Бўронов Ғанихон Шамсуддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бюджет ташкилотларида молиявий аудитни ташкил этиш ва ўтказишни такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит ихтисослиги (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4164.
Илмий раҳбар: Гафуров Убайдулло Ваҳабович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Холбеков Расул Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алиқулов Абдумўмин Исматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бюджет ташкилотларида молиявий аудитни ташкил этиш ва ўтказишни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бюджет ташкилотларининг молиявий аудитни ташкил этишда мижоз ташкилот билан дастлабки танишув, мавжуд рискларни баҳолаш ва муҳимлилик даражасини аниқлаш, молиявий аудитни режалаштириш босқичлари тартибида амалга ошириш орқали молиявуй аудитнинг тўғри режалаштирилиши ҳамда самарали ўтказилишини таъминлаш асосланган;
бюджет ташкилотларида ички аудит хизматини сифат даражасини аниқлаш юзасидан услубий ёндашув ишлаб чиқиш орқали ички аудит хизмати фаолиятини холисона ва ҳаққоний баҳолаш, ўтказиладиган молиявий аудит жараёнларида ташкилот ички аудит хизмати томонидан тақдим этиладиган маълумот ва ҳужжатларнинг ишончлигини ошириш таклифи асосланган;
бюджет ташкилотларида молиявий ҳисоботларнинг мураккаблик даражасини ташкилотнинг хусусияти ва молиялаштириш манбалари, харажатлар таркибига кўра баҳолаш орқали аудит иш ҳажмини аниқлаш ҳамда тўғри тақсимлаш асосида фойдаланувчилар манфаатларига мос бўлган аудиторлик хулосасини шакллантирилишга эришиш таклифи асосланган;
бюджет ташкилотларда ички аудит хизматининг ҳисобдорлигини ўз фаолияти бўйича ҳисоботни бюджет маблағларини тақсимловчилар ва давлат мақсадли жамғармалари раҳбарларига, юқори мутассади идораларга тақдим этиш ҳамда жамоатчилик эътиборига етказиб бориш асосида такомиллаштириш орқали бюджет ташкилотларида фаолият очиқлиги ва шаффофлигини таъминланиш таклифи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бюджет ташкилотларида молиявий аудитни ташкил этиш ва ўтказишни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
бюджет ташкилотларининг молиявий аудитни ташкил этишда мижоз ташкилот билан дастлабки танишув, мавжуд рискларни баҳолаш ва муҳимлилик даражасини аниқлаш, молиявий аудитни режалаштириш босқичлари тартибида амалга ошириш орқали молиявий аудитнинг тўғри режалаштирилиши ҳамда самарали ўтказилишини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 14-октябрьдаги 08/23-7-21389-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида аудит жараёнини тўғри режалаштирилиши, шунингдек самарали ўтказилиши таъминлаш имкони яратилган;
бюджет ташкилотларида ички аудит хизматини сифат даражасини аниқлаш юзасидан услубий ёндашув ишлаб чиқиш орқали ички аудит хизмати фаолиятини холисона ва ҳаққоний баҳолаш, ўтказиладиган молиявий аудит жараёнларида ташкилот ички аудит хизмати томонидан тақдим этиладиган маълумот ва ҳужжатларнинг ишончлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 14-октябрьдаги 08/23-7-21389-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида бюджет ташкилотларида ички аудит хизматини фаолиятини самарали баҳолашни назарда тутилган молиявий аудит жараёнларида ташкилот томонидан тақдим этиладиган маълумот ва хужжатларнинг ишончлигини оширишга хизмат қилган;
бюджет ташкилотларида молиявий ҳисоботларнинг мураккаблик даражасини ташкилотнинг хусусияти ва молиялаштириш манбалари, харажатлар таркибига кўра баҳолаш орқали аудит иш ҳажмини аниқлаш ҳамда тўғри тақсимлаш асосида фойдаланувчилар манфаатларига мос бўлган аудиторлик хулосасини шакллантирилишга эришиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 14-октябрьдаги 08/23-7-21389-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида аудит иш ҳажмини аниқланишига ва уни тўғри тақсимланишига, пировард натижада эса фойдаланувчилар манфаатларига мос бўлган аудиторлик хулосаси шакллантирилиши имкони яратилган;
бюджет ташкилотларда ички аудит хизматининг ҳисобдорлигини ўз фаолияти бўйича ҳисоботни бюджет маблағларини тақсимловчилар ва давлат мақсадли жамғармалари раҳбарларига, юқори мутассади идораларга тақдим этиш ҳамда жамоатчилик эътиборига етказиб бориш асосида такомиллаштириш орқали бюджет ташкилотларида фаолият очиқлиги ва шаффофлигини таъминланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 14-октябрьдаги 08/23-7-21389-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида бюджет ташкилотларида фаолият очиқлигига ва шаффофлигига, шу билан бирга ишончли бошқарув тизими билан таъминланишига, ўтказилган аудит якуни бўйича холисона, ишончли аудиторлик фикри шакллантирилишига эришилган.