Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонов Зафаржон Зайниддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи) номи “Давлат фуқаролик хизматини ўташ институти (қиёсий-ҳуқуқий тадқиқот)”, 12.00.02. – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Yu1415.
Илмий раҳбар: Юсупов Сардорбек Баходирович, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.02.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, доцент Рузметов Хайрулло Ибадуллаевич, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) Закирова Севара Мурадовна.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади давлат фуқаролик хизматини ўташ институти, ҳуқуқий асослари ва амалиётини ўрганиш орқали уни такомиллаштиришга қаратилган илмий-назарий ва амалий жиҳатдан асослантирилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
давлат фуқаролик хизматчисини давлат томонидан ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилишнинг муҳим бир элементи сифатида уларнинг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилишни белгилаш зарурлиги асослантирилган;
давлат фуқаролик хизматчисини давлат томонидан ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилишда тиббий хизмат кўрсатишнинг аҳамияти илмий-амалий жиҳатдан асослаб берилган;
давлат фуқаролик хизматчиси фаолияти давомида хизмат мажбуриятларини самарали бажариш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни доимий тарзда ошириб бориши лозимлиги асосланган;
давлат фуқаролик хизматчиси ўз хизмат мажбуриятларини бажараётганда фуқаролар ва бошқа шахсларни камситмаслиги, уларнинг таъсиридан сақланиши, фуқаролар ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва қонуний манфаатларини ҳисобга олиши зарурлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган натижалардан қуйидагиларда фойдаланилди:
давлат фуқаролик хизматчисини давлат томонидан ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилишнинг муҳим бир элементи сифатида уларнинг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилишни белгилашга оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 8-августдаги “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ-788-сон Қонуни 53-моддаси учинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2023-йил 19-сентябрдаги 04/10-10-44-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши давлат томонидан давлат фуқаролик хизматчисини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилишнинг муҳим бир элементини белгилашга хизмат қилган;
давлат фуқаролик хизматчисини давлат томонидан ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаш турларидан бири сифатида тиббий хизмат кўрсатишни белгилашга оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 8-августдаги “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ-788-сон Қонунининг 53-моддаси еттинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2023-йил 19-сентябрдаги 04/10-10-44-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши давлат фуқаролик хизматчисини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш турларидан бирини белгилашга хизмат қилган;
давлат фуқаролик хизматчиси фаолияти давомида хизмат мажбуриятларини самарали бажариш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни доимий тарзда ошириб боришиги оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 14-октябрдаги 595-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари 9-банди олтинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазир котибияти Ахборот таҳлил ва  юридик таъминлаш департаментининг 2023-йил 23-октябрдаги 12-15-98-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши давлат фуқаролик хизматчиси қандай лавозимда бўлишидан қатʼи назар хизмат мажбуриятларини самарали бажариш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни доимий асосда оширишни белгилашга хизмат қилган;
давлат фуқаролик хизматчиси ўз хизмат мажбуриятларини бажараётганда фуқаролар ва бошқа шахсларни камситмаслиги, уларнинг таъсиридан сақланиши, фуқаролар ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва қонуний манфаатларини ҳисобга олиши зарурлигига оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 14-октябрдаги 595-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари 9-банди ўн учинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022-йил 18-декабрдаги 12/21-98-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши давлат фуқаролик хизматчиси хизмат фаолиятида фуқароларни камситмаслиги, шунингдек, уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва қонуний манфаатларини ҳисобга олиши шарт ва зарурлигини белгилашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish