Sayt test rejimida ishlamoqda

Пўлотов Фозилжон Усибжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тасвирий фаолият воситасида мактабгача ёшдаги болаларнинг ижодий ривожланишини таъминлаш методикасини такомиллаштириш (мактабга тайёрлов гуруҳлари мисолида)”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped1726.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
Илмий раҳбар: Закиров Алишер Акбарович психология фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Ped 80.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимова Гулсанам Неъматовна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Сулаймонов Асқарали Пайғамович педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача таълим ташкилотларидаги тасвирий фаолият воситасида тайёрлов гуруҳи болаларини ижодий ривожланишини таъминлаш методикасини такомиллаштириш
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача ёшдаги тайёрлов гуруҳи болаларини тасвирий фаолият воситасида ижодий ривожлантириш методикасининг амалиётдаги ҳолати дифференциал, интегратив, мотивацион, креатив, фаолиятли, рефлексив ёндасувга йўналтирилган педагогик шарт-шароитлари диагностик-методик таҳлиллаш ҳамда шахс ривожланишини белгиловчи ёш психологик хусусиятларнинг ўзаро уйғунлашуви асосида аниқлаштирилган;
тасвирий фаолият воситасида тайёрлов гуруҳи болаларини ижодий ривожлантириш методикасини бадиий асарлар, дидактик ўйинлар, тасвирий санъат намуналаридан фойдаланиш орқали уларнинг ижодий фикрлаш, ҳиссий ривожланиш, ҳаётий кўникмалар ҳосил қилиш, эстетик дидини шакллантиришга қаратилган инновацион ёндашувларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
тайёрлов гуруҳи болаларини тасвирий фаолият воситасида ижодий ривожлантиришнинг тузилмавий модели фаол ривожланиш соҳасини аниқлаштирувчи англаш, туйғу, хотира, тасаввур, фикрлаш операциялари, маҳсулдорлик, мослашувчанлик, оригиналлик, қизиқувчанлик каби психологик ҳамда ташаббус, мустақиллик, фаоллик, ўзини ифодалаш, ҳиссиётлилик, новаторлик, универсаллик, руҳланиш каби шахсий сифатларни ўзлаштирганлик даражасини босқичма-босқич аниқлаштиришни таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотларида тайёрлов гуруҳи болаларида тасвирий фаолият воситасида санъат ва ҳаётдаги гўзалликни идрок этиш, яратиш, ҳис қилиш қобилиятини ривожлантириш даражасини фаолият турлари билан ижодий ривожланишнинг ўзаро алоқадорликги тамойили асосида ўйин (ижтимоий-маданий, ўз-ўзини юзага чиқариш, коммуникатив, терапевтик) функсияларни бажара олиш даражасини баҳолаш мезонларининг унверсал қобилият ва мотивацион эҳтиёжларга устуворлик берилиши асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабга тайёрлов гуруҳи болаларининг ижтимоий интеллектуал ривожлантириш боъйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида қуйидаги илмий-методик натижалар олинган:
мактабгача ёшдаги тайёрлов гуруҳи болаларини тасвирий фаолият воситасида ижодий ривожлантириш методикасини такомиллаштиришнинг дифференциал ва интегратив шарт-шароитлари мотивацион, креатив, фаолиятли, рефлексив, диагностик имкониятлари уйғунлашуви асосида аниқлаштириш юзасидан таклиф ва тавсияларидан болаларни ижодий ривожлантиришнинг педагогик жараёнида ўқув методик таъминотини  ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги мактабгача таълим агентлигининг 2023-йил 21-июлдаги 03-361-сонли маълумотномаси). Натижада мактабга тайёрлов гуруҳи болаларининг ижодий ривожланишинига хизмат қилган;
тасвирий фаолият воситасида бадиий асарлар, дидактик ўйинлар, тасвирий санъат намуналари мисолида болаларни ижодий ривожлантириш методикаси фаолиятлилик, иерархиклик, мантиқийлик, динамиклик тамойилларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир таклифлардан “Санъат” ривожланиш марказида таълимий фаолиятни такомиллаштириш” номли методик қўлланма тайёрлашда фойдаланилган. (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги мактабгача таълим агентлигининг 2023-йил 21-июлдаги 03-361-сонли маълумотномаси). Натижада мактабга тайёрлов гуруҳи болаларининг ижтимоий интеллектини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
тасвирий фаолият воситасида тайёрлов гуруҳи болаларини ижодий ривожлантиришнинг тузилмавий модели таълим тарбия жараёнида фаол ривожланиш соҳасини аниқлаштириш орқали тасвирий ўйин ва ўйин тасвири жараёнидаги ўзлаштириш натижалари ҳамда болаларнинг ижодий ривожлантиришнинг тузилмавий босқичларини аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан малака ошириш курслари учун оъқув модуллари ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги мактабгача таълим агентлигининг 2023-йил 21-июлдаги 03-361-сонли маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилотларида тасвирий фаолият педагогик жараённинг сифатини таъминлашга хизмат қилган;
мактабгача ёшдаги тайёрлов гуруҳи болаларининг ижодий ривожлантириш даражасини баҳолаш мезонлари унверсал қобилият ва мотивацион эҳтиёжларга устуворлик бериш асосида ижодий ривожланиш даражаларини аниқлаш орқали такомиллаштирилга оид тавсиялардан малака ошириш курсларида тарбиячилар тоифаси учун ўқув дастури ишлаб чиқишда фойдаланилган  (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги мактабгача таълим агентлигининг 2023-йил 21-июлдаги 03-361-сонли маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилотларинг таълимий фаолиятида машғулотларнинг сифат ва самарадорлигини ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish