Sayt test rejimida ishlamoqda

Уврайимов Суннатилла Тилабой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «ГАТ-технологиялари асосида ислом сивилизацияси маданий мерос обектларини харитага олиш ва веб-порталини ишлаб чиқиш», 11.00.06 – Геодезия. Картография (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Gr348.
Илмий раҳбар: Сафаров Эшқобул Юлдашович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Gr.01.06 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Реймов Полат Расбергенович, география фанлари доктори, профессор; Хакимова Камолатхон Рахимжоновна, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ГАТ-технологиялари асосида Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маданий мерос обектларини харитага олишнинг услубий асосларини такомиллаштириш ва уларнинг веб-порталини ҳамда атласи мобил версиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
геоинформацион харитага олиш методлари ва технологиялари асосида Ўзбекистондаги ислом сивилизацияси маданий мерос обектлари хариталарининг серияси яратилган;
картографик тадқиқот усуллари ва ГАТ-технологиялари асосида маданий мерос обектларини харитага олиш принциплари ишлаб чиқилган;
архитектура обектларини ГАТ-технологияларида моделлаштириш асосида ислом сивилизацияси маданий мерос обектларининг 3Д модели ва анимацияси ишлаб чиқилган;
картографик, геоинформацион ва веб-харитага олиш методларини интеграция қилиш орқали Ўзбекистон ислом сивилизацияси маданий мерос обектларининг картографик веб-портали ишлаб чиқилган;
замонавий ГАТ ва дастурлаш технологиялари асосида Ўзбекистон ислом сивилизацияси маданий мерос обектлари атласининг мобил версияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ГАТ-технологиялари асосида ислом сивилизациясининг маданий мерос обектларини харитага олиш ва уларнинг веб-порталини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
АрcГИС дастурий таъминоти ва геоинформацион картага олиш методлари асосида яратилган Ўзбекистон ислом сивилизацияси маданий мерос обектларининг серияли карталари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигида вилоятларнинг маданий мерос атласларини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2024-йил 10-сентябрдаги 03-03-74-сонли маълумотномаси). Натижада, вилоятларнинг маданий мерос обектлари атласи таркибидаги карталари мазмунини ишлаб чиқиш имконини берган;  
картографик тадқиқот усуллари ва ГАТ-технологиялари асосида ишлаб чиқилган маданий мерос обектларини картага олишнинг принциплари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигида вилоятларнинг маданий мерос атласларини яратишда амалиётда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2024-йил 10-сентябрдаги 03-03-74-сонли маълумотномаси).  Натижада, маданий мерос обектлари карталарининг мазмунини шакллантиришда ва карталарни тизимлаштиришда атлас карталари учун оптимал компоновка қилиш имкони яратилган;
архитектура обектларини ГАТ-технологияларида моделлаштириш асосида ишлаб чиқилган ислом сивилизацияси архитектура ёдгорликларининг 3Д ва анимация карталари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигида вилоятларнинг 3Д карталарини яратишда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2024-йил 10-сентябрдаги 03-03-74-сонли маълумотномаси). Натижада, яратилаётган карталарнинг кўргазмалилиги ва ўқувчанлигини ошириш имкониятини берган;
картографик, геоинформацион ва веб-картага олиш методларини интеграция қилиш орқали ишлаб чиқилган Ўзбекистон ислом сивилизацияси маданий мерос обектларининг картографик веб-портали Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигида Тошкент вилояти маҳаллаларининг веб-карталарини яратишда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2024-йил 10-сентябрдаги 03-03-74-сонли маълумотномаси). Натижада, маҳаллаларнинг интерактив веб-карталарини яратиш жараёнларини оптималлаштириш имконияти яратилган;
замонавий ГАТ дастурлаш технологиялари асосида яратилган Ўзбекистон ислом сивилизацияси маданий мерос обектлари атласининг мобил версияси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигида тузилган мобил атласларни яратишда асос сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2024-йил 10-сентябрдаги 03-03-74-сонли маълумотномаси). Натижада, атласларнинг таркибий тузилмаси ва мобил версиясини такомиллаштириш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish