Янгибоев Абдималик Эшмуродовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Республикамизда яратилган хашаки лавлаги навларини сигирлар сут маҳсулдорлигига таъсири”, 06.02.03– Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.DSc/Qx326
Илмий маслаҳатчи: Юлдашов Нурбек Эргашевич, ветеринария фанлари доктори,профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Тошкент филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.05.03.
Расмий оппонентлар: Турганбаев Рузимбай Уразбаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Шаптаков Эркин Суюнович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Бахриддинов Фаёзиддин Бахриддинович, қишлоқ хўжалик фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ипакчилик илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Республикамизда яратилган Ўзбекистон-83 ва Ҳосилдор навли хашаки лавлагининг илдизмеваси билан озиқлантириш орқали ИИ-лактациядаги соғин сигирлар рационларида куз-қиш ойларида аниқланадиган оқсил-қанд нисбатининг бузилишини, соғин сигирларнинг куз-қиш ойларида сут маҳсулдорлигини ошириш ва уларнинг сут беришида кечадиган моддалар алмашинуви бузилишларини олдини олишга қаратилган чора тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистон-83 ва Ҳосилдор навли хашаки лавлагиларнинг илдизмевасини голштинлаштирилган қора-ола зотли сигирлар рационига қўшиб берилганда сут таркибидаги қуруқ модда 0,11-0,15% га ошганлиги исботланган;
Ўзбекистон-83 навли лавлагининг илдизмевасини голштинлаштирилган қора-ола зотли сигирлар рационига қўшиб берилганда сигирлар қонидаги умумий оқсиллар 0,53 ммол/л га ёки 13,35% га ошганлиги исботланган;
Ўзбекистон-83 навли хашаки лавлаги бериб боқилган тажрибадаги ҳар бир сигирдан 90 кунлик дастлабки лактация давомида ўртача 9,9% ёғ, 12,7% оқсил кўп олинганлиги исботланган;.
Ҳосилдор навли хашаки лавлаги бериб боқилган тажрибадаги ҳар бир сигирдан 90 кунлик дастлабки лактация давомида ўртача 9,9 % ёғ, 11,2 % оқсил кўп олинганлиги исботланган;
Ўзбекистон-83 ва Ҳосилдор навли хашаки лавлагидан 12 кг қўшиб берилган гуруҳлардаги сигирларининг сутдорлик коеффициенти назорат гуруҳ сигирлардан тегишли равишда 114,7 кг ёки 15,6 % га ва 90,4 кг ёки 12,2 % га юқори бўлганлиги исботланган;
Ўзбекистон-83 нави бериб боқилган И тажриба ва Ҳосилдор нави бериб боқилган И тажриба гуруҳи сигирлари назорат гуруҳидаги сигирларга нисбатан ҳар бир бош сигирларнинг лактация мобайнида 1852800,00 сўм кўп харажат қилинган бўлиб, иқтисодий самарадорлик даражаси И гуруҳда 26,8 % ва ИИ тажриба гуруҳда 21,2 %ни, назорат гуруҳига нисбатан 6,5 ва 0,9 %га ошганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хашаки лавлаги Ўзбекистон-83 ва Ҳосилдор навлари илдизмеваси сигирлар сут маҳсулдорлигига таъсири бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
Соғин сигирларга куз-қиш ойларда асосий рационнинг 10% ни Республикамизда яратилган Ўзбекистон-83 ва Ҳосилдор навли хашаки лавлаги илдизмевалари билан озиқлантириш Тошкент вилояти, Қибрай туманидаги “Саман Само” фермер хўжалигида жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 20.11 даги 02/23-651-сонли маълумотномаси). Натижада ҳар бир бош сигирдан 3849250 сўм соф фойда олинган. Жорий қилинган иш натижалари асосида олинган солиштирма иқтисодий самарадорлик минг сўм харажатга 1268 сўмдан даромад олинган.
Соғин сигирларга куз-қиш ойларда асосий рационнинг 10% ни Республикамизда яратилган Ўзбекистон-83 ва Ҳосилдор навли хашаки лавлаги илдизмевалари билан озиқлантириш Янгийўл тумани “Жамол ота чорва насл” фермер хўжалигида жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 20.11 даги 02/23-651-сонли маълумотномаси). Натижада ҳар бир бош сигирдан 3026650 сўм соф фойда олинган. Жорий қилинган иш натижалари асосида олинган солиштирма иқтисодий самарадорлик минг сўм харажатга 1212 сўмдан даромад олинган.
Соғин сигирларга куз-қиш ойларда асосий рационнинг 10% ни Республикамизда яратилган Ўзбекистон-83 ва Ҳосилдор навли хашаки лавлаги илдизмевалари билан озиқлантириш Янгийўл тумани “Мухтор ота набиралари” фермер хўжалигида жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 20.11 даги 02/23-651-сонли маълумотномаси). Натижада ҳар бир бош сигирдан 3456780 сўм соф фойда олинган. Жорий қилинган иш натижалари асосида олинган солиштирма иқтисодий самарадорлик минг сўм харажатга 1244 сўмдан даромад олинган.
Соғин сигирларга куз-қиш ойларда асосий рационнинг 10% ни Республикамизда яратилган Ўзбекистон-83 ва Ҳосилдор навли хашаки лавлаги илдизмевалари билан озиқлантириш Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани “Кеш Диёрбек чорва Барака” хўжалигида жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 20.11 даги 02/23-651-сонли маълумотномаси). Натижада ҳар бир бош сигирдан 2926650 сўм соф фойда олинган. Жорий қилинган иш натижалари асосида олинган солиштирма иқтисодий самарадорлик минг сўм харажатга 1156 сўмдан даромад олинган.
Соғин сигирларга куз-қиш ойларда асосий рационнинг 10% ни Республикамизда яратилган Ўзбекистон-83 ва Ҳосилдор навли хашаки лавлаги илдизмевалари билан озиқлантириш Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани “ГРЕАТ ГОЛД ГАЗ” оилавий корхонасида жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024-йил 20.11 даги 02/23-651-сонли маълумотномаси). Натижада ҳар бир бош сигирдан 3011280 сўм соф фойда олинган. Жорий қилинган иш натижалари асосида олинган солиштирма иқтисодий самарадорлик минг сўм харажатга 1196 сўмдан даромад олинган.