Sayt test rejimida ishlamoqda

Сатторов Акбарали Баҳодир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Паррандачилик биноларида энергия тежамкор ҳавони мўтадиллаш системаларини тадбиқ қилиш”, 05.09.03–Иссиқлик таъминоти. Вентиляция, кондиционерлаш. Газ таъминоти ва ёритиш  ихтисослиги бўйича, (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Т5164.
Илмий раҳбар: Бобоев Собиржон Мурадуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университетида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.26/27.02.2020.Т.109.01.
Расмий оппонентлар: Хайриддинов Ботир Эгамбердиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Олимова Наргиз Гуламовна, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи  ташкилот:  Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Паррандачилик биноларида микроиқлимни таъминлаш ҳамда парранда махсулотдорлигини оширишга хизмат кўрсатувчи энергия тежамкор ҳавони мўтадилловчи ускунани ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
паррандачилик биноларига иссиқ иқлим шароитида талаб этиладиган ҳавонинг ҳарорат ва намлик параметрларини таъминлаш учун вермикулит билан такомиллаштирилган ҳавони намлаш ва совитиш тизими яратилган.
вермикулитдан тайёрланган бевосита буғлатишли совутиш қурилмасининг иссиқлик ва масса алмашинув жараёнларинида ташқи ҳаво ҳарорати, намлиги ва бевосита буғлатиш қурилмасининг геометрик ўлчамларини ҳисобга оладиган математик модел ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган ҳаво совутиш қурилмасида кирувчи ҳаво насадка сирти билан бевосита иссиқлик масса алмашинув жараёни асосида чегаравий шартларини инобатга олган ҳолда ҳавонинг чиқишдаги ҳарорати ва солиштирма намлик параметрларини аниқлайдиган формула яратилган;
паррандачилик биноларида талаб қилинган ҳаво параметрларини ҳамда вермикулит материалининг физик-механик ва физик-кимёвий хусусиятлари ҳисобга олган ҳолда ҳавонинг ҳорарати ва нисбий намлигига боғлиқлиги И-д диаграммаси асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Паррандачилик биноларининг микроиқлимини ҳосил қилишда энергия тежамкор ҳаво мўтадилловчи ускунани ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган тадқиқотларнинг илмий натижалар асосида:
Паррандачилик биноларида микроиқлимни ҳосил қилишда тизими Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида жойлашган  “Сангзар парранда” МЧЖ га жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Паррандасаноат уюшмасининг 2024 йил 22 майдаги УА-02/04-185-сонли маълумотномаси). Натижада паррандачилик биноларида йилнинг иссиқ даврида талаб этиладиган ҳарорат ва намлик параметрларини таминлаб берувчи энергия тежамкор бевосита сув буғлаш ёʻли билан ҳаво совутувчи қурилмасининг такомиллаштирилган схемаси ҳамда сув буғлаб ҳаво совутишда иссиқлик масса алмашинуви жараёнларининг математик модели ишлаб чиқилган;  
Ишлаб чиқилган паррандачилик биноларида оптимал микроиқлим параметрларини таъминлаб берувчи энергия тежамкор сув буғлаш ёʻли билан ҳаво совутувчи қурилмаси Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида жойлашган  “Сангзар поултрй” МЧЖ га жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Паррандасаноат уюшмасининг 2024 йил 22 майдаги УА-02/04-185-сонли маълумотномаси). Натижада паррандачилик биноларида сув ва электр энергияси сарфи учун кетадиган умумий харажатлардан 18-20 млн. сўм тежалишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish