Sayt test rejimida ishlamoqda

    Ходжабекова Сурайё Абдуганиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Оғир нутқ нуқсони бўлган болаларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантириш технологиялари”, 13.00.03 - Махсус педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Ped7223.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абидова Нилуфар Закировна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30/012022 Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Арсланова Мадинахон Мансуровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оғир нутқ нуқсони бўлган болаларнинг коммуникатив компетенсияларини ривожлантириш технологияларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оғир нутқ нуқсони бўлган болаларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари вербал ва новербал мулоқот воситаларини қўллаш, ижтимоий вазиятларда мулоқотга кириша олиш ҳамда таълимий мотивацияларни адаптив даражалаш ва шахсий қизиқишларга ижобий таъсир кўрсатадиган ўқув материалларини конструксиялаш, педагогик вазиятларга мос тизимли вариациялаш асосида аниқлаштирилган;
оғир нутқ нуқсони бўлган болаларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантириш модели креатив, қисман изланишли, продуктив, репродуктив ривожланиш даражаларни логопедик ташхислаш ҳамда табақалаштирилган манзилли коррексион-ривожлантирувчи ишлар мазмунини таълимий мақсадларга мос босқичма-босқич белгилаш асосида такомиллаштирилган;
оғир нутқ нуқсони бўлган болаларда коммуникатив компетентликни ривожлантириш технологияси коммуникатив, комплекс, психолингвистик, интеграциялашган ёндашувларга кўра логопедик кўрик натижаларини мултимедияли таълим воситалари дидактик имкониятлари билан уйғунлаштириш ҳамда дудуқланиш такрорланишининг олдини олиш траекториясини прогностик лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган;
оғир нутқ нуқсони бўлган болаларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантириш самарадорлиги ҳамкорликда ишлаш, турли ҳаётий вазиятларда мулоқот қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаш, мунозара олиб бориш, импровизацияга ўргатиш барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оғир нутқ нуқсони бўлган болаларда  дудуқланишни бартараф этиш технологияси бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
оғир нутқ нуқсони бўлган болаларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари вербал ва новербал мулоқот воситаларини қўллаш, ижтимоий вазиятларда мулоқотга кириша олиш ҳамда таълимий мотивацияларни адаптив даражалаш ва шахсий қизиқишларга ижобий таъсир кўрсатадиган ўқув материалларини конструксиялаш, педагогик вазиятларга мос тизимли вариациялаш асосида аниқлаштириш бўйича тавсиялар “Она тили” (2-синфлар учун) номли дарсликнинг мазмунига киритилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 2-ноябрдаги 11-05-6297/04 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада коррексион-ривожлантирувчи технологияларнинг такомиллаштиришга оид таклифлар, тавсиялар ишлаб чиқилган;
оғир нутқ нуқсони бўлган болаларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантириш модели креатив, қисман изланишли, продуктив, репродуктив ривожланиш даражаларни логопедик ташхислаш ҳамда табақалаштирилган манзилли коррексион-ривожлантирувчи ишлар мазмунини таълимий мақсадларга мос босқичма-босқич белгилаш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар “Она тили” (2-синфлар учун) номли дарсликнинг мазмунига киритилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 2-ноябрдаги 11-05-6297/04 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада болаларда нутқнинг равонлиги, темп-ритм бузилишларини бартараф этиш самарадорлигининг ошишига эришилди;
оғир нутқ нуқсони бўлган болаларда коммуникатив компетентликни ривожлантириш технологияси коммуникатив, комплекс, психолингвистик, интеграциялашган ёндашувларга кўра логопедик кўрик натижаларини мултимедияли таълим воситалари дидактик имкониятлари билан уйғунлаштириш ҳамда дудуқланиш такрорланишининг олдини олиш траекториясини прогностик лойиҳалаш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар “Она тили” (2-синфлар учун) номли дарсликнинг мазмунига киритилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 3-ноябрдаги 11-05-6297/04 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада нутқида нуқсони бўлган болаларнинг нутқ куникмалари шакллантирилган;
оғир нутқ нуқсони бўлган болаларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантириш самарадорлиги ҳамкорликда ишлаш, турли ҳаётий вазиятларда мулоқот қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаш, мунозара олиб бориш, импровизацияга ўргатиш барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар “Она тили” (2-синфлар учун) номли дарсликнинг мазмунига киритилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 2-ноябрдаги 11-05-6297/04 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада нутқида нуқсони бўлган болаларнинг индивидуал нутқ кўникмалари ривожлантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish