Sayt test rejimida ishlamoqda

Хўжаев Панжи Норҳамидовичнинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD)
илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Помидорнинг штамбсимон ( вар. валидум (Баилей) Брезҳ.) ҳамда оддий ( вар. вулгаре (Алеф.) Брезҳ.) тур хиллари асосида Ф1 дурагайлар олиш ва нав яратиш”, 06.01.05 - Селекция  ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Qx1258.
Илмий раҳбар: Наджиев Журахон Нарсайдович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети, PhD.03/28.08.2024.Qx.181.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: помидорнинг “Дурдона” нави (№ НАП 453).
II. Тадқиқотнинг мақсади ромидорнинг штамбсимон ҳамда оддий тур хилларига мансуб нав намуналаридан самарали фойдаланиб қимматли хўжалик белгиларига эга Ф1 дурагайлар олиш ва нав яратишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
помидорнинг штамбсимон ҳамда оддий тур хилига мансуб нав намуналари морфо-биологик ва қимматли хўжалик белгилари бўйича ўрганилган ҳамда транспортбоп, бўртма нематодасига чидамли нав ва дурагайлар селекцияси учун бошланғич манба яратилган;
дурагайлаш кўчатзорида Ф1 дурагайлар олинган ва қимматли хўжалик белгилари ўрганилган, истиқболли комбинациялар танлаб олинган;
помидор селексион кўчатзорида истиқболли тизмалар ўрганилган ва қимматли хўжалик белгиларига эга серҳосил, транспортбоп, бўртма нематодасига бардошли Т-44 тизмаси ажратилган;
помидорнинг Т-44 тизмасидан якка танлаш усулидан фойдаланиб янги “Дурдона” нави яратилган ва танлов синовида андоза Сурхан-142 навига нисбатан ҳосилдорлиги, транспортбоплиги бўйича устунлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Помидорнинг штамбсимон (вар. валидум (Баилей) Брезҳ.) ҳамда оддий (вар. вулгаре (Алеф.) Брезҳ.) тур хиллари асосида Ф1 дурагайлар олиш ва нав яратиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
республикамиз шароитига мос помидорнинг экспортбоп, меваси қаттиқ, бўртма нематодасига чидамли янги “Дурдона” нави яратилган ва 2024-йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк маркази томонидан № НАП 453 рақамли патент олинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 21 декабрдаги 05/06-03-426-сонли маълумотномаси). Натижада деҳқон ва фермер хўжаликлари помидорнинг янги навлари билан таъминланган;
помидорнинг янги яратилган “Дурдона” нави 2024 йил Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги “Нурмухаммад Намуна” фермер хўжалигида 1,0 га, “Нур Асад Янгиариқ” фермер хўжалигида 0,9 га, “Салохиддин Янгиариқ” фермер хўжалигида 1,0 га, “Анвар Дўстлик” фермер хўжалигида 4,1 га, “Денов Сурхон Агро” фермер хўжалигида 1,0 га ҳамда “Равшан бобо Термиз” МЧЖ да 2,0 га, шунингдек вилоятнинг Шеробод туманидаги “Хайиталиев Абдуназар” фермер хўжалигида 5,0 га, “Эшалиев Очил бобо” фермер хўжалигида 2,0 га, “Мулла Бегимқул” фермер хўжалигида 1,0 га ва “Шеробод Пахта Дон” МЧЖ да 1,0 га жами 20,7 га майдонларда амалиётга жорий қилинган ( Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 21 декабрдаги 05/06-03-426-сонли маълумотномаси). Натижада помидорнинг янги яратилган “Дурдона” нави жорий қилинган майдонларда ўртача 43,2 т/га, шу жумладан 40,4 т/га товарбоп ҳосил олишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish