Исроилов Сардорбек Солижон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жинлаш жараёни самарадорлигини ошириш мақсадида аррали жин машинасининг янги фартук конструксиясини жорий этиш” 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Т3116
Илмий раҳбар: Маҳкамов Анвар Мухаматхонович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.09.2023.Т.66.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Сайидмурадов Мирзоҳид Мирзараҳимович, Техника фанлари бўйича фалса доктори, доцент; Муродов Рустам Мурадович, техника фанлари доктори профессор
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Аррали жин машинаси ишчи камерасининг олд фартук конструкциясини такомиллаштириш орқали жинлаш самарадорлигини ошириш ва унинг параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хомашё валигини аррали жин машинаси ишчи камерасининг олд фартук қисмида ишқаланишни бартараф этиб, унинг ҳаракатини тезлаштириш имконини берувчи тасмали тезлатгич конструксияси ишлаб чиқилган;
жин машинаси ишчи камерасининг энг юқори ишқаланиш содир бўладиган қисми аниқланиб, у ерга конвеер тасмали тезлатгич конструксияси ўрнатилгандан сўнг ишчи камерада ҳомашё валигининг ҳаракат тезлиги ортиши исботланган;
жин машинаси ҳомашё валиги зичлигини мақбул қийматларини аниқлашнинг мотематик модели ишчи камера ҳажми, конвеер тасманинг таранглиги ва тола билан чигитни шикастланиши боғлиқлиги асосида ишлаб чиқилган.
Жин машинаси ишчи камераси олдинги фартук конструкциясига ўрнатилган конвейр тасмали тезлатгичга етакловчи ролик ўрнатиш орқали ҳомаашё валиги тезлигини ростлаш тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жинланган чигитларни ишчи камерадан чиқишини тезлаштириш ва тола ажратиш жараёнини яхшилаш учун самарали ишчи органли аррали жин ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Такомиллаштирилган жин олдинги фартук конструксияси “Наманган пахта текс” МЧЖ га қарашли “Косонсой пахта тозалаш” корхонасига жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024 йил 27 ноябрги 03-25/3203-сон маълумотномаси). Натижада машинанинг иш унумдорлигини 15 % га ортишига, чигитнинг механик шикастланишини
0,6 % га камайишига ҳамда толадаги нуқсонлар ҳамда ифлос аралашмалар йиғиндисини
0,4% гача камайишига шунингдек электроенергия сарфини 8 % га камайишига эришилган.