Sayt test rejimida ishlamoqda

Агалиева Хабиба Нармахмад қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Касб-ҳунар мактаби ўқувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда коммуникатив компетентликни шакллантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Ped4252
Илмий раҳбар: Рахматуллаева Дурдона Равшановна – педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.05/29.12.2023. Ped 48.01
Расмий оппонентлар: Чориев Рузимурот Кунгратович, педагогика фанлари доктори, профессор; Алимов Азам Анварович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон Давлат Университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: касб-ҳунар мактаби ўқувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда коммуникатив компетентликни шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
    индивидуаллаштириш ва шахсга йўналтирилган тамойиллар асосида касб-ҳунар мактаби ўқувчиларида коммуникатив компетентлиликни шакллантиришнинг таркибий тузилмаси компонентлари мазмуни касбий фаолиятга интеграциялашган ҳолда такомиллаштирилган;
    касб-ҳунар мактаби ўқувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда коммуникатив компетентлиликни шакллантиришнинг педагогик модели компетентли, фаолиятли ва тизимли ёндашувлар асосида  такомиллаштирилган;
    касб-ҳунар мактаби ўқувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашга йўналтирилган ташкилий-педагогик шарт-шароитларни аниқлаш орқали “Cоммуниcативе проблем мап”, “Cоммуниcативе проблем трее”, “Cоммуниcативе проблем ревиеw” таълим методлари ёрдамида коммуникатив компетентлиликни шакллантириш методикаси такомиллаштирилган ва унинг дидактик таъминоти яратилган;
    касб-ҳунар мактаби ўқувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда коммуникатив компетентлиликни шаклланганлик даражасининг касбий-мотивацион, касбий-когнитив, касбий-фаолиятли баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари аниқланган ҳамда математик-статистик таҳлил қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
    Касб-ҳунар мактаби ўқувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда коммуникатив компетентликни шакллантириш методикаси бўйича олинган илмий натижалар ва ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
касб-ҳунар мактаби ўқувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда индивидуаллаштириш ва шахсга йўналтирилган тамойиллар асосида касб-ҳунар мактаби ўқувчиларида коммуникатив компетентликни шакллантиришнинг таркибий тузилмаси компонентлари мотивацион, когнитив, фаолиятли ва рефлексив компонентларини мазмуни такомиллшатиришга доир таклифлари “Автомобиллар тузилиши” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифлар касб-ҳунар мактаблари ўқувчиларининг коммуникатив компетентлиликни шакллантиришга хизмат қилган;
    касб-ҳунар мактаблари ўқувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда коммуникатив компетентлиликни шакллантиришнинг мантиқий-функсионал тузилмасига асосланган педагогик модели мақсад, мазмуний, жараёний, баҳоловчи-натижавий босқичлари такомиллшатиришга доир тавсиялардан  “Ёшлар ва хотин-қизларнинг тадбиркорлик саводхонлигини ошириш ва ўз ўзини бандлигини таъминлашга қаратилган ягона электрон маълумотлар базасини (онлайн веб-портал) яратиш” номли инновацион лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли маълумотномаси). Натижада касб-ҳунар мактаблари ўқувчиларининг коммуникатив компетентлиликни шакллантиришга қаратилган мултимедиа ресурсларидан иборат ташкилий компонентлари ишлаб чиқилган;
     касб-ҳунар мактаби ўқувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашга йўналтирилган ташкилий-педагогик шарт-шароитларни аниқлаш орқали “Cоммуниcативе проблем мап”, “Cоммуниcативе проблем трее”, “Cоммуниcативе проблем ревиеw” таълим методлари ёрдамида коммуникатив компетентлиликни шакллантириш методикаси “Коммуникатив муаммони аниқлаш” (Идентифиcатион оф cоммуниcативе проблем) методлар жамланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифлар касб-ҳунар мактаблари ўқувчиларининг коммуникатив компетентлиликни шакллантиришга қаратилган ўқув жараёнини ташкил этишнинг методик ва дидактик таъминоти такомиллшатирилган;
касб-ҳунар мактаби ўқувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда коммуникатив компетентлиликни шаклланганлик даражасининг касбий-мотивацион, касбий-когнитив, касбий-фаолиятли баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичларини аниқлашга қаратилган таклифлар “Касб-ҳунар мактаби ўқувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда коммуникатив компетентлиликни шакллантириш” услубий қўлланмасининг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сонли маълумотномаси). Натижада касб-ҳунар мактаби ўқувчиларининг коммуникатив компетентлилигининг шаклланганлик даражаларини баҳолаш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш имкониятлари кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish