Атамуродов Беҳруз Неъмат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мелиорацияси қийин ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш технологияларини ишлаб чиқиш (Бухоро вилояти мисолида)”, 06.01.02 – Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Qx1173.
Илмий раҳбар: Жўраев Умид Анварович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Авлиякулов Мирзоолим Авазович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Джумаев Зиядулла Таштемирович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Бухоро вилоятининг ўтлоқи аллювиал, мелиорацияси қийин бўлган оғир қумоқ, кучли шўрланган, кучсиз гипслашган тупроқлари шароитида чуқур юмшатиш ва туйнукли зовурнинг шўр ювиш самарадорлигига таъсири ҳамда ғўзанинг “Бухоро-8” навини сувтежамкор тупроқ ичидан суғориш усулидаги сув истеъмолини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, Бухоро вилоятининг ўтлоқи аллювиал, мелиорацияси қийин бўлган оғир қумоқ, кучли шўрланган, кучсиз гипслашган тупроқлари шароитида чуқур юмшатиш ҳамда туйнукли зовур ҳосил қилишга асосланган сувтежамкор шўр ювиш технологияси ишлаб чиқилган;
чуқур юмшатиш ҳамда туйнукли зовур ҳосил қилишга асосланган янги шўр ювиш технологияси шўр ювишга сарфланадиган сув ресурсларини 1615 м3/га иқтисод қилиши, шўр ювиш муддатларини 16 кунга қисқартириши ва
1 м3 сув билан 4,5 кг хлор ионини ва жами 24,8 кг тузларни тупроқдан ювиб чиқиши аниқланган;
илк бор, мелиорацияси қийин бўлган кучли шўрланган, механик таркиби оғир қумоқ, кучсиз гипслашган тупроқлар шароитида ғўзанинг “Бухоро-8” навини тупроқ ичидан суғориш технологияси ишлаб чиқилган ва суғориш олди тупроқ намлигини ЧДНСга нисбатан 75-80-65% да ушлаб туриб, 592-446 м3/га суғориш меъёрларида ва 3762 м3/га мавсумий суғориш меъёрида суғоришлар натижасида назорат вариантига нисбатан 1332 м3/га ёки 30 % гача дарё сувлари тежалиши аниқланган;
ғўзанинг “Бухоро-8” навини тупроқ ичидан суғориш технологиясидаги суғориш тартиби тупроқда мақбул мелиоратив режимни таъминлаши ҳисобига ғўзанинг ҳосилдорлиги 36-38 ц/га бўлиб, назоратга нисбатан 4-5 ц/га қўшимча ҳосил олиниши ҳамда толанинг сифат кўрсаткичлари яхшиланганлиги аниқланган;
чуқур юмшатиш ҳамда туйнукли зовур ҳосил қилишга асосланган янги шўр ювиш технологияси ва ғўзанинг “Бухоро-8” навини тупроқ ичидан суғориш усулидаги сув истеъмоли ҳамда тажриба даласининг йиллик сув ва туз баланси тузилиб, сув баланси 5005 м3/га манфий ва туз баланси 5,4 т/га мусбат бўлиши аниқланган;
мелиорацияси қийин бўлган кучли шўрланган, механик таркиби оғир қумоқ, кучсиз гипслашган тупроқлар шароитида ғўзанинг “Бухоро-8” навини тупроқ ичидан суғориш технологиясида шартли соф фойда 8 млн. 758 минг сўм/га ни ва рентабеллик даражаси 41,5 % бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мелиорацияси қийин ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
“Бухоро вилоятининг ўтлоқи аллювиал, қийин мелиорацияланадиган оғир қумоқ, кучли шўрланган, гипслашган тупроқлари шароитида сувтежамкор шўр ювиш ва ғўзани тупроқ ичидан суғориш технологиялари” номли тавсиянома ишлаб чиқилган тавсиянома (Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 26 ноябрдаги 05/27-4487-сон маълумотномаси) фермер хўжаликлари ҳамда сувдан фойдаланувчилар томонидан шўр ювиш тадбирларида сув ресурсларини иқтисод қилиш ва тупроқ ичидан суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича қўлланма сифатида фойдаланиб келинмоқда;
Бухоро вилоятининг ўтлоқи аллювиал, мелиорацияси қийин, кучли шўрланган, механик таркиби оғир қумоқ, кучсиз гипслашган тупроқлари шароитида тупроқни чуқур юмшатиш ҳамда туйнукли зовур қўллаб шўр ювиш технологияси вилоятнинг Когон, Вобкент, Жондор ва Бухоро туманлари фермер хўжаликларининг 22 гектар майдонларида жорий қилинган (Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 26 ноябрдаги 05/27-4487-сон маълумотномаси). Натижада ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланиб, шўр ювишда 30-35% сув ресурслари тежалишига эришилган;
Бухоро вилоятининг ўтлоқи аллювиал, мелиорацияси қийин, кучли шўрланган, механик таркиби оғир қумоқ, кучсиз гипслашган тупроқлари шароитида ғўзанинг “Бухоро-8” навини сув тежовчи тупроқ ичидан суғориш технологияси вилоятнинг Когон, Вобкент, Жондор ва Бухоро туманлари фермер хўжаликларининг 59 гектар майдонларида жорий қилинган (Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 26 ноябрдаги 05/27-4487-сон маълумотномаси). Натижада суғоришга сарфланадиган сув ресурсларини 25-30 % гача тежалиши ва ғўза ҳосилдорлигини 4-6 ц/га юқори бўлишига эришилган.