Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Камолиддин Юсупович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахтани сақлаш жараёнида сифат кўрсаткичларини яхшилаш учун тозалагич тош туткичли пахта ғарамлаш қурилмасини ишлаб чиқиш”
05.02.03 – “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” ихтисослиги (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Т4435
Илмий раҳбар: Джамолов Рустам Камолидинович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети, PhD.03/28.08.2024.Т. 181.02
Расмий оппонентлар: Урозов Мустафо Култураевич техника фанлари доктори, доцент; Абдуғаффоров Хусниддин Жўрабекович техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Роликли тозалаш қурилма билан жиҳозланган пахтани қабул қилиш-узатиш ускунасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта хомашёсини қабул қилиш-узатиш жараёнида пахта таркибидаги майда тош ва пассив ифлосликлардан тозаловчи роликли механизмли тозалаш қурилмаси ишлаб чиқилган ва ИАП20240048 рақамли патент олинган;
пахта бўлакчаларини роликли тозалаш қурилма билан жиҳозланган пахтани қабул қилиш-узатиш ускунаси қия транспортёрдан тушишда уларнинг ОХЙ координатадаги ҳаракат дифференциал тенгламасини тузиш орқали чегаравий шартлардан фойдаланиб қия транспортёрни чизиқли тезлигини мақбул қийматини тўғри танлаш билан роликли тозалаш қурилма билан жиҳозланган пахтани қабул қилиш-узатиш ускунаси сиртига пахта бўлакчаларини бир текисда узлюксиз таъминлашдаги ҳаракати асосланган;
пахта оқимини узатишда ишлаб чиқилган динамик моделига асосан роликлар сиртидаги пахта ҳаракатини ифодалаш учун роликлардаги пайдо бўладиган кинетик ва потенсиал энергиясидан фойдаланиб иккинчи тартибли бир жинсли бўлмаган дифференциал тенгламаларни келтириб чиқилган;
қия транспортёрдан тушаётган пахтани пассив ифлосликлардан тозаловчи роликли тозалаш қурилмасининг роликларини кетма-кет вертикал ўқ бўйлаб силжиш (ҳ) баландликларини, оралиқ (б) масофаларини ва айланишлар сонининг кетма-кет ўсиб бориш (В) тезликларининг мақбул қийматлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Пахтани қаттиқ жисм ва ифлосликлардан роликли тозалаш қурилма билан жиҳозланган пахтани қабул қилиш-узатиш ускунасини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
пахтани ғарамлаш вақтида роликли тозалаш қурилма билан жиҳозланган пахтани қабул қилиш-узатиш ускунаси Сурхандарё вилоятидаги  “Музрабод Инденим” МЧЖ корхонасининг пахта қабул қилиш масканида жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024-йил 8-октябрдаги №03/25-2672 сонли маълумотномаси). Натижада роликли тозалаш қурилмасининг тозалаш самараси 19,1 фоизни, қаттиқ жисмларни тутиш самараси эса 90,0 фоизни ташкил этди, тажриба учун сақланган пахта ғарамларини корхонада қайта ишлаш вақтида тозалаш ускуналарининг тозалаш самараси И-навли пахтада 85,7 фоизни ташкил этиб, тозаланмасдан жамғарилган пахтага нисбатан 7,9 фоизга, ИВ-навли пахталарда эса тозалаш самараси 81,8 фоизни ташкил этди ва тозаланмасдан жамғарилган пахталарга нисбатан 7,7 фоизга юқори бўлишга эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish