Абдуназаров Ойбек Абдумуталибовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
«Миллий иқтисодиётда ерга мулкчилик муносабатларини тартибга солиш механизмини такомиллаштириш», 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси ва 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти туташ ихтисосликлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Iqt3686.
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, география фанлари номзоди, доцент Халмирязев Ахмаджан Ахунович
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.I.01.11.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Абдуллаев Равшан Вахидович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Муродова Нодира Қуллиевна.
Етакчи ташкилот: Тошкент Давлат Аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аграр соҳада ерга мулкчилик муносабатларни тартибга солиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
аграр соҳада ерга мулкчилик ва ижара муносабатларини тартибга солиш механизмини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага беришда ижарачининг барча ҳуқуқларини сақлаб қолган ҳолда унга ер участкасини бошқа субъектларга вақтинча фойдаланиш учун тақдим этишида ер участкалари учун ижара тўловини бозор қийматига мос равишда белгилаш таклифи асосланган;
республикада қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш механизмини минтақаларда фаолият юритаётган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ҳамда уларни реконструксия қилиш билан боғлиқ харажатларини тўлалигича давлат томонидан қоплаб бериш тартибини жорий қилиш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг ерга бўлган муносабатини ижобий томонга ўзгартиришга уларга ажратилган ер участкаларида тупроқ унумдорлигини оширганлиги учун табақалаштирилган солиққа тортиш тартибини (2 балл - 20%; 5 балл - 40%; 8 балл - 60%) жорий қилиш асосида рағбатлантириш орқали эришиш таклифи ишлаб чиқилган.
аграр соҳада ердан фойдаланишни давлат томонидан тартибга солиш усуллари самарадорлигини оширишга республикада мавжуд ўрмон фонди ерларидан фойдаланишда давлат-хусусий шериклик механизми жорий қилиш орқали эришиш таклифи асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда ерга мулкчилик муноcабатларининг шаклланиши ва уни тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аграр соҳада ерга мулкчилик ва ижара муносабатларини тартибга солиш механизмини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага беришда ижарачининг барча ҳуқуқларини сақлаб қолган ҳолда унга ер участкасини бошқа субъектларга вақтинча фойдаланиш учун тақдим этишида ер участкалари учун ижара тўловини бозор қийматига мос равишда белгилаш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 2-иловаси 1-боби, 6-бандини таёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 15 январдаги 06/27-15/195 сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида қишлоқ хўжалиги тизимида ижара муносабатларини тартибга солишнинг иқтисодий механизми ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришни таъминлаш имкони яратилган;
республикада қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш механизмини минтақаларда фаолият юритаётган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ҳамда уларни реконструксия қилиш билан боғлиқ харажатларини тўлалигича давлат томонидан қоплаб бериш тартибини жорий қилиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 2-иловаси 1-боби, 17 бандини таёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 15 январдаги 06/27-15/195 сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф республикада қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг янги қишлоқ хўжалик инфратузилмасини барро этиш ҳамда уларни реконструксия қилиш билан боғлиқ харажатларини тўлалигича давлат томонидан қоплаб бериш тартибини жорий қилиш орқали такомиллаштириш имкони яратилган;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг ерга бўлган муносабатини ижобий томонга ўзгартиришга уларга ажратилган ер участкаларида тупроқ унумдорлигини оширганлиги учун табақалаштирилган солиққа тортиш тартибини (2 балл - 20%; 5 балл - 40%; 8 балл - 60%) жорий қилиш асосида рағбатлантириш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 2-иловаси 1-боби, 18-бандини таёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 15 январдаги 06/27-15/195 сонли маълумотномаси). Унинг амалиётга жорий қилиниши республикада қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилар учун ажратилган ер участкаларида тупроқ унумдорлигини оширганлиги учун табақалаштирилган солиққа тортиш тартибини жорий қилиш асосида рағбатлантириш орқали эришиш имкони яратилган;
аграр соҳада ердан фойдаланишни давлат томонидан тартибга солиш усуллари самарадорлигини оширишга республикада мавжуд ўрмон фонди ерларидан фойдаланишда давлат-хусусий шериклик механизми жорий қилиш орқали эришиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 2-иловаси 1-боби, 23-бандини таёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 15 январдаги 06/27-15/195 сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши республикада янги мулкчилик шаклларини вужудга келтиришда мавжуд ўрмон фонди ерларидан фойдаланишда давлат-хусусий шериклик механизми жорий қилиш орқали эришилган;