Таирова Мадинабону Бахтияровнанинг
Педагогика фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илимий даража берадиган фан тармоғи номи): “Бўлажак тарбиячиларни фасилитатор сифатида касбий фаолиятга тайёрлашни дидактик такомиллаштириш” мавзусидаги 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Ped495
Илмий раҳбар: Азимова Зиёда Эргашевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрстаётган муассаса номи, ИКрақами: Андижон давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/05.05.2023.Ped.166.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги фан доктори (DSc) илмий даражасини берувчи бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Қуронов Махаммаджон педагогика фанлари доктори, профессор; Абдураҳимова Дилфуза Алиевна; педагогика фанлари доктори, профессор; Ёқубжонова Хилола Нажмиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак тарбиячиларни фасилитатор сифатида касбий фаолиятга тайёрлашнинг самарали усулларини аниқлаш ва дидактик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак тарбиячиларни фасилитацион ёндашувнинг асосий компонентлари – рефлексив таҳлил, мослашувчан педагогик компетенсия ва шахсга йўналтирилган ривожлантирувчи ёндашув асосида “касбий фаолият” тушунчаси, “тизимли профессионал назарий билимлар”, “амалиётга йўналтирилган функсионал кўникма”, “креатив-адаптив лаёқат” шунингдек, “профессионал-дидактик жараёнлар” каби тушунчаларни имплементасия қилиш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак тарбиячиларни фасилитатор сифатида тайёрлашда виртуал муҳит даражалари (репродуктив, продуктив, ижодий, юқори даражада ижодий)ни аниқлаш ва замонавий педагогик технологияларни интеграция қилиш орқали касбий компетенсияларни инновацион, аналитик ва методологик асосида такомиллаштирилган;
бўлажак тарбиячиларни фасилитатор сифатида тайёрлашда интерактив ва мослашувчан ўқитиш технологиялари асосида миллий шароитга мос ва халқаро стандартларга жавоб берадиган дидактик модели ишлаб чиқилиб, касбий фаолият мотивасиясини оширишга йўналтирилган мотивлар ҳамда рағбатлантирувчи, императив, экстериоризация ва ижтимоий-педагогик интериоризация тамойилларига асосланган педагогик механизмлар билан бойитилган;
бўлажак тарбиячиларни “Илк қадам” давлат ўқув дастурида педагогнинг фасилитатор сифатида касбий фаолиятга тайёргарлиги ва мактабгача таълим йўналишидаги ўқув дастурларнинг узвийлиги таълим-тарбиявий жараённи бошқариш, замонавий дидактик технологияларни жорий этиш ва шахсга йўналтирилган компетенсиявий-диагностик ёндашув асосида илмий-методик ва консептуал жиҳатдан аниқлаштирилган;
бўлажак тарбиячиларни фасилитатор сифатида касбий фаолиятга тайёрлашда методика фанларини ўқитиш орқали ўзини ўзи баҳолаш ва профессионал ривожланишга йўналтирилган рефлектив компетенсиялар ҳамда касбий билимларни интенсив шакллантирувчи когнитив-диагностик ёндашувлар асосида такомиллаштириш, илмий-методик асосланган баҳолаш индикаторлари ва педагогик-аналитик усуллар самарадорлигини ошириш билан бойитилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак тарбиячиларни фасилитатор сифатида касбий фаолиятга тайёрлашнинг дидактик имкониятларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
фасилитацион ёндашувнинг асосий компонентлари – рефлексив таҳлил, мослашувчан педагогик компетенсия ва шахсга йўналтирилган ривожлантирувчи ёндашув асосида “касбий фаолият” тушунчаси, “тизимли профессионал назарий билимлар”, “амалиётга йўналтирилган функсионал кўникма”, “креатив-адаптив лаёқат” шунингдек, “профессионал-дидактик жараёнлар” каби тушунчаларни имплементасия қилиш орқали аниқлаштиришга оид таклифлари “Методика фанларини ўқитиш технологияси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғи асосида берилган 68-515 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада олий таълим муассасалари мактабгача таълим йўналиши талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш механизмлари такомиллаштирилган;
бўлажак тарбиячиларни фасилитатор сифатида тайёрлашда виртуал муҳит даражалари (репродуктив, продуктив, ижодий, юқори даражада ижодий)ни аниқлаш ва замонавий педагогик технологияларни интеграция қилиш орқали касбий компетенсияларни инновацион, аналитик ва методологик асосида такомиллаштиришга оид таклифлари “Методика фанларини ўқитиш технологияси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғи асосида берилган 68-515 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларда касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнига замонавий педагогик технологик жиҳатдан ёндашиш тизими такомиллаштирилган;
бўлажак тарбиячиларни фасилитатор сифатида тайёрлашда интерактив ва мослашувчан ўқитиш технологиялари асосида миллий шароитга мос ва халқаро стандартларга жавоб берадиган дидактик модели ишлаб чиқилиб, касбий фаолият мотивасиясини оширишга йўналтирилган мотивлар ҳамда рағбатлантирувчи, императив, экстериоризация ва ижтимоий-педагогик интериоризация тамойилларига асосланган педагогик механизмлар билан такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялари “Арт-терапия” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сонли буйруғи, 429-338-рақамли гувоҳнома). Натижада талабаларда фасилитатор сифатида касбий тайёрлашнинг дидактик имкониятлари кенгайтирилган;
“Илк қадам” давлат ўқув дастурида педагогнинг фасилитатор сифатида касбий фаолиятга тайёрланиши мактабгача таълим йўналишидаги ўқув дастурларнинг узвийлиги таълим-тарбиявий жараённи бошқариш, замонавий дидактик технологияларни жорий этиш ва шахсга йўналтирилган компетенсиявий-диагностик ёндашув асосида илмий-методик ва консептуал жиҳатдан аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялари “Арт-терапия” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сонли буйруғи, 429-338-рақамли гувоҳнома). Натижада “Илк қадам” давлат ўқув дастури ҳамда мактабгача таълим йўналишидаги ўқув дастурларнинг узвийлигига эришилган;
методика фанларини ўқитиш орқали бўлажак тарбиячиларни фасилитатор сифатида касбий фаолиятга тайёрлашда ўзини ўзи баҳолаш ва профессионал ривожланишга йўналтирилган рефлектив компетенсиялар ҳамда касбий билимларни интенсив шакллантирувчи когнитив-диагностик ёндашувлар асосида такомиллаштириш, илмий-методик асосланган баҳолаш индикаторлари ва педагогик-аналитик усуллар самарадорлигини ошириш билан бойитилган таклиф ва тавсиялари “Методика фанларини ўқитиш технологияси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғи асосида берилган 68-515 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада олий таълим муассасаларида мутахассислик фанларини ўқитиш жараёнида бўлажак тарбиячиларни фасилитатор сифатида касбий фаолиятга тайёрлашнинг дидактик имкониятлари самарадорлигининг ошишига эришилган.