Sayt test rejimida ishlamoqda

Бойбекова Шаҳноза Алиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маънавий қадриятлар – ижтимоий барқарорлик омили”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fal683
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Чориев Санжарбек Анварович, фалсафа фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Турдиев Бехруз Собирович, фалсафа фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маънавий қадриятларнинг ижтимоий барқарорликни таъминлашдаги ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамиятда маънавий қадриятлар ижтимоий позициясининг мустаҳкамланиши демократик сиёсий тизимни (инсон эркинликлари ва ҳақ-ҳуқуқлари устуворлиги, инсон капиталини юксалтириш) вужудга келтиришда, маърифий жамиятни (соғлом ахлоқий муҳит, илмий-инновацион салоҳият) шакллантиришда, хавфсиз ва тинчликсевар давлат (диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик, синфлараро ва табақалараро ҳамжиҳатлик) барпо этиш каби тамойилларни амалиётга жорий этишдаги праксеологик аҳамияти очиб берилган;
маънавий қадриятлар ривожини интенсивлашувида сиёсий ислоҳотларнинг инсонпарварлашуви, ҳуқуқий тизимнинг  гуманистик модернизацияси, ўзбек миллий маданияти юксалиши, мамлакатдаги ободонлаштириш, илмий изланишлар характерининг ўзгариши, динга муносабатнинг рационаллашуви, миллий ғоя ва мафкуранинг тарғиб ва ташвиқ қилиниши омиллар зарурати исботланган;
маънавий қадриятлар нуфузи ва равнақига ҳаёт суръатлари, ижтимоий тенгсизлик мавжудлиги, коррупсион ҳолатларнинг сақланиб қолаётгани, жамият аъзолари маънавий эҳтиёжлари характери ўзгараётгани, ахборот маконида шов-шув ва фейкларнинг кўпаяётгани, аксилқадриятлар тарғиботи фаоллашаётгани, маданий-маърифий муассасалар фаолияти бесамарлиги, аёлнинг оиладаги мавқеи пастлиги каби иллатларнинг салбий таъсири аниқлаштирилган;
маънавий қадриятларни ижтимоий барқарорлик омилига айлантиришда вақтдан унумли фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш, коррупсияга қарши курашга оптимал тус бериш, маънавий эҳтиёжларга оқилона тус бериш, фуқаролар ахборот маданиятини юксалтириш, аксиологик тарбияни тизимли ташкил этиш, маданий-маърифий муассасалар қамровини кенгайтириш, уни янги ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларга мослаштириш каби устувор вазифалар асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маънавий қадриятларнинг ижтимоий барқарорликни таъминлашдаги ўрнини таҳлил этиш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
жамиятда маънавий қадриятлар ижтимоий позициясининг мустаҳкамланиши демократик сиёсий тизимни (инсон эркинликлари ва ҳақ-ҳуқуқлари устуворлиги, инсон капиталини юксалтириш) вужудга келтиришда, маърифий жамиятни (соғлом ахлоқий муҳит, илмий-инновацион салоҳият) шакллантиришда, хавфсиз ва тинчликсевар давлат (диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик, синфлараро ва табақалараро ҳамжиҳатлик) барпо этиш каби тамойилларни амалиётга жорий этишдаги праксеологик аҳамиятига оид назарий мулоҳазалардан Қарши давлат университетида бажарилган А-1-173-сон “Ёшларни умуммиллий қадриятларимизга шакллантириш технологияси ва методикасини хос тарбиясини ишлаб чиқиш” грант лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2024-йил 20-майдаги 04/1441-сон маълумотномаси). Натижада, грант лойиҳасини маънавий қадриятлар мазмуни таркиби ва ижтимоий функсияларига доир назарий-фалсавий тасаввурлар билан, уларнинг ижтимоий барқарорликни таъминлашдаги аҳамиятига доир янги ғоялар ва хулосалар билан бойитишгага хизмат қилган;
маънавий қадриятлар ривожини интенсивлашувида сиёсий ислоҳотларнинг инсонпарварлашуви, ҳуқуқий тизимнинг  гуманистик модернизацияси, ўзбек миллий маданияти юксалиши, мамлакатдаги ободонлаштириш, илмий изланишлар характерининг ўзгариши, динга муносабатнинг рационаллашуви, миллий ғоя ва мафкуранинг тарғиб ва ташвиқ қилиниши омиллар заруратига доир илмий янгилик ва хулосалардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фаолиятида, жумладан 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида келтирилган ВИ. “Маънавий-маърифий соҳадаги устувор йўналишлар” соҳасида келтирилган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2024-йил 14-июндаги 02/02-34-сон маълумотномаси). Натижада, партия тизимидаги ходимламинг маънавий- маърифий йўналишдаги билим ва кўникмаларини ошириш, ўқув-услубий ҳамда мафкуравий тарғибот ишларининг самарадорлигини оширишга  хизмат қилган;
маънавий қадриятлар нуфузи ва равнақига ҳаёт суръатлари, ижтимоий тенгсизлик мавжудлиги, коррупсион ҳолатларнинг сақланиб қолаётгани, жамият аъзолари маънавий эҳтиёжлари характери ўзгараётгани, ахборот маконида шов-шув ва фейкларнинг кўпаяётгани, аксилқадриятлар тарғиботи фаоллашаётгани, маданий-маърифий муассасалар фаолияти бесамарлиги, аёлнинг оиладаги мавқеи пастлиги каби иллатларга оид мулоҳазалар, умумлашмалардан Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида, жумладан жумладан, 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат таргҳботи” 13-банди “Янги маънавий маконни шакллантиришнинг долзарб масалалари, бу борада маърифатпарвар, зиёлилар, давлат ва жамоат фаолларини бирлаштириш ҳамда “Янги 0ъзбекистон орзуси”ни рўёбга чиқариш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш”га қаратилган тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва Маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 1-июлдаги 287-сон маълумотномаси). Натижада, маънавий қадриятлар мазмуни, шакллари ва функсиялари аниқлашга, ижтимоий барқарорликни таъминлашда маънавий қадриятламинг аҳамияти аниқлашга ҳамда маънавий қадриятларга путур етказаётган омилларни бартараф этишга хизмат қилган;
маънавий қадриятлар нуфузи ва равнақига ҳаёт суръатлари, ижтимоий тенгсизлик мавжудлиги, коррупсион ҳолатларнинг сақланиб қолаётгани, жамият аъзолари маънавий эҳтиёжлари характери ўзгараётгани, ахборот маконида шов-шув ва фейкларнинг кўпаяётгани, аксилқадриятлар тарғиботи фаоллашаётгани, маданий-маърифий муассасалар фаолияти бесамарлиги, аёлнинг оиладаги мавқеи пастлиги каби иллатларнинг салбий таъсири келтирилган илмий янгилик ва хулосалардан Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси фаолиятида, жумладан 2024-йил 31-май куни эфирга узатилган “Олтин воҳа” ва 2024 йил 19-июн кунлари эфирга берилган “Нуқтаи назар”, “Ноёб мерос” телерадиоешиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 19-июндаги 17-01а/208-сон маълумотномаси). Натижада, телерадиоихлосмандларнинг маънавий қадриятлар мазмуни, шакллари ва функсиялари, ижтимоий барқарорликни таъминлашда маънавий қадриятламинг аҳамияти ҳамда маънавий қадриятларга путур етказаётган омилларни бартараф этишга доир билим ва кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish