Sayt test rejimida ishlamoqda

Азимова Дилафруз Исмоиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Асалариларнинг нозематозида профилактик ва даволаш тадбирларини такомиллаштириш”, 03.00.06 – Зоология (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/В110
Илмий раҳбар: Насимов Шухрат Наимович, ветеринария фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, DSc.06/30.12.2019 В.12.01.
Расмий оппонентлар: Мавлонов Собиржон Ибодуллаевич, ветеринария фанлари доктори, профессор; Жабборов Абдурашид Раимович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Республикамизнинг айрим  ҳудудларида асалари нозематозининг тарқалиш даражасини ва бу кўрсаткичларнинг йил мавсумлари бўйича ўзгаришини (динамикаси) аниқлаш, нозематозга қарши янги маҳаллий пробиотик ва хорижий препаратларни синовдан ўказишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
асалариларни носема споралари билан зарарланиш даражасининг мавсумий динамикаси (қишда  8,5%, баҳорда 19,3%, ёзда 6,5% ва кузда 3,6%) аниқланган;
илк бор асалари оилаларининг 22,7 фоизи носема, варроа, тропилаелапс канаси билан, 28,3 фоизи варроа, тропилаелапс канаси билан, 37,5 фоизи варроа  канасининг ўзи билан зарарланишининг аралаш ҳолда кузатилиши илмий асосланган;
илк бор асалари нозематозини даволашда Толкокс 2,5%  препаратининг 0,25 мл дозаси протосит тасирга эгалиги энтомологик қафасларда гуруҳли усулда ҳамда асаларичилик хўжалик шароитида қўлланилиб аниқланган;
биринчи маротаба асалари нозематозини маҳаллий ИННОПРОВЕТ пробиотигини 2 грамм миқдорида 2 кг қандли озиқага қўшиб қўллашга асосланган самарали профилактика усули ишлаб чиқилиб амалиётга жорий этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Асалариларнинг нозематозида профилактик ва даволаш тадбирларини такомиллаштириш   бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
“Асалариларнинг нозематозида профилактик ва даволаш тадбирларини такомиллштириш” бўйича тавсиялар ишлаб чиқилиб Самарқанд вилоятининг асаларичилик хўжаликларига жорий этилган (Ветринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 24 октябрдаги №02/23-590-сон маълумотномаси). Бунда асаларилар нозематозини даволаш ва профилактика қилиш бўйича ижобий натижаларга эришилган;
асаларилар нозематозини олдини олишда маҳаллий ИННОПРОВЕТ пробиотигини қишки мавсумда (2 г пробиотик, 2 кг шакар кукуни ва 600 мл суюқ асалга қўшиб тайёрланган қанди озиқаси) қўллаш усули ишлаб чиқилган ва ветеринария амалиётига жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил  24 октябрдаги №02/23-590-сон маълумотномаси). Натижада асалари организмда резистентлик ҳамда иммун системасига таъсири натижасида асалариларнинг ўрта ичагидаги фойдали бактерияларнинг кўпайиши ҳисобига нозематозни олдини олишга эъришилган. Бунда иқтисодий самардорлик сарфланган ҳар 1 сўм ҳисобига 4,2 сўмни ташкил этган;
Толкокс 2,5% препаратини уядаги 12 та ромлардаги асалари ҳисобида 0,25 мл +1 литр шакарли сиропга қўшиб тайёрланган препартли сиропдан 250 г миқдорида қўллашга асосланган нозематозни даволаш усули Самарқанд вилоятининг “Орзу, Олим, Дилмурод асаллари” асаларичилик комплексида, “Бахшитепа балиқлари” негизида ташкил этилган асалари оилаларида, “Наврузбек тоғ арилари” асаларичилк хўжалигида, Хабибов қарамоғидаги шахсий асалари оилаларида жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 24 октябрдаги  №02/23-590-сон маълумотномаси). Натижада ҳудудларда нозематоз билан касалланган асалариларни даволашда препарнинг муқобил дозаларини аниқлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish