Муслитдинов Нодир Хожиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактабгача таълим ташкилотларида молиявий жараёнларни ахборот тизимлари орқали такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” ва
08.00.14 – “Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4267.
Илмий раҳбар: Тешабаев Тўлқин Закирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Кенжабаев Аман Турғунович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мактабгача таълим ташкилотларида молиявий жараёнларни ахборот тизимлари орқали такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ажратиладиган субсидияларни ҳисоблаш ва тўлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизими (НМТТБАТ)да тарбияланувчи ва ходимларнинг давоматини қайд этиш амалиётини йўлга қўйиш таклиф этилган;
давлат-хусусий шериклик шаклидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйишда электрон аризаларни НМТТБАТ орқали автоматик равишда кўриб чиқиш ва давлат-хусусий шериклик бўйича битимларни расмийлаштириш таклиф этилган;
давлат-хусусий шериклик асосидаги ва бошқа нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари нархининг 50 фоизини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш таклиф этилган;
иш ҳақи харажатларини қоплашга ажратиладиган субсидияларни НМТТБАТ орқали ҳисоблашда нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг штат бирликлари сонини
9 соатлик иш режимида ишлайдиган умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган штатлар меъёрлари асосида ҳисоб-китоб қилиш ва маблағларни ходимларнинг банк картасига тўғридан-тўғри ўтказиб бериш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилотларида молиявий жараёнларни ахборот тизимлари орқали такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ажратиладиган субсидияларни ҳисоблаш ва тўлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизими (НМТТБАТ)да тарбияланувчи ва ходимларнинг давоматини қайд этиш амалиётини йўлга қўйиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 2-августдаги “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик муносабатларини замонавий рақамли технологиялар ёрдамида соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 426-сон қарорида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 23-августдаги 06/10-10-5-17802-сон маълумотномаси). Натижада, республикадаги 24 мингдан ортиқ нодавлат МТТларида (ФаcеИД) технологиясини қўллаган ҳолда ходимлар ва тарбияланувчилар давомати НМТТБАТда электрон юритилиши йўлга қўйилди ва ушбу тизим орқали кунлик 700 мингдан ортиқ тарбияланувчи ва 60 мингдан ортиқ ходимларнинг давомати юритилмоқда ҳамда 2023-йилда нодавлат МТТларга НМТТБАТ орқали 2,7 трлн. сўмлик субсидия ва компенсациялар автоматик равишда ҳисобланиб тўланган;
давлат-хусусий шериклик шаклидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйишда электрон аризаларни НМТТБАТ орқали автоматик равишда кўриб чиқиш ва давлат-хусусий шериклик бўйича битимларни расмийлаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 2-августдаги “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик муносабатларини замонавий рақамли технологиялар ёрдамида соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
426-сон қарорида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 23-августдаги 06/10-10-5-17802-сон маълумотномаси). Натижада, НМТТБАТ Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг УЗАСБО, Давлат солиқ қўмитаси, тижорат банклар (жами 10 та) ахборот тизимлари билан маълумот алмашинуви йўлга қўйилди ҳамда 2023-йилда 35 мингта электрон аризалар кўриб чиқилиб, хулосалар берилди;
давлат-хусусий шериклик асосидаги ва бошқа нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари нархининг 50 фоизини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2022-йил 2-августдаги “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик муносабатларини замонавий рақамли технологиялар ёрдамида соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 426-сон қарорида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 23-августдаги 06/10-10-5-17802-сон маълумотномаси). Натижада, давлат-хусусий шериклик асосидаги ва бошқа нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари бўйича 2023-йилда 4636,4 млн. сўм ҳамда 2024-йил январ-сентябр ойларида 4771,8 млн. сўм компенсация қилинган;
иш ҳақи харажатларини қоплашга ажратиладиган субсидияларни НМТТБАТ орқали ҳисоблашда нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг штат бирликлари сонини
9 соатлик иш режимида ишлайдиган умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган штатлар меъёрлари асосида ҳисоб-китоб қилиш ва маблағларни ходимларнинг банк картасига тўғридан-тўғри ўтказиб бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 14-июлдаги “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-322-сон қарорида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 23-августдаги 06/10-10-5-17802-сон маълумотномаси). Натижада, оилавий МТТларининг тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчиларининг иш ҳақи харажатларини қоплаш учун Давлат бюджетидан 2023-йилда 932,7 млрд. сўм ҳамда 2024-йил январ-сентябр ойларида 860,7 млрд. сўм субсидиялар ажратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish