Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобомуродов Фарход Боймуротовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Тeзкор-қидирув фаолиятида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашнинг назарий, ҳуқуқий ва ташкилий асосларини такомиллаштириш”, 12.00.09 - Жиноят процесси, криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.DSc/Yu344
Илмий маслаҳатчи: Каримов Вахабжан, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бош прокуратура Академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: Пўлатов Бахтиёр Халилович, юридик фанлар доктори, профессор; Тўлаганова Гулчеҳра Захитовна, юридик фанлар доктори, профессор; Муродов Бахтиёржон Баходирович юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ТҚФда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашнинг назарий, ҳуқуқий ва ташкилий асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий хулоса, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
амалиётда кўп қўлланиладиган тадбирларнинг моҳияти ҳамда фарқли белгисини ажратиш мақсадида ТҚФда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш жараёнига таъсир кўрсатувчи маълумотлар тўплаш, тезкор киритиш, ниқобланган операция каби ТҚТларини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш зарурати асослантирилган;  
ТҚТларини ўтказиш асосларини кенгайтириш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида тезкор бўлинмалар томонидан тадбирлар ўтказилишини тезкор-қидирув қонунчилигида белгилаш зарурати асослантирилган;
шахснинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлаш мақсадида турар жой дахлсизлиги, ёзишмалар, телефон сўзлашувлари, алоқа тармоқлари орқали узатиладиган почта, куръерлик жўнатмалари ва телеграф хабарлари сир сақланиши ҳуқуқларини чекловчи, шунингдек абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисида ахборот олишга қаратилган ТҚТларини ўтказиш тўғрисидаги материалларни тергов судьяси томонидан, банк сирига доир маълумотларни олишга қаратилган ТҚТларини ўтказиш тўғрисидаги материалларни прокурор томонидан кўриб чиқиш тартибини қонун нормасида мустаҳкамланиши асослантирилган;
жиноий фаолиятга алоқадорлигини аниқлаш мақсадида олинган намуналар бўйича экспресс текширувини ўтказиш жараёнида фуқароларнинг ҳаётини, соғлиғини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулки дахлсизлигини ҳамда қонуний манфаатларини хавф остига қўядиган, шунингдек, инсон шаъни ва қадр-қимматини камситадиган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)ни содир этиш тақиқланишини қонунчиликда мустаҳкамлаш зарурати асослантирилган;
қийноққа солиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида ички ишлар органларининг маъмурий биноларига олиб келинган шахслар билан терговга қадар текширув ҳужжатлари бўйича тушунтириш олиш ҳамда ушлаб туриш, шахсий тинтув ва олиб қўйиш процессуал ҳаракатлари, ошкора сўров ТҚТлари доирасидаги суҳбатлар фақат техник соз видеокамера билан жиҳозланган ва интеграция қилинган сўровхонада ўтказилишини қонунчилик нормасида белгилаш зарурлиги асослантирилган;
ТҚТларида ишлатиладиган сарф ҳаражатларни давлат ҳисобидан қоплаш мақсадида ички ишлар органларининг молиявий таъминот хизматлари томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган далолатнома ёки шартнома асосида тезкор бўлинмаларга, уларнинг банклардаги ҳисобварақларида мавжуд бўлган маблағлар доирасида тезкор тадбирлар ўтказиш учун нақд миллий ёки чет эл валютаси маблағлари банклар томонидан берилиши тартибини қонунчиликда белгилаш лозимлиги асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тезкор-қидирув фаолиятида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашнинг назарий, ҳуқуқий ва ташкилий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган хулоса, таклиф ва тавсиялар асосида:
амалиётда кўп қўлланиладиган тадбирларнинг моҳияти ҳамда фарқли белгисини ажратиш мақсадида ТҚФда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш жараёнига таъсир кўрсатувчи маълумотлар тўплаш, тезкор киритиш, ниқобланган операция каби ТҚТларни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этишга доир таклифларидан Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрдаги “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ-344-сон қонун 14-моддасининг учинчи, ўн тўртинчи ва ўн олтинчи хатбошиларига Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 13 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-920-сон қонуннинг 1-моддаси билан ўзгартиш киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2024 йил 29 майдаги 04/5-10-1346-сонли далолатномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши тезкор-қидирув амалиётида энг кўп ўтказиладиган маълумотлар тўплаш, тезкор киритиш, ниқобланган операция каби ТҚТларини ўтказишда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш нуқтаи назаридан такомиллаштиришга хизмат қилган;
