Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Барно Пулатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига футбол спорт турининг дастлабки техник элементларини ўргатиш самарадорлиги”, 13.00.04 - Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Ped1696.
Илмий раҳбар: Жуманов Ортугмат Сангилбоевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Расмий оппонентлар: Тўхтабоев Низом Турсуналиевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Талипджанов Аскар Имамджанович педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади катта ва таййорлов гуруҳидаги мактабгача ёшдаги болаларга футболнинг дастлабки техник элементларини ўргатиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълим ташкилотларидаги катта ва тайёрлов гуруҳлари болаларнинг ҳаракат фаоллигини ошириш учун мослаштирилган футболни дастлабки техник элементларини ўзлаштиришда “тўпни ҳис қилиш” ва “тўпга зарба бериш” қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган (тўпни узатиш ва тўхтатиш, тўпни олиб юриш каби) беш блокли машқлар мажмуасини машгʻулотларга киритиш ҳисобига жисмоний ва когнитив фаолиятни мувофиқлаштиришга шарт-шароит яратилган;
мактабгача таълим ташкилотларидаги катта ва тайёрлов гуруҳлари болаларнинг футбол спорт турининг дастлабки техник элементларига самарали ўргатиш имкониятлари сенсомоторика қобилиятини ривожлантирувчи (ҳаракат фаоллигини оширувчи) интеграциялашган “Ким тез”, “Хато қилманг”, “Менга узат” ва “Аниқ узатма” каби ҳаракатли ўйинларни вариатив қўллаш ҳисобига такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотларидаги катта ва тайёрлов гуруҳлари болаларнинг тезкорлик ва чаққонлик сифатини ривожлантириш учун футбол спорт турининг соддалаштирилган техник элементларини ўзлаштиришда “Стереотип” (шаклли, рангли, аралаш адаптация) ҳаракатларни ҳосил қилишга қаратилган махсус машқларни машгʻулотларга киритиш ҳисобига тайёргарлик даражасини ошириш имкониятлари яхшиланган;
мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари билан ўтказиладиган жисмоний тарбия машгʻулотларида футбол спорт турининг дастлабки техник элементларини осон ўзлаштириш имкониятлари ва жисмоний тайёргарлик даражасини ёш хусусиятларига нисбатан барқарор ривожлантиришга қаратилган модулни киритиш ҳисобига мураккаб ҳаракатларга ўргатиш имкониятлари кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилотлари тарбийаланувчиларига футбол спорт турининг дастлабки техник элементларини ўргатиш самарадорлиги бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мактабгача таълим ташкилотларидаги катта ва тайёрлов гуруҳлари болаларнинг ҳаракат фаоллигини ошириш учун мослаштирилган футболни дастлабки техник элементларини ўзлаштиришда “тўпни ҳис қилиш” ва “тўпга зарба бериш” қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган (тўпни узатиш ва тўхтатиш, тўпни олиб юриш каби) беш блокли машқлар мажмуасини машгʻулотларга киритиш ҳисобига жисмоний ва когнитив фаолиятни мувофиқлаштиришга шарт-шароит яратиш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент вилойатининг Ангрен шаҳар 24 ва 46-сонли ҳамда Чирчиқ шаҳар 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти катта ва таййорлов гуруҳи тарбийаланувчларида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 03-августдаги 06-04/3-1803-сон маълумотномаси). Ўтказилган тажрибалар асосида ўртача ҳисобда болаларнинг айлана бўйлаб футбол тўпини олиб юриши 10,5 % га, тўп билан дарвозага зарба бериши 12,6 % га, 10 метр масофага тўпни устунлар орасидан олиб ўтиши 7,9 % га ҳамда тўпни турли усулларда тўхтатиш ва узатиши натижалари 10,6% га ўсиши аниқланган. Натижада мактабгача таълим ташкилотларида жисмоний тарбийа машғулотлари катта ва таййорлов гуруҳи болаларида жисмоний таййоргарлик, ақлий жарайонларнинг ривожланишига ва жисмоний сифатларининг ошишига эришилган;
мактабгача таълим ташкилотларидаги катта ва тайёрлов гуруҳлари болаларнинг футбол спорт турининг дастлабки техник элементларига самарали ўргатиш имкониятлари сенсомоторика қобилиятини ривожлантирувчи (ҳаракат фаоллигини оширувчи) интеграциялашган “Ким тез”, “Хато қилманг”, “Менга узат” ва “Аниқ узатма” каби ҳаракатли ўйинларни вариатив қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳар 24 ва 46-сонли ҳамда Чирчиқ шаҳар 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 03-августдаги 06-04/3-1803-сон маълумотномаси). Натижада катта ва тайёрлов гуруҳи болаларида жисмоний ривожланиш даражаси, жумладан тана узунлиги (118,4 см - ўғил болалар ва 117,9 см - қиз болалар); тана оғирлиги (22,3 кг - ўғил болалар ва 20,4 кг - қиз болалар); кўкрак қафаси айланаси (59,8 см - ўғил болалар ва 58,1 см - қиз болалар) ўсишига хизмат қилган;
мактабгача таълим ташкилотларидаги катта ва тайёрлов гуруҳлари болаларнинг тезкорлик ва чаққонлик сифатини ривожлантириш учун футбол спорт турининг соддалаштирилган техник элементларини ўзлаштиришда “Стереотип” (шаклли, рангли, аралаш адаптация) ҳаракатларни ҳосил қилишга қаратилган махсус машқларни машгʻулотларга киритиш ҳисобига тайёргарлик даражасини ошириш бўйича методика жисмоний тарбия йўриқчилари ва талабалар учун “Ҳаракатли ўйинларни ўргатиш услубияти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт Вазирлигининг нашр рухсатномаси 01/590-А/Ф-3/23). Методикадан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанийаси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМда эфирга узатилган “Таълим ва тараққийот”, “Ўзбекистон йошлари” “Болалар ва биз”, “Болалар учун” номли дастурлар сенарийсини таййорлашда фойдаланилган (2021-2022-йилларда). (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанийаси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМнинг 2023-йил 16-августдаги 04-36-1242-сон далолатномаси). Натижада футбол элементларидан фойдаланиш асосида мактабгача таълим ташкилотларида жисмоний тарбийа машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш методикаси оммалаштирилган;
мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари билан ўтказиладиган жисмоний тарбия машгʻулотларида футбол спорт турининг дастлабки техник элементларини осон ўзлаштириш имкониятлари ва жисмоний тайёргарлик даражасини ёш хусусиятларига нисбатан барқарор ривожлантиришга қаратилган модулни қўллашга доир таклиф ва тавсиялар Жисмоний тарбийа ва спорт бўйича мутахассисларни қайта таййорлаш ва малакасини ошириш институти мактабгача таълим ташкилотлари жисмоний тарбийа инструкторлари малака ошириш курси амалийотига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 29-декабрдаги 03-01/04/20/14001-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилотлари жисмонй тарбийа инструкторларида мактабгача таълим ташкилотлари тарбийаланувчиларига футбол спорт турининг дастлабки техник элементларини ўргатиш методикасини қўллаш кўникмалари шакллантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish