Рахматова Шахло Олимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноат корхоналари маҳсулотларининг қўшилган қийматини ошириш орқали самарадорлигини такомиллаштириш”, 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt4332.
Илмий раҳбар: Рўзиева Дилобар Исомжоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.07.2022.I.16.05
Расмий оппонентлар: Назарова Фотима Хакимовна, профессор; Рустамов Нарзилло Истамович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади саноат корхоналари маҳсулотларининг қўшилган қийматини ошириш орқали самарадорлигини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарда янги маҳсулотни яратиш ва амалда қўллаш ёки мавжуд маҳсулотни янгилаш учун зарур бўлган жараёнлар комбинацияси (НПД)ни жорий этишда мунтазам равишда технологик жараёнларга оид маълумотлар юзасидан “тескари алоқалар”ни таъминловчи ёндашувни қўллаш орқали қўшилган қийматини янада ошириш таклифи ишлаб чиқилган;
Бухоро вилоятидаги дон маҳсулотлари корхоналарининг ҳудудий кластерини яратиш ҳамда хомашёларни саноат усулида қайта ишлашга ихтисослашган ташкилий-функсионал моделни татбиқ этиш орқали 4 босқичли қўшилган қиймат занжири самарадорлигини “паст” (0<Кқуйи≤0,33), “ўрта” (0,34<Кўрта≤0,67) ва “юқори” (0,67<Кюқори≤1) даражалар бўйича баҳолаш таклифи асосланган;
Бухоро вилоятидаги дон маҳсулотлари корхоналарида корпоратив самарадорлик коеффициенти энг паст бўлган технологик занжир иштирокчисини занжирдаги “тор жой” сифатида белгилаш ҳамда унинг самарадорлигини ошириш ва келажакда бутун технологик занжирнинг самарали фаолият юритишини таъминлаш таклифи асосланган;
қўшилган қиймат занжирини такомиллаштириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар асосида “Бухородонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва меҳнат унумдорлиги кўрсаткичлари динамикасининг 2030 йилга қадар прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Озиқ-овқат саноати корхоналарининг самарадорлигини қўшимча қиймат занжирини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
дон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарда янги маҳсулотни яратиш ва амалда қўллаш ёки мавжуд маҳсулотни янгилаш учун зарур бўлган жараёнлар комбинацияси (НПД)ни жорий этишда мунтазам равишда технологик жараёнларга оид маълумотлар юзасидан “тескари алоқалар”ни таъминловчи ёндашувни қўллаш орқали қўшилган қийматини янада ошириш таклифи Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2024 йил 15 октябрдаги №15-98/10-24-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тизимдаги барча корхоналарда янги маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнлари такомиллаштирилган;
Бухоро вилоятидаги дон маҳсулотлари корхоналарининг ҳудудий кластерини яратиш ҳамда хомашёларни саноат усулида қайта ишлашга ихтисослашган ташкилий-функсионал моделни татбиқ этиш орқали 4 босқичли қўшилган қиймат занжири самарадорлигини “паст” (0<Кқуйи≤0,33), “ўрта” (0,34<Кўрта≤0,67) ва “юқори” (0,67<Кюқори≤1) даражалар бўйича баҳолаш таклифи Бухоро вилоятидаги дон маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари, хусусан, Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси таркибидан корхоналар фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2024 йил 15 октябрдаги №15-98/10-24-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида вилоятда дон маҳсулотлари корхоналарининг кластери ташкил этилиб, унинг самарадорлигини ошириш имкони таъминланган;
Бухоро вилоятидаги дон маҳсулотлари корхоналарида корпоратив самарадорлик коеффициенти энг паст бўлган технологик занжир иштирокчисини занжирдаги “тор жой” сифатида белгилаш ҳамда унинг самарадорлигини ошириш ва келажакда бутун технологик занжирнинг самарали фаолият юритишини таъминлаш таклифи Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2024 йил 15 октябрдаги №15-98/10-24-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида занжирдаги самарадорлиги энг паст бўлган иштирокчининг самарадорлигини ошириш, технологик занжирнинг келажакда самарали фаолият юритиши ҳамда унинг самарадорлиги ошириш имкони таъминланган;
қўшилган қиймат занжирини такомиллаштириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар асосида “Бухородонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва меҳнат унумдорлиги кўрсаткичлари динамикасининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз қийматлари Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2024 йил 15 октябрдаги №15-98/10-24-сон далолатномаси). Прогноз кўрсаткичлари бўйича берилган таклифлар вилоятдаги дон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарида қўшилган қиймат яратилиши жараёнларини тизимли равишда ривожланишини самарали назорат қилиш имконини берган.