Дусанов Раҳимжон Раимқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда “Бир актёр театри”нинг шаклланиши ва унинг бадиий асослари”, 17.00.01 – Театр санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.2.PhD/San74.
Илмий раҳбар: Умаров Мамур Боташикович, фалсафа фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.08/28.08.2020.San.121.01.
Расмий оппонентлар: Қорабоев Усмон Хосилович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Абдурасулов Шоҳруҳ Абдунаимович, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда “Бир актёр театри”нинг шаклланиш ва ривожланиш босқичларини ўрганишдан ҳамда якка ижродаги томошаларнинг бадиий асосларини ва саҳнавий талабларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда “Бир актёр театри”нинг пайдо бўлиши ва ривожланишида қадимги даврнинг якка ижроси, бахшилар бир актёр театри (VII-IX асрлар), анъанавий театрдаги масхарабоз ва қизиқлар бир актёр театри (XVIII-XIX аср), бадиий яхлит шаклдаги бир актёр спектакли (ХХ аср), бир актёр театрининг 3Д форматдаги голограмма шакли (ХХI аср) каби босқичлари аниқланган;
“Бир актёр театри” спектаклини ижро этган актёрларнинг репертуарлари, улар ижросидаги достонлар, якка ижродаги томошалар, ХХ асрдаги шеърий композициялар, бир актёр ижросидаги спектакллар драматургиясининг бадиҳа, гротеск каби бадиий-ғоявий жиҳатлари, режиссёрнинг ўзига хос рамзий, метафора, голограмма каби услублари аниқланган;
2019-йил Марказий Осиёда илк бор замонавий 3Д форматдаги голограмма театри Ўзбекистонда ташкил этилгани ва бу йўналиш билан технологиялар имкониятидан фойдаланиб ёт ғояларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш мумкинлиги “Буюк Темур” номли спектакл намойиши мисолида исботланган;
миллий “Бир актёр театри” – давр талабидаги ғоявий жиҳатдан пухта репертуарни тезкор ярата оладиган, актёрнинг серқирра маҳоратини намоён қиладиган, кўчиб юришга қулай ижод маскани эканлиги, ўз ғоявий репертуари билан миллий ифтихор ҳамда ғурурни мустаҳкамлайдиган, ватанпарварлик туйғуларини ривожлантирадиган, ёшларни ёт ғоялардан ҳимоялайдиган спектакллар намойиш эта олиши далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда “Бир актёр театри”нинг шаклланиши ва унинг бадиий асослари юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Ўзбекистонда “Бир актёр театри”нинг пайдо бўлиши ва ривожланишида қадимги даврнинг якка ижроси, бахшилар бир актёр театри (VII-IX асрлар), анъанавий театрдаги масхарабоз ва қизиқлар бир актёр театри (XVIII-XIX аср), бадиий яхлит шаклдаги бир актёр спектакли (ХХ аср), бир актёр театрининг 3Д форматдаги голограмма шакли (ХХI аср) каби босқичларига оид таклиф ва тавсиялардан “Саҳна ҳаракати” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018-йил 27-мартдаги 274-сон буйруғига асосан берилган нашр рухсатномаси). Натижада, талабалардаги актёрлик маҳоратини такомиллаштиришга қаратилган хатти-ҳаракат ва сўз уйғунлигига оид билим ва куникмаларини ошириш ва ривожлантиришга эришилган;
“Бир актёр театри” спектаклини ижро этган актёрларнинг репертуарлари, улар ижросидаги достонлар, якка ижродаги томошалар, ХХ асрдаги шеърий композициялар, бир актёр ижросидаги спектакллар драматургиясининг бадиҳа, гротеск каби бадиий-ғоявий жиҳатлари, режиссёрнинг ўзига хос рамзий, метафора, голограмма каби услубларига оид таклиф ва тавсиялардан “Саҳна ҳаракати” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018-йил 27-мартдаги 274-сон буйруғига асосан берилган нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак талаба-актёрлар учун пластик ҳаракатларга бой танага эга бўлишига хизмат қилувчи машқлар мажмуаси яратилган;
2019-йил Марказий Осиёда илк бор замонавий 3Д форматдаги голограмма театри Ўзбекистонда ташкил этилгани ва бу йўналиш билан технологиялар имкониятидан фойдаланиб ёт ғояларга қарши иммунитетни мустаҳкамлашга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тасарруфидаги Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этишда, шунингдек, илмий-методик марказ томонидан ишлаб чиқилган – “Театр санъатини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси”да ҳамда вазирлик томонидан ташкил этилган – “Сени куйлаймиз, замондош!”, “Дебют” театр фестивалларида, пойтахт ҳамда вилоят театрларининг “Бир актёр театри”га таълуқли спектаклларини қабул қилиш жараёнида, уларнинг муҳокамаларида, ҳамда “Бир актёр театри” учун махсус ёзилган песаларга берилган тақризларда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 6-февралдаги 02-12-18-691-сон далолатномаси). Натижада, соҳанинг ўзига хос талаблари, замон билан боғлиқлиги, бир актёр спектаклларини саҳналаштириш ва ижро этишга доир тушунча ҳамда тасаввурларни кенгайишига хизмат қилган;
миллий “Бир актёр театри” – давр талабидаги ғоявий жиҳатдан пухта репертуарни тезкор ярата оладиган, актёрнинг серқирра маҳоратини намоён қиладиган, кўчиб юришга қулай ижод маскани эканлиги, ўз ғоявий репертуари билан миллий ифтихор ҳамда ғурурни мустаҳкамлайдиган, ватанпарварлик туйғуларини ривожлантирадиган, ёшларни ёт ғоялардан ҳимоялайдиган спектакллар намойишига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Очиқ намойиш” ва “Телехиёбон” кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (“Маданият ва маърифат” телеканалининг 2025-йил 11-февралдаги 01-20/61-сон маълумотномаси). Натижада “Бир актёр театри” истиқболини белгилашда ва тарғиб қилишда ҳамда ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини юксалтириш, соҳа вакиллари ижоди халқимиз орасида кенг тарғиб қилинган.