Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашева Рашида Абдуғаниевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: 05.06.04 – “Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайни” “Трикотаж тўқима турини башоратлаш асосида аёллар устки кийими дизайн-лойиҳасини ишлаб чиқиш тадқиқи”  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2019.1.PhD/Т1027
Илмий раҳбар: Холиқов Қурбонали Мадаминович Техника фанлари доктори, профессор Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган тўқимачилик саноати институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган тўқимачилик саноати институти, PhD.03/04.10.2023.Т.174.01
Расмий оппонентлар: Пўлатова Сабоҳат Усмановна Техника фанлари доктори, профессор; Шоғофуров Шахбоз Шокиржон ўғли Техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: икки қатламли устки трикотажнинг оптимал вариантларини ишлаб чиқаришни башоратлаш ҳамда, “хомашё - трикотаж - тайёр кийим” консепсияси асосида аёллар замонавий кийим эскиз моделларини яратишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
истеъмолчилар талаблари асосида аёллар замонавий устки трикотаж кийимларининг эскиз модел наъмуналарини янги ассортиментининг конструкцияси ишлаб чиқилган;  
трикотаж тўқимасининг бўйи бўйича чўзилишини ўзгаришига ҳажм зичлиги ва коретка тезлигига таъсир этувчи мақбул қийматларнинг математик модели ишлаб чиқилган;
эскиз модели, тўқиманинг ҳажм зичлиги ва коретка тезлигига таъсир этувчи мақбул қийматларни инобатга олган холда аёллар замонавий кийимининг деформацион қийматлари аввалдан башоратланган;  
устки трикотаж тўқималарининг шартли қайишқоқ ва шартли қолдиқ деформация ҳисобини инобатга олган ҳолда кийимнинг соддалаштирилган конструкцияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Трикотаж тўқима турини башоратлаш асосида аёллар устки кийим дизайн-лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалари асосида: замонавий устки трикотаж эскиз модел наъмуналари асосида хусусияти башоратланган янги тўқимадаги нақшли устки трикотаж ассортиментлари ишлаб чиқиш “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тизимидаги корхоналарда, хусусан “Порлоқ Чуст Бренди” МЧЖ да ҳамда икки қатламли устки трикотаж тўқималарининг ижобий хусусиятларини башоратлаш ҳамда, “хомашё - трикотаж - тайёр кийим” консепсияси асосида аёллар замонавий кийим эскиз модел наъмуналарини ишлаб чиқиш « ИДЕАЛ ТЕКСТИЛ ОРЗУ»  масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқаришга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 18.11.2024№03/25-3111-сон маълумотномаси). Натижада физик-механик хусусиятлари ва технологик кўрсаткичлари юқори бўлган икки қатламли нақшли трикотаж тўқималарининг янги тузилиши ишлаб чиқилган, соддалаштирилган конструкция асосида аёллар устки трикотаж кийим тўпламлари ишлаб чиқилган, бир йилга аёллар трикотаж кийимларини саноат шароитида ишлаб чиқариб сотишдан (1 дона маҳсулот учун) 16800000 сўм иқтисодий самарадорликга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish