Sayt test rejimida ishlamoqda

Мараимова Умида Исмаилжановнанинг
фандоктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Корхона бошқарувида маркетинг дастурларидан самарали фойдаланишнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш”  08.00.13 – “Менежмент” ва 08.00.11-“Маркетинг” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Иқт507
Илмий маслаҳатчи: Аскаров Нодирбек Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/30.12.2019.I.60.03
Расмий оппонентлар: Хонкелдиева Гўзал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Аслиддин Жунайдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эргашходжаева Шахноза Жасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий корхоналар бошқарувида маркетинг дастурларидан фойдаланишнинг иқтисодий механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қурилиш корхоналарида миллий брендни ривожлантиришга қаратилган  “ПЕСО” маркетинг дастури компонентларини жорий қилиш орқали бошқарувни такомиллаштириш таклиф этилган;
Андижон вилоятида қурилиш ишларини амалга оширишнинг ҳолати, уни ривожланиш даражасидан келиб чиққан ҳолда рейтинг кўрсаткичларини баҳолаш асосида  қизил, сариқ, кўк, яшил каби рангли ҳудудларга ажратиш таклиф этилган;
маҳаллий қурилиш корхоналари бошқарувида умумий маркетинг харажатларига нисбатан йиллик маркетинг харажатларини ўртача 1,5-3,0 фоиз оралигʻида ўсишини таъминлаш ва нуфузли халқаро брендлар остида ишлаб чиқариладиган бренд ҳамкорларига имтиёзлар бериш таклифи илмий асосланган;
қурилиш корхоналари миллий брендини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашни халқаро савдо майдончалари (маркетплейсларга) чиқиш, хорижий давлатлар “шоwроом”ларида маҳсулотларини жойлаштиришда, хорижий савдо уйларини ташкил қилишда биноларни ижарага олиш харажатларини 50 фоизгача қисмини қоплаб бериш орқали такомиллаштириш таклифи асослаб берилган;
2024-2030-йилларда Андижон вилояти қурилиш соҳасида яратиладиган қўшилган қиймат ҳажмини ортиши бўйича пессимистик, инерсион ва оптимистик прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Корхона бошқарувида маркетинг дастурларидан самарали фойдаланишнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
қурилиш корхоналарида миллий брендини ривожлантиришга қаратилган “ПЕСО” маркетинг дастури компонентларини жорий қилиш орқали бошқарувни такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 7-августдаги “Саноат соҳасида нуфузли халқаро брендлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва миллий брендларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлар тўгʻрисида”ги ПҚ-286-сон қарорининг 3-иловасини 9 бандини ишлаб чиқишда (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” Уюшмасининг 2024-йил 19-декабрдаги 04/05-3965) фойдаланилган. Натижада қурилиш корхоналарида халқаро брендлар билан “франчайзинг” ва “ауцорсинг” асосида ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш имконини беради;
Андижон вилоятида қурилиш ишларини амалга оширишнинг ҳолати, уни ривожланиш даражасидан келиб чиққан ҳолда рейтинг кўрсаткичларини баҳолаш асосида  қизил, сариқ, кўк, яшил каби рангли ҳудудларга ажратиш таклифидан Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 21-апрелдаги “2022 — 2026-йилларда Андижон вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўгʻрисида”ги 204-сонли қарорининг 3-иловасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” Уюшмасининг 2024-йил 19-декабрдаги 04/05-3965). Андижон вилояти туманларида қурилиш ишларини амалга ошириш ҳолати бўйича рейтинг кўрсаткичларини баҳолаш ва уларни ривожлантириш йўналишларини аниқлаш имконини беради;
маҳаллий қурилиш корхоналари бошқарувида умумий маркетинг харажатларига нисбатан йиллик маркетинг харажатларини ўртача 1,5-3,0 фоиз оралигʻида ўсишини таъминлаш ва нуфузли халқаро брендлар остида ишлаб чиқариладиган бренд ҳамкорларига имтиёзлар бериш таклифи Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 7-августдаги “Саноат соҳасида нуфузли халқаро брендлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва миллий брендларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлар тўгʻрисида”ги ПҚ-286-сон қарорининг 7-“Б”-бандини ишлаб чиқишда ҳамда “Миллиард ҳоусе” МЧЖ, “Мега ориент бусинесс гроуп” МЧЖ ва “Михеед” МЧЖ корхоналари фаолиятида фойдаланилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” Уюшма-сининг 2024-йил 19-декабрдаги 04/05-3965). Натижада корхоналар бошқаруви таҳлилий маркетинг, рагʻбатлантириш ва реклама харажатларининг улуши жами харажатларнинг деярли 3/4 қисмини ташкил этилишига олиб келган;
қурилиш корхоналари миллий брендини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашни халқаро савдо майдончалари (маркетплейсларга) чиқиш, хорижий давлатлар “шоwроом”ларида маҳсулотларини жойлаштиришда, хорижий савдо уйларини ташкил қилишда биноларни ижарага олиш харажатларини 50 фоизгача қисмини қоплаб бериш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 7-августдаги “Саноат соҳасида нуфузли халқаро брендлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва миллий брендларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлар тўгʻрисида”ги ПҚ-286-сон қарорининг
3-“Б” — бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” Уюшмасининг 2024-йил 19-декабрдаги 04/05-3965). Натижада қурилиш корхоналари ўз миллий брендини халқаро савдо майдончалари (маркетплейсларга) чиқариш, хорижий давлатлар шоурумларида маҳсулотларини реклама қилиш имконини берди;
2024-2030-йилларда Андижон вилояти қурилиш соҳасида яратиладиган қўшилган қиймат ҳажмини ортиши бўйича пессимистик, инерсион ва оптимистик прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 21-апрелдаги “2022-2026 йилларда Андижон вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўгʻрисида”ги 204-сонли қарорининг 1-иловасини 5-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” Уюшмасининг 2024-йил 19-декабрдаги 04/05-3965). Натижада Андижон вилояти қурилиш соҳасида яратилаётган қўшилган қиймат ҳажми, пессимистик ссенарияда – 17,9 фоизга камайиши, инерсион ссенарияда – 1,6-мартага (ёки 63,1 фоизга) ортиши ва оптимистик ссенарияда эса соҳадаги қўшилган қиймат ҳажмини 2,4-мартага ошириш мумкинлиги аниқланди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish