Тешаев Азизбек Тўйнор ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларнинг ижтимоий фаол фуқаролик компетентлигини ривожлантиришда “Ўзбекистон тарихи” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тарих) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped 1434
Илмий раҳбар: Дилова Наргиза Гайбуллаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Tar.72.07.
Расмий оппонентлар: Рахмонов Камол Жамолович, доцент, тарих фанлари номзоди; Самиева Шаҳноз Ҳикматовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг ижтимоий фаол фуқаролик компетентлигини ривожлантиришда "Ўзбекистон тарихи" фанини ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Ўзбекистон тарихи” фанини ўқитиш жараёнида талабаларнинг ижтимоий фаол фуқаролик компетенсиясини когнитив, шахсий, функсионал, ахлоқийлик компетенсияларини ўзаро горизонтал ва вертикал интерпретациялаш ҳамда шахснинг интегратив хислатларини мазкур интеграция натижаларига боғлиқ равишда педагогиканинг инсонпарварлик ва илмийлик тамойилларига мувофиқ таркиб топтиришнинг ижтимоий аҳамияти дидактик тамойилларга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
“Ўзбекистон тарихи” фани мазмуни талабаларда ижтимоий фаол фуқаролик компетенсиясини ривожлантириш стратегиясининг жамият тараққиётидаги динамик ўзгаришларни билишга оид: маъсулият, дахлдорликни ҳис этиш, фуқаролик бурч ва ҳуқуқларни билиш, мулоқотчанлик, функсионаллик кўникмаларига эгалик даражасини баҳолашда когнитив, мотивацион, рефлексив мезонларнинг ижтимоий аҳамиятини таъминловчи таълимий янгиланишларни англаш орқали такомиллаштирилган;
талабаларда ижтимоий фаол фуқаролик компетенсиясини ривожлантиришнинг тарихий, ижтимоий-сиёсий жараёнларни таҳлил қилиш, миллий қадриятларни эъзозлаш, ватанпарварлик, инсонпарварлик, ижтимоий масъулиятни оширишга оид дидактик имкониятлари “Ўзбекистон тарихи” фанига оид педагогиканинг когнитив, шахсий, маданий ва компетентлик парадигмаларини мувофиқлаштиришга йўналтирилган интегратив таълим модели такомиллаштирилган;
олий таълим жараёнида талабаларнинг ижтимоий фаол фуқаролик компетенсиясини интенсив ривожлантириш жараёнида “Ўзбекистон тарихи” фанидан маданий-аксиологик, ижодий-акмеологик ёндашувларни интегратив қўллаш асосида ёшларда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашга йўналтирилган ижтимоий фаоллик, миллий-тарихий билимларга эгалик кўникмаларини оширишда эмпирик қонуниятлар, когнетив фаолиятларга устуворлик берувчи илмий методик тавсиялар такомиллаштириштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон тарихи фанини ўқитиш жараёнида талабаларда ижтимоий фаол фуқаролик компетенсиясини ривожлантиришга йўналтирилган таълим технологияларини такомиллаштиришга оид олинган илмий натижалар асосида:
“Ўзбекистон тарихи” фанини ўқитиш жараёнида талабаларнинг ижтимоий фаол фуқаролик компетенсиясини когнитив, шахсий, функсионал, ахлоқийлик компетенсияларини ўзаро горизонтал ва вертикал интерпретациялаш ҳамда шахснинг интегратив хислатларини мазкур интеграция натижаларига боғлиқ равишда педагогиканинг инсонпарварлик ва илмийлик тамойилларига мувофиқ таркиб топтиришнинг ижтимоий аҳамияти дидактик тамойилларга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган таклифлардан Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институтида бажарилган ФЗ-2016-0909111822 рақамли “Дарсликлар ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда оммавий маданиятга қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 29- ноябрдаги 11-05-6866/04-сонли маълумотномаси). Натижада, узлюксиз таълим жараёни субектларининг, жумладан, бўлажак тарих фани ўқитувчиларининг ижтимоий фаол фуқаролик компетенсиясини ривожлантиришга йўналтирилган таълим модели, “Ўзбекистон тарихи” фани асосида талабаларда ижтимоий фаол фуқаролик компетенсиясини ривожлантириш методикаси такомиллаштирилган;
“Ўзбекистон тарихи” фани мазмуни талабаларда ижтимоий фаол фуқаролик компетенсиясини ривожлантириш стратегиясининг жамият тараққиётидаги динамик ўзгаришларни билишга оид: маъсулият, дахлдорликни ҳис этиш, фуқаролик бурч ва ҳуқуқларни билиш, мулоқотчанлик, функсионаллик кўникмаларига эгалик даражасини баҳолашда когнитив, мотивацион, рефлексив мезонларнинг ижтимоий аҳамиятини таъминловчи таълимий янгиланишларни англаш орқали такомиллаштирилган тавсиялардан 60220300 – Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича) йўналиши талабалари учун мўлжалланган “Тарих ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланмаси мазмунини бойитишга хизмат қилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 29- ноябрдаги 11-05-6866/04-сонли маълумотномаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149-сонли буйруғи асосида (№149089-рақамли нашр гувоҳномаси) Натижада, талабалар ижтимоий фаол фуқаролик компетенсиясининг таркибий тузилиши ва мазмунини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган, илмий амалий тадқиқотлар жараёнида ёшларда ижтимоий фаол фуқаролик компетенсиясини ривожлантирувчи таълим муҳити ва методик шароит яратилган;
талабаларда ижтимоий фаол фуқаролик компетенсиясини ривожлантиришнинг тарихий, ижтимоий-сиёсий жараёнларни таҳлил қилиш, миллий қадриятларни эъзозлаш, ватанпарварлик, инсонпарварлик, ижтимоий мас'улиятни оширишга оид дидактик имкониятлари “Ўзбекистон тарихи” фанига оид педагогиканинг когнитив, шахсий, маданий ва компетентлик парадигмаларини мувофиқлаштиришга йўналтирилган интегратив таълим модели такомиллаштирилган таклифлар Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институтида бажарилган ФЗ-2016-0909111822 рақамли “Дарсликлар ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда оммавий маданиятга қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 29-ноябрдаги 11-05-6866/04-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ижтимоий фаол фуқаролик компетенсиясини ривожлантириш самарадорлиги ортган.
олий таълим жараёнида талабаларнинг ижтимоий фаол фуқаролик компетенсиясини интенсив ривожлантириш жараёнида “Ўзбекистон тарихи” фанидан маданий-аксиологик, ижодий-акмеологик ёндашувларни интегратив қўллаш асосида ёшларда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашга йўналтирилган ижтимоий фаоллик, миллий-тарихий билимларга эгалик кўникмаларини оширишда эмпирик қонуниятлар, когнетив фаолиятларга устуворлик берувчит илмий методик тавсиялар такомиллаштириштирилган таклифлар Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институтида бажарилган ФЗ-2016-0909111822 рақамли “Дарсликлар ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда оммавий маданиятга қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 29-ноябрдаги 11-05-6866/04-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ижтимоий фаол фуқаролик компетенсиясини ривожлантириш самарадорлиги ортган.