Рузиев Сухроб Тоировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Электр кабел тармоқларида содир бўладиган қисқа туташув ва ёнғинларнинг олдини олиш усулларини тадқиқ қилиш”, 05.10.02 – “Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги” ихтисослигидаги диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Т5176
Илмий раҳбар:Сулейманов Адилжан Арифджанович техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган ташкилот номи:Диссертация Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида бажарилган
ИК фаолият кўрсатаётган ташкилот номи, ИК рақами:Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги DSc.40/29.12.2022.Т.129.01 рақамли Илмий кенгаши.
Расмий оппонентлар:
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ходимларининг малакасини ошириш маркази кафедра мудири, техника фанлари доктори(DSc), профессор, Нурмаматова Раҳима Раҳмановна.
Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси кафедра бошлиғи, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент, Литяга Артём Валеривич.
Етакчи ташкилот: Жиззах полетехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хавфли ишлаб чиқариш ҳамда турар-жой бино ва иншоотларида ёнғин хавфи мавжуд бўлган қурилиш композитлари, электр кабел тармоқларида ёнишда алангаланишининг аспирация коеффициентини аниқлаш, содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни бартараф этиш усулларини такомиллаштириш, шунингдек, электр кабел тармоқлари учун алангага чидамли бўлган полимер композитни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
алангага чидамли ПВХга қўшимчали ёнғинбардош полимер композитли кабеллар олиш таклиф этилган бўлиб, унинг кислород индекси 31,3%, физик-механик хусусиятларининг мустаҳкамлиги 12-15%, мўртлиги -30 °С гача, масса йўқотиши 50% гача, электр кабелларнинг иссиқлик ва алангага чидамлиги 3,5-5% гача минимал камайтириш вариантлари ишлаб чиқилган;
ПВХга қўшимча алангага чидамли бўлган ёнғинбардош полимер композитнинг тутун ҳосил қилиш коеффициенти мўтадил бўлиб, тутун тарқалиши Д2 гуруҳга мансублиги ва инсон организмини заҳарлашининг чегара консентрацияси стандарт талабларига мувофиқ 40% гача камайтирилиш вариантлари ишлаб чиқилган;
алангага чидамли бўлган ёнғинбардош полимер композитнинг термикбардошлилиги (ДТА) ва (ТГ) таҳлилларига кўра, ГОСТ 53293-2009 талабларига мувофиқ, аланга таъсирида композитнинг 480 °С ҳароратга чидамли эканлиги, амалдаги меёрий ҳужжатлар талабларига асосан, 50% гача масса йўқотиши аниқланган;
Таклиф этилган намунадаги электр кабел изоляциясининг алангага нисбатан таъсири 750 °С га бардошли эканлиги, қурилиш композитлари ва кабел тармоқларида аланга тарқалиш, иссиқлик сўриладиган қўшимча оқимлар ҳисобланган ҳамда аспирация коеффициенти аниқлаш усуллари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Электр кабел тармоқларида содир бўладиган қисқа туташув ва ёнғинларнинг олдини олиш усулларини тадқиқ қилиш натижалари асосида:
таклиф этилган алангага чидамли ПВХга қўшимчали ёнғинбардош полимер композит кабелнинг кислород индекси, унинг чидамлилик хусусиятлари бўйича илмий тажрибалар Тошкент вилоятидаги “УЗЕРАЕCАБЛЕ” ОАЖда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Саноат хавсизлиги давлат қўмитасининг 2024-йилнинг 5-декабрдаги №04/876-сонли маълумотномаси). Натижада, алангага чидамли ПВХга қўшимчали ёнғинбардош полимер композитнинг физик-механик хусусиятлари, мустаҳкамлиги, мўртлиги, масса йўқотиши, электр кабелларнинг термик ва алангага чидамлиги оширилган;
ПВХга қўшимча таклиф этилган алангага чидамли бўлган ёнғинбардош полимер композитнинг тутун ҳосил қилиш коеффициенти аниқланган бўлиб, тажриба таҳлиллари Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимида татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Саноат хавсизлиги давлат қўмитасининг 2024-йилнинг 5-декабрдаги №04/876-сонли маълумотномаси). Натижада, алангага чидамли бўлган ёнғинбардош полимер композитнинг термикбардошлилиги ва аланга таъсирида композитнинг 480°С ҳароратга чидамли эканлиги аниқланган;
таклиф этилган намунадаги электр кабел изоляциясининг алангага нисбатан таъсири 750 °С га бардошли эканлиги аниқланган бўлиб, илмий асосланган тажрибалар Самарқанд вилояти қурилиш бош бошқармасида ҳамда Самарқанд вилояти “Ўзтрансгаз” АЖ Самарқанд магистрал газ қувурлари бошқармасида жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Саноат хавсизлиги давлат қўмитасининг 2024-йилнинг 5-декабрдаги №04/876-сонли маълумотномаси).Натижада, қурилиш композитлари ва кабел тармоқларида аланга тарқалиши ва иссиқлик сўриладиган қўшимча оқимлар ҳисобланган бўлиб, импорт ўрнини босувчи маҳаллий хомашёлар асосидаги янги термик ва оловбардош таркибли электр кабелларининг янги намуналарини ишлаб чиқаришни тўлиқ маҳаллийлаштириш имкони яратилган.