда касаллик қайталанишини башоратловчи модель ишлаб чиқилган, шунингдек касаллик кечишига кўра патогенетик даволаш тартиби нейровизуализацион ва биокимёвий текширувлар асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қайталанувчи гипофиз нофаол аденомалари ривожланишининг эпигенетик механизмлари ва башоратлаш омилларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ўсма ўсишининг эпигенетик омиллари miRNA–128, miRNA–155 нинг ГНА авж олишидаги аҳамиятини баҳолаш асосида касалликнинг кечиши, оқибати ва қайталаниши учун уларнинг башоратли аҳамияти аниқланганлиги бўйича таклифлар акад. Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Этик қўмитаси томонидан 2023 йил 23 апрелдаги 3-сон билан тасдиқланган «Қайталанувчи гипофиз нофаол аденомаларини эрта ташхислашдаги замонавий ёндашувлар» ва 2023 йил 11 майдаги 5-сон билан тасдиқланган «Қайталанувчи гипофиз нофаол аденомалари билан касалланган беморларни ташхислаш ва олиб бориш алгоритми» номли услубий тавсифномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Бухоро вилояти эндокринология диспансери бўйича 15.06.2023 йилдаги 72- ва 73-сон ҳамда акад. Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали бўйича 12.06.2023 йилдаги 23-н ва 25-н-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06\96-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: қайталанувчи гипофиз нофаол аденомалари билан касалланган беморларни бошқариш, дифференциал даволаш ва уларни кузатишни таъминлаш учун мақбул стратегияни танлашга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни даволаш учун сарфланадиган 15 млн. сўм бюджет маблағлари тавсия этилган усул бўйича ГНАлари билан касалланган беморларни олиб бориш касаллик қайталанишини олдиндан башоратлаш ва ўсма қайталангандан кейинги такрорий оператив даволашни олдини олиш натижасида иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: Ki67, р53, хромогранин А нинг юқори пролиферация индекси ва ўсма ўсишининг эпигенетик омиллари miRNA – 128, miRNA – 155 комбинацияси ГНАнинг шаклланиши ва қайталаниши патогенезида муҳим роли аниқланганлиги бўйича таклифлар акад. Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Этик қўмитаси томонидан 2023 йил 23 апрелдаги 3-сон билан тасдиқланган «Қайталанувчи гипофиз нофаол аденомаларини эрта ташхислашдаги замонавий ёндашувлар» ва 2023 йил 11 майдаги 5-сон билан тасдиқланган «Қайталанувчи гипофиз нофаол аденомалари билан касалланган беморларни ташхислаш ва олиб бориш алгоритми» номли услубий тавсифномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Бухоро вилояти эндокринология диспансери бўйича 15.06.2023 йилдаги 72- ва 73-сон ҳамда акад. Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали бўйича 12.06.2023 йилдаги 23-н ва 25-н-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06\96-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: қайталанувчи гипофиз нофаол аденомалари билан касалланган беморларни бошқариш, дифференциал даволаш ва уларни кузатишни таъминлаш учун мақбул стратегияни танлашга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни даволаш учун сарфланадиган 15 млн. сўм бюджет маблағлари тавсия этилган усул бўйича ГНАлари билан касалланган беморларни олиб бориш касаллик қайталанишини олдиндан башоратлаш ва ўсма қайталангандан кейинги такрорий оператив даволашни олдини олиш натижасида иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: қайталанувчи гипофиз нофаол аденомалари бўлган беморларда Ki67, р53, хромогранин А пролиферация индексининг юқори кўрсаткичлари ва ўсма ўсишининг эпигенетик омиллари miRNA – 128, miRNA – 155 ўртасидаги боғлиқлик аниқланганлиги бўйича таклифлар акад. Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Этик қўмитаси томонидан 2023 йил 23 апрелдаги 3-сон билан тасдиқланган «Қайталанувчи гипофиз нофаол аденомаларини эрта ташхислашдаги замонавий ёндашувлар» ва 2023 йил 11 майдаги 5-сон билан тасдиқланган «Қайталанувчи гипофиз нофаол аденомалари билан касалланган беморларни ташхислаш ва олиб бориш алгоритми» номли услубий тавсифномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Бухоро вилояти эндокринология диспансери бўйича 15.06.2023 йилдаги 72- ва 73-сон ҳамда акад. Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали бўйича 12.06.2023 йилдаги 23-н ва 25-н-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06\96-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: қайталанувчи гипофиз нофаол аденомалари билан касалланган беморларни бошқариш, дифференциал даволаш ва уларни кузатишни таъминлаш учун мақбул стратегияни танлашга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни даволаш учун сарфланадиган 15 млн. сўм бюджет маблағлари тавсия этилган усул бўйича ГНАлари билан касалланган беморларни олиб бориш касаллик қайталанишини олдиндан башоратлаш ва ўсма қайталангандан кейинги такрорий оператив даволашни олдини олиш натижасида иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: ўсма ўсишининг эпигенетик омиллари miRNA – 128, miRNA – 155 ва прогрессиясининг белгилари Ki - 67, p53, ХГН A учун чегара қийматлари (“кесиш нуқтаси”) ўрнатилиб, улар ёрдамида ГНАси қайталаниши маркёрларининг энг муҳим комбинацияси бўйича таклифлар акад. Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Этик қўмитаси томонидан 2023 йил 23 апрелдаги 3-сон билан тасдиқланган «Қайталанувчи гипофиз нофаол аденомаларини эрта ташхислашдаги замонавий ёндашувлар» ва 2023 йил 11 майдаги 5-сон билан тасдиқланган «Қайталанувчи гипофиз нофаол аденомалари билан касалланган беморларни ташхислаш ва олиб бориш алгоритми» номли услубий тавсифномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Бухоро вилояти эндокринология диспансери бўйича 15.06.2023 йилдаги 72- ва 73-сон ҳамда акад. Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали бўйича 12.06.2023 йилдаги 23-н ва 25-н-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06\96-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: қайталанувчи гипофиз нофаол аденомалари билан касалланган беморларни бошқариш, дифференциал даволаш ва уларни кузатишни таъминлаш учун мақбул стратегияни танлашга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни даволаш учун сарфланадиган 15 млн. сўм бюджет маблағлари тавсия этилган усул бўйича ГНАлари билан касалланган беморларни олиб бориш касаллик қайталанишини олдиндан башоратлаш ва ўсма қайталангандан кейинги такрорий оператив даволашни олдини олиш натижасида иқтисод қилинади;
бешинчи илмий янгилик: олинган натижаларнинг негизида қайталанувчи гипофиз нофаол аденомалари бор беморлар учун ишлаб чиқилган шахсийлаштирилган даволаш схемалари ва мезонлари илмий асосланганлиги бўйича таклифлар акад. Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Этик қўмитаси томонидан 2023 йил 23 апрелдаги 3-сон билан тасдиқланган «Қайталанувчи гипофиз нофаол аденомаларини эрта ташхислашдаги замонавий ёндашувлар» ва 2023 йил 11 майдаги 5-сон билан тасдиқланган «Қайталанувчи гипофиз нофаол аденомалари билан касалланган беморларни ташхислаш ва олиб бориш алгоритми» номли услубий тавсифномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Бухоро вилояти эндокринология диспансери бўйича 15.06.2023 йилдаги 72- ва 73-сон ҳамда акад. Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали бўйича 12.06.2023 йилдаги 23-н ва 25-н-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06\96-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: қайталанувчи гипофиз нофаол аденомалари билан касалланган беморларни бошқариш, дифференциал даволаш ва уларни кузатишни таъминлаш учун мақбул стратегияни танлашга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни даволаш учун сарфланадиган 15 млн. сўм бюджет маблағлари тавсия этилган усул бўйича ГНАлари билан касалланган беморларни олиб бориш касаллик қайталанишини олдиндан башоратлаш ва ўсма қайталангандан кейинги такрорий оператив даволашни олдини олиш натижасида иқтисод қилинади.