ТҚТларини ўтказиш асосларини кенгайтириш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида тезкор бўлинмалар томондан тадбирлар ўтказилишини тезкор-қидирув қонунчилигида белгилашга оид таклифларидан Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонуни 15-моддаси биринчи қисми бешинчи хатбошиси лойиҳасини шакллантиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024 йил 11 октябрдаги 27/2-268-24-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф ТҚТларини ўтказиш асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
шахснинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлаш мақсадида турар жой дахлсизлиги, ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар, алоқа тармоқлари орқали узатиладиган почта, куръерлик жўнатмалари ва телеграф хабарлари сир сақланиши ҳуқуқларини чекловчи, шунингдек абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисида ахборот олишга қаратилган ТҚТларини ўтказиш тўғрисидаги материалларни тергов судьяси томонидан, банк сирига доир маълумотларни олишга қаратилган ТҚТларини ўтказиш тўғрисидаги материалларни прокурор томонидан кўриб чиқиш тартибини белгилашга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида” Қонуннинг 21-моддаси лойиҳасини шакллантиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024 йил 11 октябрдаги 27/2-268-24-сон далолатномаси). Мазкур таклифлар фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклаш билан боғлиқ ТҚТларини ўтказишда қонунийликка риоя қилиш кафолатларини яратишга хизмат қилган;
жиноий фаолиятга алоқадорлигини аниқлаш мақсадида олинган намуналар бўйича экспресс текширувини ўтказиш жараёнида фуқароларнинг ҳаётини, соғлиғини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулки дахлсизлигини ҳамда қонуний манфаатларини хавф остига қўядиган, шунингдек, инсон шаъни ва қадр-қимматини камситадиган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)ни содир этиш тақиқланишини қонунчиликда мустаҳкамлашга оид таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари, прекурсорлар, кучли таъсир қилувчи моддалар ҳамда валюта намуналарини экспресс текшириш жараёнида техник воситалардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги 2023 йил 12 январдаги 12-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган низомнинг 1-боби тўртинчи бандини, 4-бобнинг ўн еттинчи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2024 йил 18 декабрдаги 12-15-91-сон далолатномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши гиёҳвандликка ҳамда валюта қимматликларини қонунга хилоф муомаласига қарши қаратилган ТҚТларини ўтказишда шахснинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш кафолатларини яратишга хизмат қилган;
қийноққа солиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида ички ишлар органларининг маъмурий биноларига олиб келинган шахслар билан терговга қадар текширув ҳужжатлари бўйича тушунтириш олиш ҳамда ушлаб туриш, шахсий тинтув ва олиб қўйиш процессуал ҳаракатлари, ошкора сўров ТҚТ доирасидаги суҳбатлар фақат техник соз видеокамера билан жиҳозланган ва интеграция қилинган сўровхонада ўтказилишига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг “Айрим процессуал ҳаракатлар ёки бошқа тадбирларни ички ишлар органларининг маъмурий биноларида амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги 2024 йил 26 февраль 101-сон буйруғи билан тасдиқланган Йўриқноманинг иккинчи ва учинчи бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Юридик таъминлаш бошқармасининг 2024 йил 8 октябрдаги 33/03-01/-1858-сонли далолатномаси).  Мазкур таклифларнинг жорий этилиши ички ишлар органлари тезкор бўлинмалари томонидан терговга қадар текширув жараёнларида ошкора сўров ТҚТларини ўтказишнинг ташкилий механизмини қонуности ҳужжатларида мустаҳкамлашга хизмат қилган;
ТҚТларида ишлатиладиган сарф ҳаражатларни давлат ҳисобидан қоплаш мақсадида ички ишлар органларининг молиявий таъминот хизматлари томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган далолатнома ёки шартнома асосида тезкор бўлинмаларга, уларнинг банклардаги ҳисобварақларида мавжуд бўлган маблағлар доирасида тезкор тадбирлар ўтказиш учун нақд миллий ёки чет эл валютаси маблағлари банклар томонидан берилиши тартибини қонунчиликда белгилашга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг “Ички ишлар органларининг банклардаги ҳисобварақларидан ТҚТларини ўтказиш мақсадида нақд миллий ва чет эл валютасини олиш, улардан фойдаланиш ҳамда қайтариш тартиби тўғрисида”ги 2022 йил 11 ноябрдаги 63ққ, 362В-сон қўшма қарори билан тасдиқланган низомнинг “Тезкор тадбирлар учун банклардан нақд пулларни олиш тартиби” номли 2-бобининг 3, 4, 5, 6-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Юридик таъминлаш бошқармасининг 2024 йил 8 октябрдаги 33/03-01/-1857-сонли далолатномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши ИИВ тизимида фаолият кўрсатувчи тезкор бўлинмаларнинг мулкий турдаги товламачилик ва фирибгарлик ҳамда бошқарув тартибига қарши коррупциявий жиноятларни аниқлаш ва фош этишда ТҚТларини самарали ташкил этиш орқали фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish