Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонқулова Гулираъно Мурод қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): « Саноат корхоналарининг инвестицион салоҳиятини ошириш(«Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти мисолида) 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Iqt2409
Илмий маслаҳатчи: Хусаинов Равшан Рахимович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар:. Ирисбекова Мавлуда Наринбаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;       Нигматуллаева Гулчехра Нуриллаевна Иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори., доцент
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё -технология иниститути.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади саноат корхоналари иқтисодиётига инвестицияларни жалб қилиш ва инвестицион салоҳиятини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизми ва методолигиясини такомиллаштириш бўйича илмий ва амалий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Ўзбеккўмир” АЖ инвестисион салоҳиятини оширишда қазиб олиш, қайта ишлаш ва яқиндан хизмат кўрсатувчи субъектлар инвестисион стратег-ияларини синхрон тарзда шакллантириш ва амалга ошириш, яшил инновация-ларни жорий этиш ҳамда ишлаб чиқариш субъектларининг инвестисион лойиҳаларини шакллантириш ва амалга ошириш алгоритмини қарорлар ва ресурслар мувофиқлигини синхрон таъминлашга кўра ташкил қилишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги асосланган;
саноат корхоналари инвестисион салоҳиятини оширишда лойиҳаларни тартибга солувчи мақбул инвестисияларни танлаш алгоритми жараёнда ўзаро боғлиқ бўлган элементларнинг горизонтал ва вертикал жиҳатдан уйғунлигига кўра такомиллаштирилган;
инвестисион салоҳиятни такомиллаштиришга кўра Ангрен кўмир кони корхонасини 2024–2030-йилларга бўлган даврда ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичлари асосланган;
“Ўзбеккўмир” АЖда кўмир маҳсулотини ишлаб чиқишга йўналтирилган маблағларни ўзлаштириш ва маҳаллийлаштириш асосида 2023-2030-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Саноат корхоналари инвестицион салоҳияти такомиллаштириш  бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
кўмир саноатини жадал ривожлантиришда геологик шарт-шароитлар, ёʻлдош фойдали қазилмалар захираси ва улардан фойдаланиш имкониятларидан  янада оқилона фойдаланиш борасида инвестицион салоҳиятни оширишнинг ташкилий иқтисодий механизми такомиллаштирилиши таклифи “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан ишлаб чиқариш амалиётга жорий қилинган (“Ўзбеккўмир” АЖнинг 2024-йил  12-декабрнинг 01-13/772-сонли маълумотномаси).Таклиф “Ўзбеккўмир” АЖ харажатларини муқобиллаштириш ҳисобига ҚҚСсиз даромад кўрсаткичи 2024-йилда 2023-йилга нисбатан 2,7 %га ошириш учун муайян даражада хизмат қилган;
Саноат корхоналарида инвестицион салоҳиятни ошириш мақсадида инвестицион лойиҳаларини бошқаришнинг диагностикалаш модели такомиллаштириш таклифи Ангрен кўмир кони корхонаси амалиётига жорий қилинган (“Ўзбеккўмир” АЖнинг 2024-йил  12-декабрдаги 01-13/772-сонли маълумотномаси). Таклиф корхонанинг иқтисодий самарадорлигини 2023-йилга нисбатан 2024-йилда 2.8 %га оширишга муайян даражада хизмат қилган;
Саноат корхоналарининг инвестицион салоҳиятини ошириш мақсадида лойиҳаларни тартибга солувчи мақбул инвестиция лойиҳаларини танлашнинг 15  босқичли алгоритми тадбиқ этиш  бўйича таклиф Ангрен кўмир кони корхонаси амалиётига жорий қилинган (“Ўзбеккўмир” АЖнинг 2024-йил -декабрдаги 01-13/772-сонли маълумотномаси). Таклиф мақсадли чора-тадбирларни истиқбол мақсадларига кўра шакллантириш имкониятларини кенгайтиришга ҳамда корхона ишлаб чиқариш самарадорлигини (рентабеллик асосида) 1,3 %га оширишга муайян даражада хизмат қилган;
Инвестицион салоҳиятни такомиллаштириш  эътиборга олган ҳолда Ангрен кўмир кони корхонасини ривожлантиришнинг 2023–2030-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари бўйича таклиф мазкур корхона фаолиятини истиқболда ривожлантиришни асослашда фойдаланилган (“Ўзбеккўмир” АЖнинг 2024-йил 12-декабрдаги 01-13/772-сонли маълумотномаси). Таклиф Ангрен кўмир кони корхонасининг ички имкониятларидан самарали фойдаланиш ва инновацион чора-тадбирларга кўра истиқболда ишлаб чиқаришдаги фойда ҳажмини 3,2 %га оширишга муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish