Махмудова Камола Рахимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Компютер ўйинлари воситасида тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларининг диалогик нутқини ривожлантириш”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/ Ped1883.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
Илмий раҳбар: Пулатова Парида Мухиддиновна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Расмий оппонентлар: Ибрагимова Гулсанам Неъматовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Туйчиева Иноятхон Ибрагимовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади компютер ўйинлари воситасида тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларининг диалогик нутқини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
компютер ўйинлари воситасида тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларининг диалогик нутқини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари диалогик нутқни тавсифлаш, нутқни ривожлантиришнинг амалий-методик мазмунини қиёсий прогнозлаш ҳамда ривожланиш мезонлари, кўрсаткичлари ва даражасини белгилашга оид педагогик-шарт шароитларни яратиб бериш асосида аниқлаштирилган;
компютер ўйинлари воситасида тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларининг диалогик нутқини ривожлантириш технологиялари ақлий ва нутқий ривожлантиришнинг ўзаро пропорсионал алоқадорлигини фактик кўрсатиб бериш ҳамда лингвистик сезгирликни ривожлантириш ва фаол нутқ амалиётини таълим субектлари ўртасидаги қайта алоқага киришиш мобиллигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
компютер ўйинлари воситасида тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларининг диалогик нутқини ривожлантириш модели анъанавий ва компютер ўйинларининг интегратив хусусиятларини дидактик мақсадлар мазмунига идиентив мослаштириш ҳамда мақсадли, таркибли, просессуал-фаолиятли, диагностик-натижавий модуллардан фойдаланиш натижадорлигини ошириш асосида такомиллаштирилган;
компютер ўйинлари воситасида тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларининг диалогик нутқини ривожлантириш даражасини аниқлаш мезонлари киришимлилик, мурожаатга муносиб жавоб бериш, атрофдаги одамлар билан мулоқотга киришиш қобилиятларига оид ва кўрсаткичларни прогнстик аниқлаш ҳамда мулоқот маданиятини ривожлантиришга қаратилган ўйинли-амалий топшириқларни изчил киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Компютер ўйинлари воситасида мактабгача ёшдаги болаларнинг диалогик нутқини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
компютер ўйинлари воситасида тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларининг диалогик нутқини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари диалогик нутқни тавсифлаш, нутқни ривожлантиришнинг амалий-методик мазмунини қиёсий прогнозлаш ҳамда ривожланиш мезонлари, кўрсаткичлари ва даражасини белгилашга оид педагогик шарт-шарт шароитларни яратиб бериш асосида аниқлаштиришга оид маълумотлар мактабгача таълим ташкилотлари таълим-тарбия жараёни ўқув-меёрий ҳужжатларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача таълим агентлигининг 2023-йил 19-июлдаги 03-344-сонли маълумотномаси). Натижада тарбияланувчиларнинг диалогик нутқини ривожлантириш педагогик жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган;
компютер ўйинлари воситасида тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларининг диалогик нутқини ривожлантириш технологиялари ақлий ва нутқий ривожлантиришнинг ўзаро пропорсионал алоқадорлигини фактик кўрсатиб бериш ҳамда лингвистик сезгирликни ривожлантириш ва фаол нутқ амалиётини таълим субектлари ўртасидаги қайта алоқага киришиш мобиллигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар мактабгача таълим ташкилотларида ривожланиш марказларидаги педагогик жараёнлар мазмунини такомиллаштириш, таълим жараёнларини лойиҳалаштиришда фойдаланилган (Мактабгача таълим агентлигининг 2023-йил 19-июлдаги 03-344-сонли маълумотномаси). Натижада мактабгача ёшдаги болаларнинг диалогик нутқини ривожлантириш жараёни сифатини ошириш имкони кенгайтирилган;
компютер ўйинлари воситасида тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларининг диалогик нутқини ривожлантириш модели анъанавий ва компютер ўйинларининг интегратив хусусиятларини дидактик мақсадлар мазмунига идиентив мослаштириш ҳамда мақсадли, таркибли, просессуал-фаолиятли, диагностик-натижавий модуллардан фойдаланиш натижадорлигини ошириш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар мактабгача таълим ташкилотларида ривожланиш марказларидаги педагогик жараёнлар мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган (Мактабгача таълим агентлигининг 2023-йил 19-июлдаги 03-344-сонли маълумотномаси). Натижада ривожланиш марказларида мактабгача ёшдаги болаларнинг компютер ўйинлари орқали мактабгача ёшдаги болаларнинг диалогик нутқини ривожлантириш жараёни сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
компютер ўйинлари воситасида тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларининг диалогик нутқини ривожлантириш даражасини аниқлаш мезонлари киришимлилик, мурожаатга муносиб жавоб бериш, атрофдаги одамлар билан мулоқотга киришиш қобилиятларига оид ва кўрсаткичларни прогнстик аниқлаш ҳамда мулоқот маданиятини ривожлантиришга қаратилган ўйинли-амалий топшириқларни изчил киритиш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар мактабгача таълим ташкилотларида ривожланиш марказларидаги педагогик жараёнлар натижадорлигини оширишда амалда фойдаланилган (Мактабгача таълим агентлигининг 2023-йил 19-июлдаги 03-344-сонли маълумотномаси). Натижада мактабгача ёшдаги болаларнинг компютер ўйинлари орқали диалогик нутқини ривожлантириш жараёни сифати ва самарадорлигини ошириш имкони кенгайтирилган.