Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўраев Зухриддин Баҳодировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлар асосида мебел ва қурилиш саноати учун полимер елимлар ишлаб чиқиш технологияси», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосида материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Т3598.
Илмий раҳбар: Файзиев Жаҳонгир Баҳромович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Тожиев Панжи Жовлиевич, техника фанлари доктори, доцент; Эшмуродов Хуршид Эсанбердиевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар асосида мебел ва қурилиш саноати учун иқтисодий самарадор, экологик тоза полимер елимлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гипан, карбамид, крахмал ва суюқ шиша асосида кимёвий барқарор ГМ-1, ГК-2, ГЖ-3, ЭП-4 маркали полимер елимлар олинган ҳамда уларнинг физик-кимёвий хоссалари аниқланган;
аралаштириш қурилмасининг 1200–1400 айланиш/мин тезликдаги ишлаши жараёнида 60 минут давомида полимер елимларнинг оқувчанлиги 35–40 секунддан 50–60 секундга кўтарилишини назорат қилиш илмий исботланган;
ёғоч ва қамиш қириндиларини полимер елимлар билан ишлов бериш усулларининг энг мақбул вақти 10-12 дақиқа, ҳарорати 150-160℃ ва қурулманинг сиқиш босими 3 МПа эканлиги аниқланган;
олинган ГМ-1, ГК-2, ГЖ-3, ЭП-4 маркали полимер елимлар билан ишлов берилган ёғоч ва қамиш қириндиларидан тайёрланган материалларининг юқори физик-механик хоссаларни намоён қилиши елимлар таркибидаги –CООНа ва –CОНҲ2 гуруҳларга боғлиқлиги илмий асосланган;
маҳаллий хомашёлар асосида олинган полимер елимлар таркибида гидролизланган полиакрилонитрил ва карбамид, крахмал, суюқ шиша ва эпоксид смола сақлаган ГМ-1, ГК-2, ГЖ-3, ЭП-4 маркали елимлар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий хомашёлар асосида мебел ва қурилиш саноати учун полимер елимлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий иккиламчи хомашёлар асосида мебел ва қурилиш материаллари учун ГМ-1, ГК-2, ГЖ-3 ва ЭП-4 маркали елимлар олиш технологияси “Сурхон КСП Грант” маъсулияти чекланган жамиятида физик-механик хоссалари яхшиланган оловбардош елимлар олишда амалиётга жорий этилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2024 йил 11 октябрдаги 72501/13-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хомашёлар, гидролизланган полиакрилонитрил, карбамид, крахмал ва суюқ шиша асосида юқори адгезияли оловбардош йелимлар олиш имконини берган.
маҳаллий иккиламчи хомашёлар асосида олинган ГМ-1, ГК-2, ГЖ-3 ва ЭП-4 маркали елимлар “Сурхон КСП Грант” маъсулияти чекланган жамиятида оловбардош ёғоч ва қамиш қириндили плиталар олишда амалиётга жорий этилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2024 йил 11 октябрдаги 72501/13-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хомашёлардан фойдаланиб рақобатбардош, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish