Нажимов Искандер Пердебаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқтисодиётнинг глобал трансформациялашуви шароитида қурилиш материаллари саноати корхоналари барқарорлигини бошқариш услубиятини такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.03–“Саноат иқтисодиёти” ва 08.00.13–“Менежмент” ихтисосликлари (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2024.3.DSc/Иқт471.
Илмий раҳбар: Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиуот фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, ПҳД.03/30.01.2020.И.20.06.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Акмал Махсудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Аллаева Гулчехра Жалғасовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Умаров Илхомжон Юлдашевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жаҳон иқтисодиётининг глобал транформациялашуви шароитида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноати корхоналарини ривожлантириш барқарорлигини бошқариш борасида илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “корхонанинг барқарор ривожланиши” тушунчасининг иқтисодий мазмуни микродаражада экологик, ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш асосида корхонанинг барқарор ривожланишини таъминловчи “таянч устунлар” ҳамда саноат корхонаси барқарор ривожланишини бошқаришнинг умумий тамойиллари таркибини “рақамлаштириш” ва “инновациялар” каби янги тамойиллар ҳисобига кенгайтириш орқали такомиллаштирилган;
Қорақалпоғистон Республикасида қурилиш материаллари саноати корхоналари экологик-иқтисодий бошқарув моделининг норматив (ЭНБ = 0,35), стратегик (ЭСБ = 0,27) ва оператив (ЭОБ = 0,38) бошқарув йўналишларига оид элементлари ўртасида мақбул нисбатни таъминлаш орқали “яшил” иқтисодиётга ўтказишни жадаллаштириш асосланган;
Қорақалпоғистон Республикасида қурилиш материаллари саноатини барқарор инновацион ривожлантиришда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоқ давлат университети ва қурилиш касб-ҳунар коллежлари ҳамда қурилиш материаллари саноати корхоналари фаолиятининг конвергенсияси асосида ишлаб чиқариш-таълим кластерини яратиш таклифи асосланган;
қурилиш материаллари саноати корхоналари маҳсулотларига талаб волатиллигининг салбий таъсирини маҳсулотларнинг юк сиғимлилигини пасайтириш (10-15% гача) ва қўшимча равишда экспорт салоҳиятини таъминлаш (7-9% гача) орқали камайтириш таклифи асосланган;
Қорақалпоғистон Республикасида қурилиш материаллари саноати корхоналари барқарорлигига таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг кўп вариантли эконометрик моделлари асосида 2028-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш материаллари саноати амалиёти бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра “корхонанинг барқарор ривожланиши” тушунчасининг иқтисодий мазмунини микродаражада экологик, ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш асосида корхонанинг барқарор ривожланишини таъминловчи “таянч устунлар” ҳамда саноат корхонаси барқарор ривожланишини бошқаришнинг умумий тамойиллари таркибини “рақамлаштириш” ва “инновациялар” каби янги тамойиллар ҳисобига кенгайтириш орқали такомиллаштириш билан боғлиқ назарий ва услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Úй-жай фондíн басқарíw” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда рақамлаштириш ва инновациялар каби янги тамойиллар ҳисобига кенгайтириш орқали такомиллаштирилган “корхонанинг барқарор ривожланиши” тушунчаси юзасидан назарий билимларни янада кенгайтириш имкони яратилган;
Қорақалпоғистон Республикасида қурилиш материаллари саноати корхоналари экологик-иқтисодий бошқарув моделининг норматив (ЭНБ = 0,35), стратегик (ЭСБ = 0,27) ва оператив (ЭОБ = 0,38) бошқарув йўналишларига оид элементлари ўртасида мақбул нисбатни таъминлаш орқали “яшил” иқтисодиётга ўтказишни жадаллаштириш таклифи Қорақалпоғистон Республикасида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноати тармоғида фаолият юритувчи корхоналар фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2024-йил 24-октябрдаги 04/15-3148-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши қурилиш материаллари саноати корхоналарида “яшил” иқтисодиётга ўтиш дастурлари самарадорлигини ошириш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикасида қурилиш материаллари саноатини барқарор инновацион ривожлантиришда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоқ давлат университети ва қурилиш касб-ҳунар коллежлари ҳамда қурилиш материаллари саноати корхоналари фаолиятининг конвергенсияси асосида ишлаб чиқариш-таълим кластерини яратиш таклифи Қорақалпоғистон Республикасида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноати тармоғида фаолият юритувчи корхоналар фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2024-йил 24-октябрдаги 04/15-3148-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши минтақада тармоқ корхоналарида инновацион фаолликни ошириш орқали синергетик самарага эришиш имконини берган;
қурилиш материаллари саноати корхоналари маҳсулотларига талаб волатиллигининг салбий таъсирини маҳсулотларнинг юк сиғимлилигини пасайтириш (10-15% гача) ва қўшимча равишда экспорт салоҳиятини таъминлаш (7-9% гача) орқали камайтириш таклифи Қорақалпоғистон Республикасида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноати тармоғида фаолият юритувчи корхоналар фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2024-йил 24-октябрдаги 04/15-3148-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши қурилиш материаллари саноати корхоналари ресурс салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикасида қурилиш материаллари саноати корхоналари барқарорлигига таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг кўп вариантли эконометрик моделлари асосида 2028-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикасида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноати тармоғида фаолият юритувчи корхоналар фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасининг 2024-йил 24-октябрдаги 04/15-3148-сон маълумотномаси). Ушбу ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари натижасида минтақада қурилиш материаллари саноатининг самарадорлигини ошириш ва улар ҳажмининг ўсиш суръатларини таъминлайдиган дастакларни танлаш имконияти яратилиб, минтақада тармоқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 2028-йилга бориб 2023-йилга нисбатан 1,9 баробарга ошиши аниқланган.