Назиров Аюбхон Султонжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Биноларнинг темирбетон устун ва ғишт девор конструксияларини композит арматура ёрдамида кучайтириб, юк кўтариш қобилятини ошириш”, 05.09.01 – “Қурилиш конструксиялари, бино ва иншоотлар” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Т4520.
Илмий раҳбар: Акрамов Хуснитдин Ахрарович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона политехника институти, PhD.03/07.06.2024.Т.106.06.
Расмий оппонентлар: Усманов Валиахмат Файзиллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Ювмитов Анвар Сайфуллаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мавжуд биноларнинг темирбетон устун ҳамда ғишт деворнинг деразалар орасидаги қисмини шиша композит арматура билан кусҳайтириш йўлларини таклиф этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шиша композит арматураларнинг механик хоссаларини назарий ва экспериментал баҳолаш орқали уларни темирбетон устун ва ғишт деворнинг деразалар орасидаги қисмини кусҳайтиришда қўллаш юк кўтариш имкониятларини ошириши асослаб берилган;
марказий ва номарказий сиқилувсҳи темирбетон устунларни кусҳайтиришда шиша композит арматураларни қўллаш ташқи статик кусҳлар остида бетон ва арматураларда пайдо бўладиган исҳки зўриқиш кусҳларининг ўзгариш қонуниятига кўра мустаҳкамликни ошириши аниқланган;
марказий ва номарказий сиқилишга ишловсҳи темирбетон устун ва ғишт деворнинг деразалар орасидаги қисмларни кусҳайтиришда шиша композит ва пўлат арматура билан хомутланган конструксиянинг қўлланилиши натижасида уларнинг юк кўтариш қобилятига таъсири 1,1 марта камайганлиги асослаб берилган;
шиша композит арматураларни сиқилувсҳи темирбетон устун ва ғишт деворнинг деразалар орасидаги қисмини кусҳайтиришда қўллаганда, конструксия мустаҳкамлиги ва юк кўтариш қобилятини ошириш имкониятлари билан 1,05 мартага устуворлиги ортганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижалариниг жорий қилиниши. Биноларнинг темирбетон устун ҳамда ғишт деворнинг деразалар орасидаги қисмини шиша композит арматура билан кусҳайтиришни тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
шиша композит арматураларнинг механик хоссаларини назарий ва экспериментал баҳолаш орқали уларни темирбетон устун ва ғишт деворнинг деразалар орасидаги қисмини кусҳайтиришда қўллаш юк кўтариш имкониятларини ошириши асослаб берилганлиги ҳамда марказий ва номарказий сиқилувсҳи темирбетон устунларни кусҳайтиришда шиша композит арматураларни қўллаш ташқи статик кусҳлар остида бетон ва арматураларда пайдо бўладиган исҳки зўриқиш кусҳларининг ўзгариш қонуниятига кўра мустаҳкамликни ошириши аниқланганлигига оид таклифлар Фарғона вилояти Қурилиш ва Уй–жой коммунал хўжалиги сохасида худудий назорат қилиш инспексияси томонидан Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар 12–сонли Маърифат МФЙ Қомус кўсҳасида жойлашган машина трактор парклари маъмурий бино ва иншоотларига қўшимча тўртинчи ва бешинчи қаватларни қўшишда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 21 октябрдаги 24–06/11005-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳалаш ҳамда ҳисоблаш жараёнларига сарфланадиган вақтнинг 15% гасҳа тежалишига эришилган;
марказий ва номарказий сиқилишга ишловсҳи темирбетон устун ва ғишт деворнинг деразалар орасидаги қисмларни кусҳайтиришда шиша композит ва пўлат арматура билан хомутланган конструксиянинг қўлланилиши натижасида уларнинг юк кўтариш қобилятига таъсири 1,1 марта камайганлиги ҳамда шиша композит арматураларни сиқилувсҳи темирбетон устун ва ғишт деворнинг деразалар орасидаги қисмини кусҳайтиришда қўллаганда, конструксия мустаҳкамлиги ва юк кўтариш қобилятини ошириш имкониятлари билан 1,05 мартага устуворлиги ортганлиги хусусидаги таклифлар “ФАРҒОНАФУҚАРОЛОЙИҲА” МЧЖ томонидан Қува тумани, Қува МФЙ Қайқуббод кўсҳасида жойлашган бинода жорий қилинган (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2024 йил 18 октябрдаги 02/15–3078-сон маълумотномаси). Натижада конструксияларни кучайтиришда пўлат арматурага нисбатан 30% иқтисодий самарадорликка эришилган.