Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамиджонов Абдулазиз Усубжон ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Спорт кураши турларига саралаш ва эрта йўналтиришнинг методологик асослари”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.DSc/Ped807
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти,
DSc.33/01.02. 2022.Ped.146.01.
Илмий маслаҳатчи: Керимов Фикрат Азизович педагогика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Мухаммадиев Комил Бурхонович, биология фанлари доктори, профессор Коробейников Георгий Валеревич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Тўхтабоев Низомжон Турсуналиевич.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улугʻбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кўп йиллик тайёргарликнинг турли босқичларига спорт курашчиларини саралаш ва йўналтириш методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
спорт кураши турларига саралаш ва йўналтиришда назорат тест натижаларини автоматлаштиришга қаратилган жисмоний тайёргарлик меъёрларини ва техник ҳаракатларни аниқлаб берувчи “Инновацион қўғирчоқ полвон” ни ишлаб чиқиш ҳисобига умумий, махсус, функсионал кўрсаткичларни мониторинг қилиш тизими такомиллаштирилган;
юқори малакали курашчиларни антропометрик кўрсаткичларининг модел хусусиятлари ўрганиш асосида ёш спортчиларни вазн-бўй кўрсаткичларини ўсиш ва ривожланиш динамикасини башорат қилиш орқали кўп йиллик тайёргарликнинг турли босқичларига саралаш ҳамда спорт кураши турларига йўналтириш ҳисобига намунавий спорт истиқболларини аниқлаш алгоритими такомиллаштирилган;
спорт курашчиларининг умумий жисмоний ҳолатини аниқлаш учун тайёргарликнинг турли босиқичларига спорт кураши билан шуғулланувчиларнинг ёш ва вазн тоифаларини инобатга олган ҳолда сенсетив даврларида жисмоний сифатларни ривожлантирувчи табақалаштирилган назорат тестларини уч даражада (юқори, ўрта, паст)  қўллаш ҳисобига жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларини аниқлаш имконияти оширилган;
турли тоифали спорт курашчиларини эркин, юнон-рум, дзюдо, кураш ва белбоғли кураш турларига саралаш ва йўналтиришда шуғулланувчиларнинг тайёргарлик босиқчларида назорат тестларининг мураккаблик даражаси ҳамда махсус жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларини вазн-тоифасини инобатга олган ҳолда меъёрларини табақалаштириш ҳисобига спорт кураши турларига саралаш ва йўналтиришга мўлжалланган баҳолаш мезонлари оптималлаштирилган;
тайёрларликнинг турли босқичларига шуғулланувчиларни мақсадли саралаш учун техник ҳаракатларни бажаришда умумий ва муваффақиятли уринишлар сони, тўпланган баллар йиғиндиси, умумий ўртача баҳоси, ҳужум ишончлилиги, ҳужум оралиғидаги вақт, ҳужум даража кўрсаткичларини мажмуавий назорат қилиш ҳисобига спорт кураши турларига саралаш услубияти такомиллаштирилган;
спорт кураши турлари билан шуғулланувчиларнинг кўп йиллик тайёргарлик босқичларига саралашда юқори малакали спорт курашчиларини функсионал тайёргарлик кўрсаткичларининг модел хусусиятлари ва тавсифларини ишлаб чиқиш ҳисобига  спорт кураши (эркин, юнон-рум, дзюдо, кураш, белбоғли кураш) турларига йўналтириш имкониятлари кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Спорт кураши турларига саралаш ва йўналтиришнинг методологик асослари бўйича тажриба ва тадқиқот натижалари асосида:
спорт кураши турларига саралаш ва йўналтиришда назорат тест натижаларини автоматлаштириш, махсус жисмоний тайёргарлик машқларини вазн тоифалари бўйича баҳолаш имкониятларини (аналитик, прогрессив монитор ва дата визуализатион) аниқлашга қаратилган махсус ишлаб чиқилган компютер (ССРП Wеб) дастури бўйича таклиф ва тавсиялар Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари спорт машғулотлари жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 10-сентябрдаги 03-16/8842-сон маълумотномаси). Натижада спорт кураши турлари билан шуғулланувчиларнинг функсионал тайёргарлиги жумладан, юрак-қон томир тизими юкламаларга бардошлилиги эркин курашчиларда 14,6% га, юнон-рум курашида 7,4% га, дзюдочиларда 8,9 % га,белбоғли курашчиларда 10,6 % га, курашчиларда 8,1 % га, умумий ўсиш кўрсаткичлари эса
9,1 яхшиланишга эришилган;
юқори малакали курашчиларни антропометрик кўрсаткичларининг модел хусусиятлари ўрганиш, ёш спортчиларни “ВМЭН РЭП” аппаратида вазн-бўй кўрсаткичларини аниқлаб ўсиш ва ривожланиш динамикасини башорат қилиш орқали кўп йиллик тайёргарликнинг турли босқичларига саралаш ва спорт кураши турларига йўналтириш механизими ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани спорт мактаби спорт машғулотлари жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 10-сентябрдаги 03-16/8842-сон маълумотномаси). Натижада юқори малакали спорт курашчиларини антропометрик модел кўрсаткичлари, ёш спорт курашчиларини вазн-бўй кўрсаткичлари ўрганилиб бўй узунлиги башорат қилинганда аниқлик самарадорлиги эркин курашда 99,3 % га, юнон-рум курашида эса 98,2 % га, дзюдо курашида бўлса 99,7 % га, белбоғли курашда 99,1 % га, кураш спорт турида эса  99,4 % аниқликка эришилиб умумий саралаш ва йўналтиришдаги бўй узунлигини бошорат қилиш
99,1 % га  аниқликка эришилган;
спорт курашчиларининг умумий жисмоний ҳолатини аниқлашда тайёргарликнинг турли босиқичларига спорт кураши билан шуғулланувчиларни ёш ва вазн тоифаларини инобатга олган ҳолда сенситив даврларига жисмоний сифатларни ривожлантирувчи табақалаштирилган назорат тестлари ёрдамида уч даражали (юқори, ўрта, паст) баҳолаш талаб мезонларини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар спорт машғулотлари амалиётига жорий қилинган Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани спорт мактаби спорт машғулотлари жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил
10-сентябрдаги 03-16/8842-сон маълумотномаси). Натижада спорт кураши турлари билан шуғулланувчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлиги, бошланғич тайёрлов босқичидаги эркин курашчиларда 12,4 % га, юнон-рум курашчиларида эса 10,7 % га, дзюдочиларда 13,5 % га, белбоғли курашчиларда 9,2 % га, курашчиларда 8,6 % га, ўсган;
турли тоифали спорт курашчиларини эркин, юнон-рум, дзюдо, кураш ва белбоғли кураш турларига саралаш ва йўналтиришда шуғулланувчиларнинг тайёргарлик босиқчларида назорат тестларининг мураккаблик даражаси ҳамда вазн-тоифасини инобатга олган ҳолда махсус жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларини аниқлаш меъёрларини табақалаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Наманган вилояти Тўрақўрғон туман спорт мактаби спорт машғулотлари амалиётига жорий қилинган Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани спорт мактаби спорт машғулотлари жараёнигататбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 10-сентябрдаги 03-16/8842-сон маълумотномаси). Натижада спорт кураши турлари билан шуғулланувчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлиги, бошланғич тайёрлов босқичидаги эркин курашчиларда 8,9 %, юнон рум курашчиларида эса 12,1 %, дзюдочиларда 9,8 % га белбоғли курашчиларда 14,2 % га, курашчиларда 11,2 % га, ўсган;
тайёрларликнинг турли босқичларига шуғулланувчиларни мақсадли саралаш учун техник ҳаракатларни бажариш учун умумий ва муваффақиятли уринишлар сони, тўпланган баллар йиғиндиси, умумий ўртача баҳо, ҳужум ишончлилиги, ҳужум оралиғидаги вақт, ҳужум даража кўрсаткичларини мажмуавий назорат қилиш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар Наманган вилояти Тўрақўрғон туман спорт мактаби спорт машғулотлари амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 10-сентябрдаги 03-16/8842-сон маълумотномаси). Натижада спорт кураши турлари билан шуғулланувчиларнинг техник-тактик тайёргарлиги, бошланғич тайёрлов босқичидаги эркин курашчиларда 8,2 % га, юнон-рум курашчиларда эса 13,5 % га, дзюдочиларда 11,2 % га, белбоғли курашчиларда 6,7 % га, курашчиларда 5,9 % га,  ўсганлиги аниқланди. Ўқув-машқ машғулот босқичидаги эркин курашчиларда 9,8 % га, юнон-рум курашчиларда эса 12,6 % га, дзюдочиларда  9,9 % га, белбоғли курашчиларда 9,3 % га, курашчиларда 14,2 % га, ўсганлиги аниқланган;
спорт кураши турлари билан шуғулланувчиларни кўп йиллик тайёргарлик босқичларига саралашда юқори малакали спорт курашчиларини функсионал тайёргарлик кўрсаткичларининг модел хусусиятлари ва тавсифларини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар Наманган вилояти Тўрақўрғон туман спорт мактаби машғулотлари жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 10-сентябрдаги 03-16/8842-сон маълумотномаси). Натижада Спорт кураши турлари билан шуғулланувчилар ўпкасининг тириклик сиғими жумладан, эркин курашчиларда 9,1 % га, юнон-рум курашчиларда эса 8,6 % га, дзюдочиларда бўлса 8,4 % га, белбоғли курашчларда 5,6 % га, кураш спорт турида эса  7,9 % га оширишга эришилиб умумий ўсиш кўрсаткичи бўлса 7,9 % га  яхшиланишга эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish