Sayt test rejimida ishlamoqda

Халилова Зарина Фарходовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чирчиқ дарёси ҳавзаси тупроқларининг агрофизикавий хоссалари ва уларни яхшилаш йўллари”, 06.01.03 – Агротупроқшунослик ва агрофизика (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Qx696
Илмий раҳбар: Курвантаев Рахмонтой, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, DSc.25/30.12.2019.Qx/В.43.01.
Расмий оппонентлар: Мазиров Михаил Арнолдович, биология фанлари доктори, профессор; Намозов Нормамат Чориевич, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Чирчиқ дарёси ҳавзаси тупроқларининг ҳозирги агрофизикавий хоссаларини аниқлаш асосида тупроқларни унумдорлигини яхшилашга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Чирчиқ ҳавзаси суғориладиган (тоғ жигаранг, тўқ тусли, типик бўз, бўз-ўтлоқи, ўтлоқи) тупроқларининг агрофизикавий хоссасига суғориш ва антропоген омиллар таъсири (зичлашган, ғоваклиги камайган, қаттиқлигини ошган, майда заррачалар ва озиқа моддаларнинг пастки қатламларга ювилган) аниқланган;
Чирчиқ ҳавзаси ўтлоқи ва бўз-ўтлоқи тупроқлардан тўқ тусли бўз, тоғ жиганг тупроқлар томон ҳажм оғирлиги камайиб бориши ва аксинча, солиштирма оғирлиги эса тўқ тусли бўз, тоғжигангдан (2,61 г/см3) ўтлоқи ва бўз-ўтлоқи тупроқларга қараб (2,72 г/см3) ортиб бориши исботлган;
Чирчиқ ҳавзасида тарқалган тупроқ типларида максимал гигроскопик ва сўлиш намлиги, дала, тўлиқ, капилляр нам сиғмлари, тупроқнинг генетик қатламлари бўйича кенг миқёсда ил ва туз миқдорлари, сув ўтказувчанлиги бўйича гуруҳларга ажратилган ҳамда тупроқ-иқлим шароити ва ўсимликларнинг ўсиш даврини ҳисобга олган ҳолда суғориш меёрлари аниқланган;
суғориладиган тупроқларининг механик таркибини енгиллашиб бориши, майда заррачали агрегатлар миқдорини ошиши, тоғжигаранг, тўқ тусли типик бўз тупроқ агрегатларининг чидамлилиги юқори бўлиши, дарё ётқизиқларида ҳосил бўлган ўтлоқи тупроқларда кичик катталикдаги заррачалардан иборат микроструктуралиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чирчиқ дарёси ҳавзаси тупроқларининг агрофизикавий хоссалари ва уларни яхшлаш йўллари бўйича олинган илмий натижалари асосида:
Чирчиқ дарёси ҳавзаси суғориладиган ва лалми тупроқларининг агрофизикавий ҳолати ва уларни яхшилашга қаратилган тавсиялар фермер хўжаликларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотномаси 2023 йил 2-август 04/29-06/775-сон). Натижада, Чирчиқ ҳавзасининг турли тупроқ-иқлим шароитларида, қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш ва уларни парваришлаш учун ўтказиладиган агротехник тадбирларни ишлаб чиқишда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
ГАТ технологияси асосида Паркент тумани «Заркент», «Гулбог», Чиноз тумани «Й.Охунбобоев», Зангиота тумани «Иттифоқ» массивларининг М: 1:10000 миқёсли механик таркиби хариталари тузилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2023 йил 2-август 04/29-06/775-сон маълумотномаси). Натижада, картографик материаллар ер майдонларини табақалаштириб суғориш, ўғитлаш тупроққа илмий асосланган ҳолда ишлов бериш имконини бермоқда.   

Yangiliklarga obuna bo‘lish