Юсупова Адолат Примқуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Дуал таълим асосида ўқувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped4260.
Илмий раҳбар: Кадиров Хаёт Шарипович, педагогика фанлари доктори, профессор. Диссертация бажарилган муассаса номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти, DSc.05/29.12.2013.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Нуриддинов Баҳодир Собирович, Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: профессионал таълим муассасаларида дуал таълим асосида ўқувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
компетенсиявий, консептуал, синергетик ёндашув асосида профессионал таълимда амалиётга йўналтирилган ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий мазмуни билан назарий таҳлиллар натижаларини интеграсиялаш орқали дуал таълим шаклининг педагогик аспектлари категориялари аниқлаштирилган;
дуал таълим асосида ўқувчиларни касбий фаолиятга тайёрлашнинг ижтимоий-педагогик тузилмаси мазмуни ҳамкорликда ўқитиш, индивидуал йўналганлик, вариатив мустақил таълимга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
профессионал таълим муассасаларида дуал таълим асосида ўқувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш модели мотивацион ҳамкорлик ва касбий вазиятга йўналтирилган “Cооперативе леарнинг” ва “Сcоре-2” каби муаммоли ўқитиш таълим технологияларини таълимнинг таркибий-ташкилий компонентлари(мотивацион- акмеологик, онтологик-когнитив, технологик-фаолиятли ва рефлексив) га яхлитлаш орқали такомиллаштирилган;
профессионал таълим муассасаларида амалиёт ва назариянинг муқобил алмашинувчанлигини таъминлаш ва малака талабларидан касбий билимларни синтезлаш асосида таълим олувчиларнинг касбий ривожланганлигини баҳолаш мезонларини (конгитив, репродуктив-фаолиятли, рподуктив-фаолиятли, мустақил-инновацион) ишлаб чиқиш орқали дуал таълимнинг процессуал ва методик таъминоти такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Дуал таълими асосида профессионал таълим муассасалари ўқув жараёнини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар ва ишлаб чиқилган таклифлар асосида.
Дуал таълим жараёнида таълим берувчиларнинг интеграллашган самарали фаолияти аспектларини оптималлаштириш, касбий вазиятга асосланган симметрик-муаммоли ўқитиш материаллари асосида дуал таълимда ўқитишнинг дидактик таъминоти такомиллаштиришга оид таклифлар 40711502-Харакатланувчи таркиб (Електровозлар, Електропоездлар) электр жихозларини таъмирлаш электр чилангари, 40711519-Темир йўллардан техник фойдаланиш ва таъмирлаш, 40711507-Темир йўл транспортида электр таъминоти касбларининг малака талаблари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022 йил 30-августдаги 295-сонли буйруғи билан тасдиқланган). (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 16 майдаги 4/17-4/2-611-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар бўлажак мутахассисларни тайёрлаш жараёнини самарали ташкил этишга хизмат қилган.
Профессионал таълим тизимида дуал таълими асосида ўқитишнинг методик таъминоти шахсга йўналтирилган таълим, тизимлилик ва изчиллик, таълимнинг амалий йўналганлиги тамойилларига асосланган таълим технологиялари (Cооперативе леарнинг, Сcоре-2, Жигсаw)ни қўллаш орқали “Темир йўл умумий курси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий талим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2023 йил 22-декабрдаги 537-сонли буйруғи), (№537586) (УЎК: 625.10) учун муаллифлик гувоҳномалари олинган ва ўқув жараёнига жорий этилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 16 майдаги 4/17-4/2-611-сон маълумотномаси). Натижада дуал таълим асосида профессионал таълим муассасалари ўқувчиларини касбий фаолиятга тайёрлаш самарадорлигини оширишга эришилган.