Саидов Беҳзод Юсуп ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пахта тозалаш жиҳозларининг ишчи қисмларини такомиллашитириш орқали уларнинг иш муддатини ошириш” 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Т4448
Илмий раҳбар: Сафаров Назиржон Мухаммаджонович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали, Наманган муҳандислик технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.09.2023.Т.66.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мўминов Мансурбек Рахимович, т.ф.ф.д., к.и.х.; Мирзаумидов Асилбек Шуҳратжонович, т.ф.д., доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пахтадаги йирик ифлосликларни тозалаш жиҳозларининг аррали гарнитураси ва чўткали барабанларини такомиллаштириш ҳамда унинг параметрлари ва иш режимларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аррали гарнитурада аррали сегментлар мустаҳкамлигини таъминлаш ва чўткали барабан чўтка толаларининг иш муддатини ошириш учун кинематик таъсирдаги аррали сегментларнинг физик-чизиқсиз-эластик деформацияланишининг математик модели ишлаб чиқилган;
пахтани йирик ифлосликлардан тозаловчи аррали гарнитурани конструктив ечимларга эга бўлган динамик ва кинематик кучланганлик деформацияланиш ҳолатлари ҳамда уларнинг динамик характеристикалари ишлаб чиқилган математик модел асосида аниқланган;
чўткали барабан чўткаларининг иш муддати ва унумдорлигини ошириш имконини берувчи чўтка толаларининг арра тишларига кириш масофаси ва аррали барабан бурчак тезликларнинг ўзгариш қонуниятлари динамик ва кинематик таҳлиллар асосида аниқланган;
пахтани йирик ифлосликлардан тозалаш жиҳозида чўткали барабан чўткаларининг иш муддатини ошириш мақсадида аррали барабан ўқига нисбатан чўткалари 45о бурчак остида жойлаштирилган такомиллаштирилган конструксияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта тозалаш жиҳозларининг ишчи қисмларини такомиллашитирш орқали уларнинг иш муддатини ошириш бўйича олинган илмий ва амалий натижалар асосида:
Иш муддати оширилган ва параметрлари асосланган пахтани йирик ифлосликлардан тозалаш жиҳозининг такомиллаштирилган конструксияси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тизимларидаги корхоналарда, хусусан, Поп тумани “Поп пахта тозалаш” корхонасида жорий этилган (Ўзтўқимачиликсаноат уюшмасининг 2024-йил 9-сентябрдаги №03/25-2446 рақамли маълумотномаси). Натижада чўткаларнинг ейилиши 1,5 баробар камайиши, уларнинг иш муддати 2,0 баробарга ошиши, аррали сегментларнинг мустаҳкамлиги ҳам 1,1 баробарга ошиб уларнинг иш муддати ўртача 2 баробарга ошишига эришилган.