Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурадилова Аселхан Дилшодхўжа қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида нутқий компетенцияларни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.1.PhD/Ped4526.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Бакиева Хилола Сапаевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жўраевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Кенжаева Муҳайё Абдумурадовна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг нутқий компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг нутқий компетенцияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари таълим жараёнига оид принциплар, шакллар, воситалар интегратив хусусиятларини талабаларнинг нутқий компетенциясини ривожлантиришга йўналтириш ҳамда дидактик маълумот билан ишлаш ва ўқув жиҳозлардан рационал фойдаланишга барқарор устуворлик бериш асосида аниқланган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг нутқий компетенцияларини ривожлантириш самарадорлиги нутқий компетенцияларни ривожлантириш, ёшларни тарбиялашда қўлланиладиган ижодий-дидактик материаллар амалийлигини таъминлаш ҳамда ахборот технологиялардан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга қаратилган мантиқий топшириқларни киритиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг нутқий компетенцияларини ривожлантириш методикаси билимларни касбий-шахсий фаолиятда изчил қўллаш ҳамда ўқитишнинг репродуктив-мотивацион, эвристик-фаолиятли ва муаммоли-рефлексив таълим компонентларини қўллашга интенсив устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;  
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг нутқий компетенцияларини ривожлантириш модели вазиятлар педагогик вазиятни обектив баҳолаш, муаммоларга ечим топиш, рефлексив малакаларини таркиб топтириш нутқий компетенция компонентлари интегратив хусусиятларини дидактик яхлитлаш ҳамда мулоқот жараёнини мустақил фаоллаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг нутқий компетенцияларини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлари асосида:
 бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг нутқий компетенцияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари таълим жараёнига оид принциплар, шакллар, воситалар интегратив хусусиятларини талабаларнинг нутқий компетенциясини ривожлантиришга йўналтириш ҳамда дидактик маълумот билан ишлаш ва ўқув жиҳозлардан рационал фойдаланишга барқарор устуворлик бериш асосида аниқлашга оид таклифлар “Она тили – ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2014-йил 19-октябрдаги 11-05-5986/04 рақамли далолатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг нутқий компетенцияларини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти бойитилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг нутқий компетенцияларини ривожлантириш самарадорлиги нутқий компетенцияларни ривожлантириш, ёшларни тарбиялашда қўлланиладиган ижодий-дидактик материаллар амалийлигини таъминлаш ҳамда ахборот технологиялардан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга қаратилган мантиқий топшириқларни киритиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Она тили – ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2014-йил 19-октябрдаги 11-05-5986/04 рақамли далолатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг нутқий компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги ошган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг нутқий компетенцияларини ривожлантириш методикаси билимларни касбий-шахсий фаолиятда изчил қўллаш ҳамда ўқитишнинг репродуктив-мотивацион, эвристик-фаолиятли ва муаммоли-рефлексив таълим компонентларини қўллашга интенсив устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид хулосалар “Она тили – ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2014-йил 19-октябрдаги 11-05-5986/04 рақамли далолатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг нутқий компетенцияларини ривожлантириш моделини такомиллаштиришга шароит яратилган;         
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг нутқий компетенцияларини ривожлантириш модели вазиятлар педагогик вазиятни обектив баҳолаш, муаммоларга ечим топиш, рефлексив малакаларини таркиб топтириш нутқий компетенция компонентлари интегратив хусусиятларини дидактик яхлитлаш ҳамда мулоқот жараёнини мустақил фаоллаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Она тили – ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2014-йил 19-октябрдаги 11-05-5986/04 рақамли далолатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг нутқий компетенцияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришнинг самарадорлигини оширишга эришилган.         

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish