Талипова Феруза Таировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўрта ёш инқирози даврида шахс копинг-стратегиялари намоён бўлиш хусусиятлари», 19.00.01 – Психология тарихи ва назарияси. Умумий психология. Шахс психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/P975.
Илмий раҳбар: Қодиров Камолиддин Ботирович психология фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, профессор; Расулов Абдумўмин Ибрагимович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўрта ёш инқирозини енгиб ўтишнинг конструктив копинг механизмларини аниқлаш ва ўрта ёш инқирозини енгиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахсда етуклик даври инқирозининг ёш, жинс, маълумот даражасига ва индивидуал-психологик хусусиятлари, психоемоционал ҳолатларига кўра ўзига хос жиҳатлари аниқланган;
ўрта ёш инқирози кечишига шахснинг диний қадриятлари, ҳаётдан қониққанлик даражаси, бахтга муносабати, назорат локуси, оилавий аҳволи, маънавий инқироз даражаси, экзистенсиал вакуумдан зўриқиш каби омиллар таъсир кўрсатиши далилланган;
ўрта ёш инқирозини бошидан кечирувчиларда копинг стратегияларини танлаш реактив ва шахсий хавотирланиш, невротик ҳолатлар, шахсий самарадорлик, субъектив бахт ва ҳаётдан қониққанлик даражаси каби шахс параметрлари орқали амалга оширилиши исботланган;
етуклик даври инқирозини енгиш стратегиясининг шахсдаги ўзига позитив муносабат, ўзига ишонч, эмоционал барқарорлик, ўзини назорат қилиш, атрофдагилар билан муносабат, атрофдагилар қўллаб-қуватлашининг мавжудлиги каби парамтрлар билан алоқадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўрта ёш инқирози даврида шахс копинг-стратегиялари намоён бўлиш хусусиятларини ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
шахсда етуклик даври инқирозининг ёш, жинс, маълумот даражасига ва индивидуал-психологик хусусиятлари, психоемоционал ҳолат хусусиятларига кўра хусусиятлари аниқланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 24-январдаги ПМ-260-сон буйруғи асосида «Умумий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 28-ноябрдаги ПМ 260-сон маълумотномаси). Натижада шахсда етуклик даври инқирозининг ёш, жинс, маълумот даражасига ва индивидуал-психологик хусусиятлари, психоемоционал ҳолатларига кўра ўзига хос жиҳатларини аниқлаш имконияти яратилган.
ўрта ёш инқирози кечишига шахснинг динга бўлган муносабати, ҳаётдан қониққанлик даражаси, бахтга муносабати, назорат локуси, оилавий аҳволи, маънавий инқироз даражаси, экзистенсиал вакуумдан зўриқиш каби омиллар таъсир кўрсатиши далилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 24-январдаги ПМ-260-сон буйруғи асосида «Умумий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 28-ноябрдаги ПМ 260-сон маълумотномаси). Натижада ўрта ёш инқирози кечишига шахснинг динга бўлган муносабати , ҳаётдан қониққанлик даражаси, бахтгамуносабати, назорат локуси, оилавий аҳволи, маънавийинқироз даражаси, экзистенсиал вакуумдан зўриқиш каби омиллар таъсир кўрсатишини далиллаш имконияти яратилган.
ўрта ёш инқирозии бошидан кечирувчиларда енгишнинг копинг стратегиялари танлаш маънавий инқироз намоён бўлиш хусусиятлари, ҳаётдан қониқиш даражасини баҳолаш, реактив ва шахсий хавотирланиш, невротик ҳолатлар, шахсий самарадорлик, субъектив бахт ва ҳаётдан қониққанлик даражаси каби шахс параметрлари орқали амалга оширилиши исботланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 24-январдаги ПМ-260-сон буйруғи асосида «Шахс психологияси» модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 28-ноябрдаги ПМ 260-сон маълумотномаси). Натижада ўрта ёш инқирозини бошидан кечирувчиларда копинг стратегияларини танлаш реактив ва шахсийхавотирланиш, невротик ҳолатлар, шахсий самарадорлик, субъектив бахт ва ҳаётдан қониққанлик даражаси каби шахс параметрлари орқали амалга оширилишини исботлаш имконияти яратилган.
етуклик даври инқирозини енгиш стратегиясининг шахсдаги ўзига позитив муносабат, ўз-ўзига бўлган ишонч, эмоционал барқарорлик, ўзини ўзи назорат қилиш, атрофдагилар билан муносабат, атрофдагилар қўллаб-қуватлашининг мавжудлиги каби парамтрлар билан алоқадорлиги аниқланган маълумотлар “Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 24-январдаги ПМ-260-сон буйруғи асосида «Шахс психологияси» модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 28-ноябрдаги ПМ 260-сон маълумотномаси). Натижада етуклик даври инқирозини енгиш стратегиясинингшахсдаги ўзига позитив муносабат, ўзига ишонч, эмоционал барқарорлик, ўзини назорат қилиш, атрофдагиларбилан муносабат, атрофдагилар қўллаб-қуватлашининг мавжудлиги каби параметрлар билан алоқадорлигини аниқлаш имконияти яратилган.